Кеча келгумдур дебон, ул сарву гулру келмади.
Кузларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Лаҳза-лаҳза чиқтиму, чектим юлида интизор,
Келди жон огзимгаю, ул шукҳи бадкҳу келмади
Ул париваш ҳажридинким йигладим девонавор.
Кимса бормуким, они курганда кулгу келмади.
Толиби содиқ топилмас, юқса ким қуйди қадам
Юлгаким, аввал қадам машуқи утру келмади.
Ей Навоий бода бирла кҳуррам ет кунглунг уйин
Не учунким, бода келган уйга қайгу келмади.
ҚАРО КУЗУМ
Қаро кузум, келу мардумлуг емди фан қилгил,
Кузум қаросида мардум киби ватан қилгил.
Юзунг гулига кунгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолига жон гулшанин чаман қилгил.
Таковарингга багир қонидин ҳино богла,
Итингга гамзада жон риштасин расан қилгил.
Фироқ тогида топилса туфрогим, ей чаркҳ,
Кҳамир етиб яна ул тогда куҳкан қилгил.
Юзунг висолига етсун десанг кунгулларни,
Сочингни бошдин-аёг чин ила шикан қилгил.
Кҳазон сипоҳига, ей богбон, емас моне
Бу бог томида гар игнадин тикан қилгил.
Юзида терни куруб улсам, ей рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилгил.
Навоий, анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоглиг уқин шами анжуман қилгил.
ОРАЗИН ЙОПҚАЧ КУЗИМДИН.
Оразин ёпқач кузумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Уйлаким пайдо булур юлдуз, ниҳон булгач қуёш.
Қут бир бодому ерим гушан меҳроб еди,
Горати дин етти ногаҳ бир балолиқ кузу қош.
Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнунг бот-бот дами андогки айлар меҳр фош.
Бусае қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам огзи ичра айтур лал ҳам бор нав тош.
Новакинг кунглимга киргач жон талашмоқ бу екин,
Ким қилур пайконини кунглум била жоним талош.
Умри жовид истасанг фард улки, бустон Кҳизридур,
Сарвким даб айлади озодалиқ бирла маош.
Қоши оллинда Навоий берса жон, айб етмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қуйгусидир барча бош.
УН САККИЗ ЙОШ ҲАЙРАТЛАРИ
Ун саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ун саккиз ёшиндадур.
Деса булгайким, яна ҳам ун саккиз йил ҳусни бор,
Ун саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.
Ун саккиз йил дема, юз саксон йил улса, улдурур,
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кузу қошинадур.
Ҳайрат етмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,
Барчаси езид таоло суни наққошинадур.
Тан анга сийму ичина тош музмар кунглидин,
Ақлга юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.
Май кетур, ей мугки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу ески дайр кҳуффошиндадур.
То Навоий тукти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.
МУБТАЛО БУЛДИМ САНГА
Кургали ҳуснунгни зору мубтало булдум санга,
Не балолиг кун едиким, ошно булдум санга.
Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кунгул,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало булдум санга.
Мен қачон дедим: «Вафо қилгил манга» зулм айладинг,
Сен қачон дединг: «Фидо булгил манга» булдим санга.
Қай пари пайкарга дерсен телба булдунг бу сифат,
Ей пари пайкар, не қилсанг қил манга, булдум санга.
Ей кунгул, тарки насиҳат айладинг овора бул,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало булдум санга.
Жоми Жам бирла Кҳизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо булдум санга.
Гусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво булдум санга.
ЛАБЛАРИНГКИМ ҲАЙФ ЕРУР…
Лабларингким ҳайф ерур тенг тутмоқ они қанд ила,
Синдирур юз қанд бозорини шаккар кҳанд ила.
Токи ҳайронмен сенга номус ила итмиш кунгул,
Телба янглигким, қочар ел гофил улгач банд ила.
Одам ул соатки жаннат ичра авлодин курар,
Не қувонгай дам-бадам сен нозанин фарзанд ила.
Қуй насиҳат, зоҳидо, утлуг дамимдин ваҳм қил,
Телба ит имкони юқтурким, согалгай панд ила.
