Главная / Спорт / “Айнтрахт Ф” – “Боруссия М” 1:3 (Видеошарх)

“Айнтрахт Ф” – “Боруссия М” 1:3 (Видеошарх)

“Лейпциг”нинг очко йўқотиши Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”си учун мусобақа жадвалида 3-поғонага кўтарилиб олиш имкониятини тақдим қилди. Бунинг учун мёнхенгладбахликлар “Айнтрахт” майдонида зафар қучиши керак эди. Ўйинга қадар франкфуртликлар 28 очко билан 13-поғонага жойлашган, меҳмонлар эса 49 очко билан 4-ўринни банд қилган эди.


“Коммерцбанк-Арена”да ўтказилган баҳснинг старти даҳшатли бўлди: ҳисоб 36-сонияда Аллассан Плеа томонидан очилди. Учрашувнинг қолган қисми тенг курашлар остида ўтди. якунда вазиятлардан унумли фойдаланган “Боруссия” футболчилари ғалаба қозонишди ва камида кейинги тур якунига қадар 3-ўринни нақд қилиб қўйишди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “Айнтрахт” 2018 йилнинг 27 январидан буён “Боруссия”ни таслим қила олмаяпти.

“Айнтрахт Ф” – “Боруссия М” 1:3

16 май, 21.30, “Коммерцбанк-Арена”

Голлар:

0:1 – 1 Плеа, 0:2 – 7 Тюрам, 0:3 – 73, пенальти Бенсебайни, 1:3 – 81 Андре Силва.

“Айнтрахт Ф” – Трапп, Абраам (Хасебе, 74), Туре, Ндика (Кор, 83), Хинтереггер, Костич, Роде, Ильзанкер (Чендлер, 74), Соу (Андре Силва, 46), Камада (Гачинович, 78), Дост.

“Боруссия М” – Зоммер, Гинтер, Бенсебайни (Вендт, 78), Эльведи, Лайнер, Нойхаус, Штробль, Хофманн, Плеа, Тюрам (Херрманн, 66), Эмболо (Штиндль, 78).

Огоҳлантиришлар:

Эльведи (9), Костич (24), Ндика (36), Андре Силва (59), Ильзанкер (70).

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300