Главная / Иқтисодиёт / 2023 йилгача энг камида 20 та давлат компанияси хусусийлаштирилади

2023 йилгача энг камида 20 та давлат компанияси хусусийлаштирилади

Ўзбекистон 2023 йилгача камида 20 та йирик давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 15 ноябрь куни «Капитал бозорининг Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни» мавзусидаги халқаро конференцияда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров маълум қилди.


Капитал бозори агентлиги директорининг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда давлат компанияларининг энг йирик хусусийлаштириш дастури тайёрланмоқда.

«Сармоялар бозорининг ривожланишига туртки бериш учун биз Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда активларни имкон қадар тезроқ хусусийлаштиришни режалаштирмоқдамиз. Биринчи босқичда камида 20 та энг йирик давлат компаниялари хусусийлаштирилади», — деди у.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатулла Бекенов давлат компанияларининг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) савдоларини ўтказиш амалиётини кенгайтириш орқали капитал бозорини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Унинг сўзларга кўра, давлат корхоналарини бошқариш ва хусусийлаштириш стратегияси қабул қилинади, унда корхоналарнинг давлатга эгалик ҳуқуқини сақлаб қолиш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорда рақобатлаша оладиган самарали корхоналарга айлантириш мезонлари кўзда тутилган.

2023 йилга келиб дивидендлардан давлат бюджетига тушадиган даромадларни икки баравар ошириш, камида 20 та давлат компаниялари IPO ва SPO ўтказиш, давлат корхоналари сонини 50% га қисқартириш ва камида 50 та давлат компанияларининг облигацияларини чиқариш режалаштирилган.

10 та йирик давлат корхоналарининг IPO ҳисоб-китобларига кўра, бозорда капиталлашуви 13 миллиард долларга тенг янги компаниялар пайдо бўлади ва эркин муомаладаги акциялар сони 1,3 миллиард долларга кўпаяди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Wq7ck015865495187772_b

Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади

Президент иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун резервларни аграр соҳага сафарбар қилишга топшириқ берди.