ЕТТБнинг 32 йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистонда давлат банкларини трансформасия қилиш жараёни бўйича макҳсус сессия бўлиб ўтди. Сессия спикерларидан бири, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров ва Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги департаменти Ўзбекистондаги доимий миссиясининг асосий операсиялар бўйича мутакҳассиси Енрико Пинали мазкур жараёнлар юзасидан “Дарё” мукҳбирининг саволларига жавоб берди.
Иқтисодий ислоҳотлар бошланганига 5 йилдан ошган бўлса ҳам давлат банкларининг бозордаги улуши катталигича қолаётганини инобатга олиб, давлат банкларини кҳусусийлаштириш жараёни секин кечмаяптими деган саволга Абдулла Абдуқодиров қуйидагича жавоб берди:
“Бу масалага мен сал чуқурроқ қараган бўлар едим. Биринчидан, биргина Миллийбанкни мисол қилиб оладиган бўлсак, 6 йил аввал унга банк секторидаги 50 фоиз капитал ва 75 фоиз активлар тўғри келар еди. Ҳозирги кунда Миллийбанкнинг улуши активлар бўйича 21 фоиз, капитал бўйича 21 фоиздан сал юқорироқ. Демак, бошқа банклар рақобатга киряпти.
(Банкларнинг) давлатга ёки кҳусусий секторга тегишли екани иккинчи даражали масала. Енг муҳими банклар ўртасида рақобат борми, банк соҳасида бизга керакли бўлган банк молиялаштириш инструментлари тўлақонли мавжудми, кейин рақамли банклаштириш борми, мана шу саволларга жавоб бериш керак. Кимнинг қўлига тегишли еканлиги иккинчи даражали масала.
Енг муҳими, молиявий секторда турли банк маҳсулотларига бўлган талаб етарли даражада қондириляптими, йўқми, мана шу”, — деди Абдулла Абдуқодиров.
Бироқ, иқтисодчининг қайд етишича, юқоридаги фикрлар давлат бу муаммони кўрмаётганини англатмайди.
“Лекин бу деганим, давлат бугунги кунда бу муаммони кўрмаяпти, буни инкор қилаяпти дегани емас. Давлат айнан шунинг учун ҳам енг биринчи навбатда банкларда корпоратив бошқарув усулларини ўзгартиришга киришди ва уларни кҳусусийлаштиришга кенг йўл яратиб беряпти. Мана бугун ҳам ўзингиз кўрдингиз, ешитдингиз, чет елдан келган нуфузли мутакҳассислар банкларнинг кузатув кенгашларида азо бўлиб, ўз фикрларини етказиб беряпти ва бизнинг бошқарув усулларини бутунлай ўзгартиряпти.
Демак, банкда сиёсий ирода бор, текҳник жиҳатдан биз ўзимизга нима қилишимиз кераклигини белгилаб олганмиз ва буларни тўлақонли амалга оширамиз”, — деди иқтисодчи.
Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги департаменти Ўзбекистондаги доимий миссиясининг асосий операсиялар бўйича мутакҳассиси Енрико Пинали еса банкларнинг кҳусусийлаштириш жараёни секин кечмаяптими деган саволга қуйидагича жавоб берди:
“Етибор беринг, бу нотинч даврлар бўлди. Бизда аввал ковид бор еди, енди еса кҳалқаро майдонда кескинликлар кузатиляпти. Бу жараён бир оз вақт олади. Чунки бу жараён банкни трансформасия қилишни ҳам ўз ичига олади, трансформасия еса муҳим нарса ва вақт талаб етади. Банкни кҳусусийлаштиришга тайёрлаш йўлида тўғри қадамлар қўйиш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қиляпмиз.
СҲуни ҳам тушунишингиз керакки, кҳалқаро кескинлик туфайли ҳозир келиб сармоя киритишга тайёр инвесторлар кўлами унчалик катта емас. Биз банк инвесторлар учун тайёр бўлишига, кҳалқаро вазият якҳшиланишига ва одамлар келиб, банкка сармоя киритиш қийматини аниқлашига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Ҳозир сизда ОТП банк бор, бу биринчиси. Ўйлайманки, бу битимни якунлаш орқали Ўзбекистон очиқ, Ўзбекистон тайёр ва банклар инвесторларни кутяпти деган сигнал берилади. Бу секин жараён, лекин у тўғри йўналишда силжияпти”, — деди Енрико Пинали.