
Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб президент ва ҳукумат ҳужжатлари асосида тузилган алоҳида идоралараро коллегиал органлар тугатилмоқда. Уларнинг айрим ваколатлари тегишли давлат органлари ва ташкилотларига ўтказилади.
Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрдаги «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
Т/р |
Идоралараро коллегиал органнинг номи |
Идоралараро коллегиал орган тузилиши учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
Тугатилаётган орган функцияларини амалга оширувчи субъект (ваколатига оид қисми бўйича) |
I.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан фаолияти белгиланган идоралараро коллегиал органлар |
|||
1. |
Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар танлаш бўйича ҳукумат комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-330-сон қарори |
Ўтказилмайди |
2. |
Чет тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
3. |
Тошкент халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш бўйича Махсус комиссия |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил ПҚ-2950-сон қарори |
Ўтказилмайди |
4. |
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил |
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тартия ва спорт вазирлиги |
5. |
Тошкент вилоятидаги аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июлдаги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3142-сон қарори |
Ўтказилмайди |
6. |
Давлат молиявий назоратини такомиллаштириш бўйича Идоралараро кенгаш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3231-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси |
7. |
Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги «Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3301-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
8. |
Божхона тартиб-таомиллари ва экспорт-импорт операцияларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил |
Ўтказилмайди |
9. |
Республикада яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган устувор дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини аниқлаш бўйича ишчи комиссия |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3532-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармавцевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
10. |
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги ташкилотларни қайта ташкил қилиш ва асосий вазифалари бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси |
11. |
Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил |
Лимон етиштирувчилар |
12 |
«Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги ««Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
13 |
Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
II.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан |
|||
14 |
Тил ўргатиш Жумҳурият Кенгаши |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 29 июлдаги |
Ўтказилмайди |
15. |
Тиббиёт техникаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 6 ноябрдаги «Тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
16. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Автомобил йўллари кенгаши |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 358-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги |
17. |
Қишлоқ ахоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 358-сон қарори |
Ўтказилмайди |
18. |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги |
19. |
Фавкулодда вазиятларни прогнозлаш ва олдини олиш бўйича давлат дастурининг бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда ҳолатларни прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича давлат дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги 71-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Фавкулодда вазиятлар вазирлиги |
20. |
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
21. |
Тошкент шахрида транспорт инфратузилмасини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни мувофиқлаштириш комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги «Тошкент шаҳрида транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 20-сон қарори |
Ўтказилмайди |
22. |
Махаллий нозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркалари ташкилий кўмитаси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
23. |
«Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 12 июндаги «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 168-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги |
24. |
Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 июндаги «Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги |
25. |
Бир қатор тадбирлар амалга оширилишини шартсиз кўллаб-кўвватлашни тахлил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича доимий ишлайдиган идоралараро комиссия |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги |
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
26. |
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати соҳасидаги дастурларни амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Махсус республика комиссияси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги «Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига ичимлик сув таъминотини ва оқова сув хизматини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
27. |
Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш, юқори даражали бизнес муҳитини шакллантириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 332-сон қарори |
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Жиззах вилояти ҳокимияти |
28. |
Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари фаолиятини ташкил этишни мувофиқлаштирувчи кенгаш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг |
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
29. |
Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 939-сон қарори |
Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси |
Бекор қилиш ва функцияларни бошқа идораларга ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш учун 2020 йил 1 мартга қадар муддат берилди.