Главная / Жамият / Ӯгил фарзанд кӯриш учун нима қилиш керак

Ӯгил фарзанд кӯриш учун нима қилиш керак

Ўғил-насл давомчиси, оила боқувчиси ва мамлакат ҳимоячисидир. Шу боис, қадимдан ҳар бир оилада ўғил фарзанд бўлиши муҳим ҳисобланган. Айнан шунинг учун эркаклар ўзидан кейин насл давомчиси ва меросхўр қолдириш мақсадида ўғил фарзандли бўлишни орзу қилади.
Эмбрионнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ҳомиланинг туғилиши фанда кенг ўрганилган. Унга кўра, ҳомила ва унинг жинси X ва Y хромосомаларнинг қўшилишига боғлиқ. X хромосома қиз уруғи, Y хромосома эса ўғил уруғидир.
Аёлларнинг ДНКсида фақат қиз уруғи, яъни X хромосомалар мавжуд. Эркакларникида эса X ва Y хромосома бўлади. Шу боисдан ҳам ҳомиланинг ўғил ёки қиз туғилиши эркакка боғлиқ. Агар эркак организми кучли бўлса унинг уруғидаги хромосомалар ҳам фаол бўлади. Эркак уруғларидан бири аёл тухум ҳужайрасига кирса ҳомила пайдо бўлади. Аёл уруғ ҳужайрасига кирган эркак уруғи X хромосома бўлса қиз, Y хромосома бўлса ўғил ҳомила шаклланади.
Улуғ табиб Абу Али ибн Сино бундан кўп асрлар аввал қуйидаги фикрларни илгари сурган эди: “Яшаш муҳитининг совуқлиги, йилнинг совуқ фасли, шимолдан эсувчи шамоллар ўғил ҳомила бўлишига олиб келади, унга қарама-қарши ҳолатлар қиз туғилишига сабаб бўлади”.

ee2f06a1f8bd550423d89bc30bf96a66_800x600-768x576

Ҳомила жинсини режалаштириш мумкинми?
Бўлажак ҳомила жинсини режалаштириш хусусида қадимги Рим олимлари ҳам бош қотирган. Улар сентябрдан декабргача ўғил, мартдан июлгача қиз фарзанд туғилиши эҳтимоли юқори бўлишини таъкидлаган. Европа мамлакатларида эса шифокорлар “қон янгиланиши” назариясига асосан фарзанд жинси қандай бўлиши ҳақида хулоса чиқарган.
Бу назарияга кўра, ўғил бола туғилиши имконини оширувчи омиллардан бири қон янгиланишидир. Яъни жинсий ҳужайраларнинг уруғланишидан олдин кимнинг қони янги бўлса, ўша жинсдаги ҳомила бунёд бўлади.
Буни олдиндан аниқлаш учун қуйидаги оддий ҳисоблашни билиш кифоя: эркак кишининг қони ҳар 4 йилда, аёлнинг қони эса ҳар 3 йилда янгилади. Шунинг учун отанинг ёшини 4 га, аёлнинг ёшини эса 3 га бўлиш керак.
Қон янгиланишини балоғат ёшидан бошлаб оладиган бўлсак, аёл қони 12, 15, 18, 21, 24, 27, 30… ёшида, эркак қони эса, 12, 16, 20, 24, 28, 32… ёшларида янгиланади.

ЎЗБЕК ХАЛҚ ТАБОБАТИДА

Халқимизда қадимдан фарзанд ўғил бўлиши учун уч тавсияга амал қилинган.
1. Ойлик тақвимнинг тоқ кунларида яқинлик қилинса ўғил туғилади.
2. Аёл яқинлик даврида совуқ мижозли овқатлар истеъмол қилса, ўғил туғилади.
3. Эркак яқинлик олдидан иссиқ мижозли овқатлар ва зираворлар истеъмол қилса, ўғил фарзанд дунёга келади.
Бундан кўринадики, табобатда ўғил ёки қиз фарзанд кўриш учун алоҳида парҳезлар мавжуд.

