Главная / Жамият / Балғам кӯчириш – халқ табобати

Балғам кӯчириш – халқ табобати

Шу кунларда шамоллаш ва грипп билан оғриганлар кӯп. Тумов, айниқса, изтиробли йӯтал кӯпчиликни ташвишга қӯяди. Ахир кези келганида энг қиммат дори воситаси ҳам дардни енгиллаштира олмаслиги мумкин. Хӯш, бундай пайтда маъқул чора нима? Қуйида сизни балғам ажралишини енгиллаштирувчи усуллар билан таништирамиз.

vydelenie-mokroty-v-gorle-s-chem-svyazano-i-chto-delat-fa1506973552

Мутахассис – Санобар ХОЛМИРЗАЭВА шифокор – терапевт.

Ширинмия дамламаси:

Бу ӯсимлик халқ табобатида қуруқ ютал, ютинганда томоқда оғриқ бӯлиши, ӯткир ва сурункали тонзиллитга даво ҳисобланади. Ширинмия ӯсимлигининг балғам кӯчирувчи хусусияти ҳам бор.

10 г. ширинмия ӯсимлигининг илдиз томирини 200 мл. қайноқ сувда дамлаб, 20 дақиқа буғли ваннада ушлаб турасиз. Сӯнг 1-2 соат давомида дамлама тиндирилади. Докадан ӯтказилган дамлама 1 ош қошиқдан, кунига 4-5 маҳал қабул қилинса, балғам ажралиши енгиллашади.

Райҳонли чой:

Ярим литрли чойнакка 1 ош қошиқ миқдорида қора ёки кӯк чой, 7-10 дона райҳон (қуритилгани бӯлса ярим чой қошиқда) барги солиниб, устидан қайноқ сув қуйилади. 5 дақиқа тиндирилгач, чойни ичиш мумкин. Райҳонли чой балғам ажралишини осонлаштириши билан бирга, оғиз бӯшлиғи бактериялари билан ҳам курашади.

Арпабодиён мойи:

Арпабодиён нафас йӯллари касалликларини даволашда кенг қӯлланилади. Унинг меваси таркибидаги анетол моддаси, бронхлар шиллиқ қаватини рағбатлантиради ва нафас аъзолари функсиясини кучайтиради. Арпабодиён мойи лорингит, трахеитда буюрилади. У балғам кӯчишини осонлаштиради. Бронхитда 1 ош қошиқ илиқ сувга 2-3 томчи арпабодиён мойини томизилиб, ҳар 4-5 соатда ичиб турилиши лозим.

Туятовон ҳақида эшитганмисиз?

Мазкур ӯсимлик баргида гликозид (органик бирикма) мавжуд. У нафас йӯлларига ижобий таъсир кӯрсатади. Халқ табобатида туятовон яллиғланишга қарши балғам кӯчирувчи восита сифатида ишлатилади. Дамламани тайёрлаш учун 5 г. қуритилган туятовон барги олинади ва устидан бир стакан қайноқ сув қуйилади. 15 дақиқа тиндирилгач, докадан ӯтказиб олиш мумкин. Дамлама кунига 4 маҳал, бир ош қошиқ ичиб турилади.

Беҳи уруғи:

Беҳи уруғи, шираси билан бирга ярим стакан сувга солинади ва ӯрта оловда қайнатилади. Қайнатма елимдек ёпишқоқ кӯринишга келгунига қадар оловда ушланади. Тайёр қайнатмани 1 чой қошиқдан, кун давомида 4-5 маҳал қабул қилиш, балғам ажралишини енгиллаштиради, нафас йӯллари спазмдан халос қилади.

Баргизуб шифо!

1 ош қошиқ миқдоридаги баргизуб ӯсимлигни 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 15 дақиқа тиндириб қӯясиз. Сӯнг докадан ӯтказиб олиб, кунига 2-3 маҳал 2 ош қошиқдан қабул қилиш мумкин.

Анжир қоқи ейсизми?

Абу Али ибн Сино балғам кӯчишини осонлаштириш учун анжир мевасини ейишни, йӯтални қолдиришда еса уни сутда қайнатиб ичишни айтиб ӯтган. Қиш кунларида анжир қоқсидан фойдаланиб, йӯтални енгиллаштирувчи қайнатма тайёрлаш мумкин. Бунинг учун 100 г. анжир қоқсига 2 стакан сутни қуйиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатасиз. Қайнатма 40 дақиқа тиндирилади. Қоқли қайнатмаярим стакандан, кунига 2-3 маҳал, овқатланишдан олдин ичилади.

Алое шарбати:

Лимон ва алое шарбатига асални аралаштириб ичиш, кучли шамоллашга даводир. Шифобахш аралашмани тайёрлашда тенг миқдорда асал, брусника меваси, лимон ва алое шарбати керак бӯлади. Масаллиқлар сирли идишга солиниб, 6-8 соат давомида тиндириб қӯйилади. Аралашма тайёр бӯлгач, кунига 3-4 маҳал, 1 ош қошиқдан қабул қилинади.

Мармарак – шамоллашдан халос этади!

Энг яхши балғам кӯчирувчи восита бу – мармаракдир. Томоқ оғриши энди – энди бошланаётганида мармарак ӯсимлигидан дамлама тайёрланиб ичилса, инфексиялар хужуми камаяди. Безовталик пайтида мунтазам қабул қилинса, балғам «пишади» ва осон ажралади.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300