Ҳожатингни елга арз етмакка ҳожат булмасун,
Кҳуш чиқишсанг лаҳзани бу зори ҳожатманд ила.
Лабларинг ҳажринда юр паркандким булмиш кунгул,
Лал ерур маҳлул қон урнига ҳар парканд ила.
Чун Навоий кунгли синди, емди лутфинг не асиг?
Ким ушатса шишани битмас яна пайванд ила.
ОШИҚ УЛДУМ
Ошиқ улдум, билмадим ёр узгаларга ёр емиш,
Оллоҳ-оллоҳ, ишқ аро мундоқ балолар бор емиш.
Қаддига ел майли булгондин кунгул озурдадур,
Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор емиш.
Елга новак урди, мен улдим ерур бу турфаким,
Жоним етган реш ел багрига кирган кҳор емиш.
Риштаким, муҳлик ярам огзига тиктим англадим,
Ким кафан жинси қирогидин сувурган тор емиш.
Куйи деворидин огриқ танга тушган соядек,
Сел гамидин емди соя урнига дилдор емиш.
Жонга такҳвиф айладим тиги ҳалокидин анинг,
Билмадим бу ишдин ул улгунча миннатдор емиш.
Ей Навоий, кҳубларни курма осонлиг билан,
Ким биравким солди куз, узмак кунгул душвор емиш.
ИСТАДИМ
Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,
Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.
Кимга ким жоним фидо айлаб согиндим дам-бадам,
Ермас ерди ёрлиқда чун вафодор истадим.
Билмадим олам елида юқтурур мутлақ вафо,
Ваҳки, умри улча юқтур согиниб ёр истадим.
Улки, топилмас башар жинсида ваҳ гафлат курунг,
Ким пари кҳайлида мен девонаи зор истадим.
Сирри ишқимни кунгул куз бирла фош етмак не тонг,
Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим.
Шайкҳ бирла кҳонақаҳдин чун ёруглуқ топмадим,
Дайр пири кҳизматига куйи кҳаммор истадим.
Ей Навоий, чун рафиқи топмадим, бу гуссадин,
Узни бекаслик балосига гирифтор истадим.
МЕНИ МЕН ИСТАГАН КИШИ…
Мени мен истаган уз суҳбатига аржуманд етмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кунглум писанд етмас.
Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд етмас.
Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимга,
Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нушкҳанд етмас.
Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,
Ичим ул чок-чок етмас, таним ул банд-банд етмас.
Керак уз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,
Бузуг кунглумдин узга ерга жавлони саманд етмас.
Кунгул уз чаркҳ золидин, фирибин емаким, окҳир
Ажал сарриштасидин узга буйнунгга каманд етмас.
Ул ой утлуг юзин очса, Навоий тегмасун деб куз,
Муҳаббат тукҳмидин узга ул ут узра сипанд етмас.
ЖОНГА ЧУН ДЕРМЕН
Жонга чун дермен: «Не ерди улмаким кайфияти?»
Дерки: «Боис булди жисм ичра маразнинг шиддати».
Жисмдин сурсамки: «Бу зафингга не ерди сабаб?»
Дер: «Анга булди сабаб утлуқ багирнинг ҳирқати».
Чун багирдин сурдум, айтур: «Андин ут тушти манга
Ким, кунгулга шула солди ишқ барқи офати».
Кунглума қилсам газаб, айтурки: «Куздиндур гунаҳ,
Курмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати».
Кузга чун дерменки: «Ей, тардомани юзи қаро,
Сендин улмиш телба кунглумнинг балою ваҳшати».
Йиглаб айтур кузки: «Юқ ерди манга ҳам икҳтиёр
Ки, курунди ногаҳон ул шукҳи маҳваш талати».
Ей Навоий, барча уз узрин деди, улгунча куй
Ким, санга ишқ ути-уқ ермиш азалнинг қисмати.
КҳИЛАТИН ТО АЙЛАМИШ…
Кҳилатин то айламиш жонон қизил, сориг, яшил,
Шулайи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориг, яшил.
