Главная / Жаҳон / Ажоибот / Энди нонлар ҳашаротлардан тайёрланади…

Энди нонлар ҳашаротлардан тайёрланади…

24 ноябрдан Финляндиянинг Хельсинки супермаркетларида ҳашаротлардан тайёрланган нон сотуви бошланади. Бу ҳақда “Helsingin Sanomat” нашри хабар бермоқда.

Бундай турдаги нонларни ишлаб чиқарувчи компаниядан берилган маълумотларга кўра, бир дона нон тайёрлаш учун 70 та қуритилган чигиртка зарур бўлади.

Ҳашаротлар майдаланган ҳолда унга қўшилади. Чигирткаларнинг нондаги улуши ўртача 3 фоизни ташкил қилади.

Ҳозирча Финляндиядаги барча нон ишлаб чиқарувчи заводларни чигирткалар билан таъминлашнинг имкони йўқ. Аммо келгусида бу муаммони бартараф этиш кўзда тутилган.

Ҳашаротлар аралаштирилган бундай турдаги ноннинг баҳоси тахминан 4 еврони ташкил қилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

screenshot-2017-11-23-mazmun-uz-%d1%81%d1%82%d1%80%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%86%d0%b0-32

Онлайн аукцион орқали “95 А 777 АА” ҳам ўз эгасини топди! 100 миллион сўм?!

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 20 сентябридан бошлаб “олтин рақамлар” савдога қўйилган эди. Биржанинг “Avtoraqam.uzex.uz” сайтида …