Главная / Жамият / Чирчиқда ноқонуний тикувчилик цехи аниқланди

Чирчиқда ноқонуний тикувчилик цехи аниқланди

Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Азия» тўйхонасида 1989 йилда туғилган фуқаро М.Э. ҳеч қандай ҳужжатларсиз тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.


Ушбу тикувчилик цехи 2 апрелда иш бошлаб, ноқонуний равишда 183 нафар ишчи ёлларни ёллаган. Улар билан оғзаки равишда, ҳар бир ниқоб учун 60 сўмдан иш хақи беришга келишган. Ушбу жойда тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифати ва белгиланган санитария талабларига жавоб беришига эътибор берилмаган дейилади хабарда.

Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бино кўздан кечирилганда 131 973 дона тайёр тиббий ниқоб, 170 000 дона ярим тайёр маҳсулот ва 21 дона клейлаш ускунаси, жами 301 994 дона, умумий нархи 156 миллион 696 минг сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Назорат тадбири натижасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик ашёлари масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилган.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300