Главная / Спорт / 5 яшар мухлис директорга: “Шу футболчини сотинг. Бор пулимни бераман”

5 яшар мухлис директорга: “Шу футболчини сотинг. Бор пулимни бераман”

“Лидс”нинг 5 ёшли мухлиси Дэниэл Отон “Брайтон” бош директори Пол Барберга хат ёзди.

Бола “Брайтон”дан ижарага олинган “Лидс”да ўйнайдиган ҳимоячи Бен Уайтни сотиб олиш учун чўнтагидаги барча пулларини таклиф қилди.


“Қадрли Пол, мен 5 ёшдаман ва “Лидс” мухлисиман. Сизларга ҳозирги кунда клубимизда ижара асосида тўп сураётган футболчингиз ҳақида ёзяпман.

Бу футболчи мен энг яхши кўрган Бен Уайт. Иложи бўлса, мавсум охирида Бенни сотиб олсак бўладими? Илтимос, илтимос, илтимос.

Мен барча тангаларни санаб чиқдим ва бу ёрдам бериши мумкин бўлса, 15 фунт 7 пенсим бор”.

Пол Барбер эса болага жавоб ёзди.

“Ҳурматли Дэниэл, севимли клубингизга бизнинг футболчимиз Бен Уайтни сотиб олишга ёрдам берадиган саховатли таклифингиз билан хатингиз учун раҳмат. Сиз ёш истеъдодларни яхши биласиз, эҳтимол, келажакда скаут бўларсиз!

Биз таклифингизни жиддий қабул қилдик, лекин мураббийимиз Грахам Поттер ва техник директоримиз Бенни келгуси режаларимизнинг ажралмас қисми сифатида кўришларини биламан. Шунинг учун энди Бенни “Лидс” га сотолмаймиз, деб қўрқаман.

Аммо хат учун яна бир бор раҳмат, Дэниэл. Сизга, оилангизга ва “Лидс”даги барчага энг яхши тилакларни тилаймиз”.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300