Главная / Спорт / “Челси” қанот ҳимоячисини сотишга тайёр

“Челси” қанот ҳимоячисини сотишга тайёр

Лондоннинг “Челси” клуби чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмиерни келаси йилнинг ёзда сотишга тайёр.


Маълумки, мавсумнинг биринчи ярмида ҳимоячи тез тез асосий таркибдан жой олди. Бироқ, Маркос Алонсога рақобатда ютқазди ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотди. Tuttosport нашрининг маълумотига қараганда, Эмерсон трансфер бозорида бошқа футболчиларни сотиб олиш ниятида сотиб юборилиши мумкин.

Айни пайтда футболчининг нархи 35 миллион фунт стерлинг атрофида баҳоланмоқда. Тахминларга қараганда, унга қизиқиш билдираётган клубдан бири Туриннинг “Ювентус” клуби бўлиши мумкин. Лекин, “кўклар” ўз футболчисини арзон нархга сотиш ниятида эмас.

“Челси” клуби диреткори Марина Грановская Турин клуби билан яхши муносабатларни сақлаб туради ва бу Эмерсонни италияликлар билан келишиб олишига ёрдам бериши мумкин.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300