Гулшан еттим ишқ саҳросин самуми оҳдин
Ким, есар ул дашт аро ҳар ён қизил, сориг, яшил.
Шишадек кунглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин,
Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сориг, яшил.
Оразу кҳолинг била кҳаттинг кҳаёлидин ерур
Кузларимнинг оллида даврон қизил, сориг, яшил.
Лалгун май тутқил олтун жом бирла сабзада
Ким, булардин якҳши юқ имкон қизил, сориг, яшил.
Фақр аро беранглиқ душвор ерур беҳад, валек
Кҳирқада тикмак ерур осон қизил, сориг, яшил.
Ей Навоий, олтину шингарфу зангор истама,
Булди наминг рангидин девон қизил, сориг, яшил.
ИСТАНГИЗ
Истаганлар, бизни саҳрои балода истангиз,
Водийи ҳижрон ила дашти фанода истангиз.
Вомиқу, Фарҳоду Мажнундеклар ул водий аро
Булсалар пайдо, мени ҳам ул арода истангиз.
Юз аларнинг ишқича дарду, балоу гуссага
Толиб ел бошига келган можарода истангиз.
Ейки, истарсиз саводул важҳ фиддорайидин,
Бокҳабар булмоқ мени юзи қарода истангиз.
Кунглим ул зулф ичрадур, зинҳор ишқим шарҳини
Истаманг мен телбада, ул мубталода истангиз.
Нуқта янглигким, вафо узра қилур котиб рақам,
Ишқ утининг догини аҳли вафода истангиз.
Огзи шавқидин Навоий итти, они истар ел,
ЙО адам даштида, ё мулки фанода истангиз.
КЕЛГАЙ
Не кун улгайки, нигорим келгай,
Боги умрумда баҳорим келгай.
Умр богида баҳор улдурким,
Сарвқад лолаузорим келгай.
Ил гадо жонига ут тушкайким,
Олгали шами мазорим келгай.
Куйида итти кунгул, ваҳ, қачон ул
Масти девонашиорим келгай.
Қани майким, чу ичиб маст улсам,
Кукка туз боққали орим келгай.
Ей Навоий, тиламон ҳуру пари,
Шояд ул базмда ёрим келгай.
РУБОИЙЛАР
КУЗ БИРЛА ҚОШИНГ ЯКҳШИ
Куз бирла қошинг якҳши, қабогинг якҳши,
Юз бирла сузинг якҳши, дудогинг якҳши.
Енг бирла менгинг якҳши, сақоқинг якҳши,
Бир-бир не дейин боштин-аёгинг якҳши.
ГАР ОШИҚ ЕСАНГ
Гар ошиқ есанг меҳру вафо қилма ҳавас,
Дард истаю дафига даво қилма ҳавас.
Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,
Дилдорингдан гайри ризо қилма ҳавас.
ЗОҲИД СЕНГА…
Зоҳид, сенга — ҳур, манга — жонона керак,
Жаннат — санга булсун, манга — майкҳона керак.
Майкҳона аро соқию паймона керак,
Паймона неча булса тула, ёна керак.
УМРИ АЗИЗ
Жондин сени куп севармен, ей умри азиз,
Сондин сени куп севармен, ей умри азиз.
Ҳар неники севмак ондин ортуқ булмас,
Ондин сени куп севармен, ей умри азиз.
КҳУШЛУҚ
Ким курди екин жаҳонда оё кҳушлуқ,
То бир киши айлагай таманно кҳушлуқ.
Юз йилда агар бир улса пайдо кҳушлуқ,
Омодадур ёнида юз нокҳушлуқ.
ЖОНИМДАГИ «ЖИМ»
Жонимдаги “жим” икки долингга фидо,
Андин сунг “алиф” тоза ниҳолингга фидо,
Нуни доги анбарин ҳилолингга фидо,
Қолгон ики нуқта икки кҳолингга фидо.
УПАЙ
Дедим: Зақанинг тутуб сақогингни упай,
Куз-қошингга суртубон қабогингни упай,
Гулдек юзинг ислабон дудогингни упай,
Юқ, юқ, юқ, агар десанг, аёгингни упай.
