Главная / Спорт / Балотелли: “Карантиннинг дастлабки кунларида картон еб юрдим, чунки овқат тайёрлашни билмайман”

Балотелли: “Карантиннинг дастлабки кунларида картон еб юрдим, чунки овқат тайёрлашни билмайман”

Италиянинг “Брешия” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли карантин даврини қандай ўтказганини айтиб берди.


“Агар менга ҳозир тўпни ташлаб берсангиз, мен тўпни биринчи уринишимдаёқ тўхтата олмайман. Мен икки ой тўпга тегмадим. Сўнгги икки ҳафтада ақлдан оздим, чунки, мутлақо ёлғиз эдим. Менинг қизим Неаполда, ўғлим эса Цюрихда, онам эса аллақачон қариб қолган ва ҳимояга муҳтож, акаларим эса ўз фарзандлари билан каратинда, шунинг учун ёлғиз қолдим. Бу жуда оғир бўлди. Агар югуриш йўлакчаси бўлмаса, машғулот ўтказиш қийин, шу сабабли, гарчи бунга рухсат берилмаган бўлсада, уйим ёнида паркка югуриш учун чиқдик. Карантиннинг дастлабки уч кунида мен асосан картон едим ва девор парчаларини еб кўришга ҳаракат қилдим, чунки, мен овқат тайёрлашни билмайман. Яхшиямки, кейин мен овқат буюртма беришга муваффақ бўлдим”, — Балотеллининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300