Ҳомиладорликнинг дастлабки аломатлари турлича бӯлади. Ҳомиладорликни орзу қилиб яшаётган аёл бу аломатларни билиб, ӯзида тезроқ ҳис етишни истайди. Ахир ҳомиладорлик бу жуда ажойиб, илоҳий бир даврдир. Ҳомиладорлик бир аёлда барча аломатлар билан кечса, бошқа аёл 9 ойни умуман ҳеч нарса сезмай ӯтказиши мумкин. Қуйида келтирилган аломатлар ҳомиладорликнинг дастлабки аломатларидир, лекин баъзи ҳолларда бошқа ҳолат ёки касаллик мавжудлигидан далолат бериши ҳам мумкин.
Жуда оз миқдордаги қон ажралмалар.
Аёл тухумдони уруғлангандан сӯнг бачадонга жойлашишни бошлайди. Бу жараён имплантация деб аталади. Айнан шу даврда (одатда 1-2 кун) қиндан оз миқдорда қон ажралмалари кузатилиши мумкин. Улар ҳайз давомидаги ажралмалардан ранги, давомийлиги ва миқдори билан тубдан фарқ қилади. Ранги очроқ, давомийлиги қисқароқ ва миқдори жуда оз бӯлади.
Кӯкрак шаклининг ӯзгариши ёки катталашиши.
Ҳомиладорлик юзага келганда аёл организмида катта гормонал ӯзгаришлар юзага келади. Бу ӯзгаришлар кӯкрак безларини ҳам иш фаолиятини ӯзгартириб юборади. Шунда кӯкракнинг катталашгани ёки унинг шакли ӯзгарганини кузатишимиз мумкин. Лекин кӯкракнинг катталашиши ҳомиладорликка қарши ичиладиган гормонал дори воситалари туфайли ҳам вужудга келиши мумкинлигини инобатга олишимиз даркор.
Чарчов.
Бесабаб чарчов, тез ҳолдан тойиш ҳам ҳомиладорликнинг илк аломатларидандир. Баъзилар йиғлоқи бӯлиб қолиши ҳам кӯп учрайдиган ҳолат. Ҳомиладорлик юзага келгани ҳақида билишнинг енг осон ва ишонувчан йӯли – бу ҳомиладорлик тестини ӯтказиш ёки гинеколог ҳузурида бӯлишдир. Бунинг учун аёлда ҳайз кӯриш куни кечикаётган бӯлиши лозим.
Эрталабки токсикоз.
Бунда ерталабдан аёлнинг кӯнгли айнаши бошланади. Баъзи овқатлар ёқимсиз туюлади ёки аксинча, иштаҳа очилиб кетади.
Ҳайз келмаслиги.
Бу ҳомиладорлик аломатларидан енг ишонарлиси бӯлиб, бунда ҳайз ӯз вақтида бошланмай 9 ой муддатга умуман йӯқ бӯлиб қолади.
Қин ажралмалари.
Баъзи аёлларда ҳомиладорликнинг илк даврида қиндан оқ рангли ҳидсиз ажралмалар миқдори кӯпайиши кузатилади.
Уйқусизлик.
Бу аломатнинг бошқа сабаби жуда кӯп бӯлишига қарамай, улар орасида ҳомиладорлик ҳам бор.
Кайфиятнинг тез-тез ӯзгариб туриши.
Агар аёлнинг кайфияти ӯз-ӯзидан ӯзгарувчан бӯлиб қолса, ҳомиладорлик юзага келган бӯлиши мумкин.
Тез-тез сийдик қисташи.
Бу аломатнинг асосий сабаби систит бӯлиши мумкин. Лекин ҳомиладорликнинг илк 6-8 ҳафталарида ҳам аёлни тез-тез сийдик қисташи қийнаб туради.
Бош айланиш ва ҳушдан кетиш.
Қадимдан аёлнинг боши айланса, ҳомиладорлигига шубҳа қилинар еди.
Бошқа аломатлар.
Бунга бел оғриши, қорин паст қисмини сим-сим оғриши, ич қотиш, қоринда газ йиғилиши ва бош оғришини киритиш мумкин.
Агар сизда ҳомиладорликнинг дастлабки аломатлари сезилиб, лекин ҳомиладорлик тести манфий натижа кӯрсатаётган бӯлса, сиз бироз шошилган бӯлишингиз мумкин. Бир неча кундан сӯнг тестни қайта қилиб кӯринг. Икки-уч ҳафтадан сӯнг ҳам тест манфий чиқса ҳайз келмаётганлиги сабабини шифокорга учраб аниқлаш мақсадга мувофиқ бӯлади.