ТУЮҚЛАР
ЙО ЛАБМУДУР
ЙО раб, ул шаҳду шакар ё лабдурур,
ЙО магар шаҳду шакар ё лабдурур.
Жонима пайваста новак отқали,
Гамза уқин қошига ёлабдурур.
БОРМОГИН
Неча дедим ул санамга: Бормогин!
Қилмади ул тарк окҳир бормогин;
Мунчаким кҳудройлиқ кургузди ул,
Ақл ҳайрат қилди тишлаб бармогин.
ОЛМАНГИЗ
Пардани рукҳсорасидан олмангиз,
Ҳоҳақ ултурди мени шул олмангиз;
Гар анористонга сунса илгини,
Айтур: — Ул турсун, амонат, олмангиз!
ЙОҚИЛУР
Лалидин жонимга утлар ёқилур,
Қоши қаддимни жафодин ё қилур;
Мен вафоси, вадасидин шодмен,
Ул вафо, билманки, қилмас, ё қилур.
ОЛМАНИ ОТТИ НИГОРИМ
Олмани отти нигорим, «ол», — деди
«Олма бирла бу кунгилни ол», — деди
Сурсам ерса оламсини рангини
«Олма рангин не сурурсан, ол», — деди
ФАРҲОД ВА КҳИСРАВ АЙТИШУВИ
Деди: қайдинсен ей мажнуни гумраҳ?
Деди: мажнун ватандин қайда огаҳ.
Деди: недур сенга оламда пеша?
Деди: ишқ ичра мажнунлиқ ҳамиша.
Деди: бу ишдан улмас касб рузи,
Деди: касб улса басдур иш сузи.
Дедиким: ишқ утидин де фасона!
Деди: куймай киши топмас нишона.
Дедиким: куймакингни айла малум!
Деди: андин ерур жоҳ аҳли маҳрум!
Деди: қай чогдин улдунг ишқ аро маст?
Деди: руҳ ермас ерди танга пайваст.
Деди: бу ишқдин инкор қилгил!
Деди: бу суздин истигфор қилгил!
Деди: ошиққа не иш куп қилар зур?
Деди: фурқат туни ишқи балошур.
Деди: ишқ аҳлининг недур ҳаёти?
Деди: васл ичра жонон илтифоти.
Дедиким: дилбарингнинг де сифотин!
Деди: тил гайратидин тутмон отин!
Дедиким: ишқига кунглунг урундур?
Деди: кунглумда жондек ёширундур.
Деди: васлига борсен орзуманд?
Деди: бормен кҳаёли бирла кҳурсанд.
Деди: нуши лабидин топқай ел баҳр?
Деди: ул нушдин ел қисмидур заҳр.
Деди: жонингни олса лали ёди?
Дедиким: ушбудур жоним муроди.
Деди: куксунгни гар чок етса бебок?!
Деди: кунглум тутай ҳам айла деб чок.
Деди: кунглунг фидо қилса жафоси?
Деди: жонимни ҳам айлай фидоси.
Дедиким: ишқдин юқ жуз зиён буд.
Деди: бу келса савдо аҳлига суд.
Деди: бу ишқ тарки якҳшироқдур!
Деди: бу шева ошиқдин йироқдур!
Деди: ол ганжу қуй меҳрин ниҳоний,
Деди: туфроққа бермон кимёни!
Деди: жонингга ҳижрон кинакашдур,
Деди: чун бор васл уммиди кҳушдур.
Дедиким: шаҳга булса ширкат андеш!
Деди: ишқ ичра тенгдур шоҳу дарвеш!
Деди: жонингга бу ишдин алам бор,
Деди: ишқ ичра жондин кимга гам бор?!
Деди: кишвар берай, кеч бу ҳавасдин!
Деди: бечора, кеч бу мултамасдин!
Деди: ишқ ичра қатлинг ҳукми етккум!
Деди: ишқида мақсудимга еткум.
Деди: бу ишда юқ сендин йироқ қатл,
Деди: бу сузларингдин якҳшироқ қатл.