ҚАДИМГИ ХИТОЙ ЖАДВАЛИ

Қадимги Хитойда (тиббиёт Х ва Y хромосомаларни тадқиқ қилишишидан аввал) фарзанд жинсини олдиндан режалаштиришда махсус жадвалдан фойдаланилган. Бунда фарзанднинг жинси ҳомиладор аёл ёшига қараб режалаштирилади.
Масалан, жадвалнинг чап томонида ёш кўрсаткичлари қайд этилган. Юқорида эса йил ойлари берилган. Чап томондаги рақамлардан аёлингизнинг ёшини белгилайсиз. Қайси катакда ўғил кўрсатилган. Ундан орқага қараб санайсиз. Қайси ой тўққизинчи навбатда келса, ўша ойда аёлингиз ҳомиладор бўлиши керак ва шу ойда яқинлик қилинади.
Масалан, 29 ёшли аёл февраль, март ёки апрель ойларида ҳомила кўтарса, тўққиз ой ўтиб ўғил фарзандни дунёга келтиради. Чунки унга октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида кетма-кет ўғил туғилиши белгиланган.

Бу жадвалдан ҳозир ҳам фойдаланишади. Аммо унинг нечоғли кафолатли экани амалда синаб кўрганларга маълум.

Ўғил фарзанд кўриш учун парҳез .

Баъзи тадқиқотлар натижасида маълум бир парҳезга амал қилиб ўғил кўриш мумкинлиги аниқланди. Ҳомиланинг қай жинсда туғилиши ва озиқ-овқат ўртасидаги алоқага биринчи бўлиб франсузлар эътибор қаратган. Ўғил кўришни хоҳлаётган ота-оналарга натрий ва калийга бой овқатлар ейиш тавсия қилинади: гўшт, колбаса, балиқ, картошка, нўхат, ясмиқ, ловия, қўзиқорин, гилос, банан, ўрик, апелсин, шафтоли, хурмо, тухум оқи, гуруч, манго, печене, қора шоколад. Бу вақтда сут, нон, калций юқори бўлган минерал сув, ёнғоқ, кўкатлар, яшил ловия, карамни чеклаш ва овқатни ортиқча тузлашдан сақланиш ўринлидир.

Замонавий тиббиёт нима дейди?

Италиялик олимлар фикрича, ўғил фарзандли бўлиш учун аёл вазни 54 кг.дан кам бўлмаслиги керак.
Немис олимлари таъкидлашича, кам асабийлашадиган эркакларда ўғил фарзандли бўлиш эҳтимоли юқори бўлади.
Замонавий тиббиёт ривожи исталган жинсдаги фарзандга ҳомиладор бўлиш имконини туғдирди. Бундай уруғлантириш сунъий амалга оширилади ва муяйян маблағни талаб қилади.
Ҳозирда Ўзбекистон халқ табобати академияси олимлари томонидан хоҳлаган жинсдаги фарзанд туғилиши имконини берадиган препарат яратиш устида тадқиқот ўтказилмоқда. Уларнинг фикрича, Y хромосомали уруғлар ҳаракатчанлиги рағбатлантирилиб, Х хромосомали уруғ ҳужайралар тизгинланса, ҳомила ўғил бўлади.
Олимлар томонидан ана шу жараённи юзага келтириш имконини берувчи шифобахш маъжун тайёрланди. Ҳозир бу препаратнинг самараси синаб кўрилаётир.

Бошқа усуллар.

Эрга ёндашиш, у оиланинг ҳақиқий бошлиғи бўлиши керак; Ҳомиладор бўлиш учун қанча кўп вақт кетса, ҳомила ўғил бўлиши эҳтимоли шунча юқори бўлади; Тинч ва осуда турмуш тарзини сақланг, стрессдан қочинг; Бўлажак ўғил фарзандларингизни барча тафсилотларда тасаввур қилинг. Ва ниҳоят, охирида ўғил фарзанд кўриш сирлари ва халқ маслаҳатлари. Уруғлантириш ёз фаслида содир бўлса, янада яхши, бунда бўлажак ота ерда ялангоёқ юриши ва уларнинг эркак қувватини ошириши муҳим аҳамиятга эга. Уруғлантириш учун энг яхши вақти эрталаб ёки душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари эканлигига ишонилади.
Гувоҳи бўлганингиздек, фарзанд жинсини аниқлашнинг бир қанча усуллари мавжуд. Аммо бу усулларнинг ҳеч бири 100 фоиз кафолат бера олмайди. Ўғил ҳам қиз ҳам табиат инояти.
Шундай экан, келинг, бу сирли оламнинг хузур-ҳаловатидан бахраманд бўлиб кўпроқ фарзандларимизнинг соғлом туғилиши ҳақида қайғурайлик.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300