Ўзбекистонда коронавирус сабабли нақд пул муомаласини қисқартириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, барча турдаги корхона ва ташкилотларда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсияларнинг тўлиқ банк карталари орқали тўланиши белгиланди.
Подробнее »Кредит таътиллари давомида фоиз ҳисобланиши давом этади — Марказий банк
Марказий банк кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этишини маълум қилди. Молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини белгиланган муддатларда сўндириш тавсия этилди.
Подробнее »Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин қисқармоқда
Ўзбекистонга жўнатилган пул ўтказмалари апрелнинг дастлабки 8 иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган. Март ойида экспорт тушумлари 10 фоизга камайган. Марказий банк изоҳига кўра, шу ва бошқа сабаблар АҚШ долларининг сўмга нисбатан алмашув курси ошишига олиб келмоқда.
Подробнее »Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади
Президент иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун резервларни аграр соҳага сафарбар қилишга топшириқ берди.
Подробнее »ИТБ Ўзбекистондаги янги шифохоналарни жиҳозлашга 17 млн доллар ажратди
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган янги клиникалар учун тиббий жиҳозлар сотиб олишга 17 млн доллар йўналтирди. Соғлиқни сақлаш ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қўшимча 140 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилади.
Подробнее »Банкларнинг лойиҳа портфеллари қайта кўриб чиқилади
Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди. Банкларга маблағларни янги иш ўринлари яратиш учун йўналтириш тавсия этилди.
Подробнее »2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш даражаси 1,6% бўлиши кутилмоқда — Жаҳон банки
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш даражаси кескин пасайиб, 1,6 фоизни ташкил этади. Меҳнат муҳожирлари юборадиган пул ўтказмалари 50 фоизга қисқариши мумкин.
Подробнее »Ўзбекистонда электр энергияси ва газнинг улгуржи бозори ташкил этилади
Кузга қадар Газ-транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режаси ҳамда Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газнинг биржа савдолари асосидаги улгуржи бозорини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Подробнее »ЕТТБ Ўзбекистон банкларига 220 млн доллар кредит линиялари ажратади
Ўзбекистоннинг тўртта банкларига кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 220 млн доллар миқдоридаги ЕТТБ кредит линиялари ажратилади. Ҳудудий коммунал корхоналарга 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштиришни тақдим этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Подробнее »Ўзбекистон ва Россия пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда
Ўзбекистон ва Россия коронавирус пандемияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлашни режалаштирмоқда.
Подробнее »