Sports.ru томонидан Мегафон ҳомийлигида ўтказилаётган “Энг тез лига”да навбатдаги учрашувлар ўтказилди.
РПЛ клубларидаги футболчилар қўлларига жойстикларни олган ҳолда тўхтаб қолган 23-турдан мавсумни PES (Pro Evolution Soccer)да давом эттиришмоқда.
“Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугун “Зенит” ҳужумчиси Артём Дзюбага қарши баҳс олиб борди. Афсуски, ҳамюртимиз рақибига йирик ҳисобда (0:4) имкониятни бой берди. Ўйиндан кейин Артем Дзюба қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
“Қизиқарли ўйин. Шомуродов очиқ футбол таклиф қилди, қизиқарли тарзда комбинациялар қилишга ҳаракат қилди. У жуда кўп ёндашувларга эга эди. Аммо “Зенит” ҳимоячилари ажойиб ўйин кўрсатишди. Бутун ўйин давомида Шомуродов бир марта дарвозага аниқ зарба йўллади.
Менимча, “Зенит” яна кўп гол уриши мумкин эди. Бироқ фақат ғалаба қозонишни хоҳладик. Дзюба Шомуродовдан кўп гол уриши керак деган вазифа йўқ эди. “Зенит”да ким қулай вазиятда бўлса, у тўпни қабул қилиб олади.
Ўйин охирларида ёшларга иконият бердим. Майдонга Шамкин ва Бачинскогони туширдим. Мусаев қайдномада йўқ эди, бўлмаса уни ҳам туширардим”, -дейди Дзюба.