Главная / Жамият / Ғусл қилиш

Ғусл қилиш

КАТТА ТАҲОРАТ-ҒУСЛ

Ғусл деб бутун танани ювишга айтилади.
Ғуслнинг фарзлари 3 та

1) Мазмаза: Оғизни яхшилаб ювиш;

2) Истиншак: Бурунга ачиштиргунча сув тортиб ювиш;

3) Бутун вужудни бирор қуруқ жой қолдирмай ювиш.

Мазмазадан сўнг бир қултум сув ичиб юбориш маъқулдир.

polnoe-omovenie-gusl-590x433-590x330Ғуслнинг суннатлари:

1. Кафтларни уч маротаба ювмоқ.

2. Жинсий аъзоларни ювмоқ.

3. Танада бирор бир ифлослик бўлса, ювиб ташламоқ.

4. Таҳорат қилмоқ.

5. Б.аданга уч маротаба сув қуймоқ.

6. Бош устидан уч ховуч сув қуймоқ, олдин ўнг елка, кейин
чап елка устидан сув қуймоқ.

7. “Ғусл ёрдамида покланишга қасд қилдим” сўзларини
айтиб ният қилмоқ.

8. Кафтларни ювганда аъзу биллаҳи минаш-шайтонир-
рожим, бисмиллаҳир-рохманир-рохим демоқ.

9. Сувни исроф қилмаслик.

10. Умумий ҳаммомда ғусл қилганда аврат жойини бер-
китмоқ.

11. Баданни кафтлар билан ишқалаб ювмоқ.

12. Бошқа одамлар назари тушмайдиган жойда бўлмоқ.

13. Гаплашмаслик.

14. Қибла томонга юзланмоқ.

Барча фарз, суннат ва тартибларга риоя қилган ҳолда ғусл қилмоқ.

Ғусл қилишни ният қилган одам аввал аъзу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим, бисмиллаҳир-рохманир-рохим деб ният қилади. Кейин икки қўлини ювади. Кейин орқа ва олди фаржини ювади. Баданида нажосат бўлса, ўшани ювади.
Кейин худди намозга қилгандек таҳорат қилади. Албатта, оғиз бурунни муболаға билан чайқаш бор гап. Агар турган жойида сув жамланадиган бўлса, оёқларини ювишни кейинга суради. Сўнгра бошига сув қуйиб ишқаб ювади. Баданига уч марта сув қуяди. Аввл ўнг елкасидан, кейин чап елкасига сув
қуяди. Қўли билан баданини ишқайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин жойларига алоҳида эътибор беради.
Ғуслнинг охирида бошқа тарафга ўтиб оёқларини ювади. Сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади.
Сочлар узун бўлса, сувни олиб, панжаларни сочлар остига киритилади. Агар танада боғланган яра бўлса, ўша ерга нам қўл билан масх тортилади.

Ғуслнинг афзалликлари:

Ғусл бутун баданни тозалаш бўлиб, поклик, озодалик ва соғлик учун ўта муҳим омилдир. Қолаверса, ғусл қилган одамда қон юриш, юрак фаолияти яхшиланади ва тетиклик тикланади. Шунингдек инсон териси касаллик қўзғатувчи турли микроблардан тозаланади.

Ғуслни вожиб қилувчи нарсалар:

Эркак ва аёллар жинсий яқинликдан сўнг, аёллар эса ҳайз ва нифоснинг тўхташидан сўнг ғусл қилишлари шарт.
Ҳар бир тук тола остини ювмоқ шартдир. Агар аёллар бошини ювганида сув соч остига етиб борса, сочларни ёйиш шарт эмас.
Узук ва зиракларни харакатлантириш вожибдир. Майдони 45-50 квадрат метрни ташкил этувчи оқмас ва
покиза ҳовузда оғиз ва бурунни чайиш ҳамда уч маротаба сувга шўнғиш ғусл ҳисобланади.
Кишининг оқар сувда чўмилиши ҳам ғусл ўрнига ўтади. Танада сув ўтказмайдиган моддаларнинг мавжудлиги (тирноқ бўёғи, хамир ва ҳоказо) ғуслнинг мукаммал бўлмаслигига сабаб бўлади.

Ғусл шарт бўлган ҳолатда мумкин бўлмаган нарсалар:

1. Масжидга кириш.

2. Қуръони Каримни ўқиш.

3. Қуръони Каримни ушлаш.

4. Байтуллоҳни тавоф қилиш.

5. Намоз ўқиш.

6. Ҳайз ва нифос пайтида аёллар намоз ўқимас ва рўза
ҳам тутмас (рўзани поклангандан сўнг тутилади).

Аёлларга ҳос ҳолатлар:

1. Ҳайз (ой кўриш).

2. Нифос (туғруқдан кейин қон кетиши).

3. Узур- бирор бир ҳасталик туфайли қон кетиши. Ушбу ҳолатлар ҳақида билимга эга бўлиш ҳар бир аёл
учун фарздир. Билим бериш эса эр ва валийлар зиммаси дадир.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300