Главная / Спорт / Чех: АПЛнинг ўртамиёна клублари сўнгги йилларда анча ўсди

Чех: АПЛнинг ўртамиёна клублари сўнгги йилларда анча ўсди

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ дарвозабони Петр Чех Англия чемпионатида рақобат кучайиб бораётганлиги ҳақида фикр билдирди.


«АПЛда рақобат сезиларли даражада ўсди. Мен 2004 йили “Челси”га келган пайтимда атиги 12та клуб таркибида яхши футболчилар бор эди ва ўша клубларгина жиддий рақобат кўрсата оларди. Қолган клублар юқори даражали легионер футболчиларни ўз сафларига қўшиб олиш имкониятига эга эмасди.

Аммо, тартиб ва пойдевор кескин ўзгарди шекилли, 2007-2008 йилги мавсумда АПЛнинг икки клуби ЕЧЛ финалига йўл олганди. Айнан шу йиллар давомида Англия клуби Европада устунлик қилди. Ўшанда легионер футболчилар оммавий равишда чемпионатнинг барча жамоалари келиб қўшилишни бошлади. Англия Премьер-лигасининг оммавийлиги ва маҳаллий клубларнинг рақобат қилишлари ошди. Бу ҳозир ҳам кузатилмоқда», — деди Петр Чех.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300