Главная / Маданият / Жинсий қувватни ошириш

Жинсий қувватни ошириш

andropauzaЭркаклар жинсий қувватини оширувчи воситалар:

Жинсий ожизликни даволаш шифокор учун осон эмас, албатта. Эркаклардаги жинсий ожизликни даволашда унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва шунга қараб даволаш режасини тузиш керак бӯлади. Мабодо махсус лаборатория шароитида текшириш зарурати туғилса, шифокор уни ҳам буюради. Даволашни муваффақиятли ӯтказишда аёл ва ер ӯртасидаги ҳамжиҳатлик ҳамда уларнинг шифокорга ёрдами жуда зарурдир. Агар шундай ёрдам бӯлмаса, шифокор кӯпинча қийинчиликка учрайди, даволаш баъзан беҳуда ҳам кетади. Жинсий яқинлик масаласида еркак аёлга қараганда кӯпроқ маълумотга ега бӯлиши ва ташаббусни доимо ӯз қӯлида сақлаши керак бӯлади.

Эр ва хотин жинсий яқинликка тӯсиқ бӯладиган сабабларни биргаликда маслаҳатлашиб ҳал қилишлари – муваффақият гаровидир. Энг аввало, жинсий яқинлик ва унинг тӯлақонли ижро этилишини асаб тизими ҳал қилади. Бундай асаб тизимига орқа мияда жойлашган ерексия ва эякуляция марказлари киради. Бу марказлар периферик асаб толалари ва жинсий аъзолар ҳамда бош миянинг пӯстлоқ қавати билан боғлиқ. Ҳар қандай жинсий яқинликдаги бузилиш, озми-кӯпми, асаб тизимига алоқадор бӯлади. Жинсий гормон ишлаб чиқарадиган безларнинг ёмон ишлаши, гормонлар миқдорининг камайиши, жинсий безларни олиб ташлаш (бичиб қӯйиш) жинсий ожизликка олиб келади, бу ҳоллар асаб тизимига аста-секин ши­каст йетказади, олдинига жинсий аъзолар ишини сақлашга интилади, бирмунча вақт сақлаб туради ҳам, кейинчалик батамом ишдан чиқади.

Кӯпинча жинсий секреция безларининг фаолияти тӯлақонли бӯлса ҳам, импотенсия содир бӯлаверади (сирлари). Демак, бунда жинсий ожизлик бош мия ярим шарларининг пӯстлоқ қисми издан чиққан бӯлади. Аксарият еркакларда учрайдиган импотенсияда «кутиш неврози» катта аҳамиятга ега. Афсуски, бундай ҳолат, ёшлар ӯртасида ҳозирда кенг тарқалган. «Яқинликни уддалай олармиканман» деган фикр уларга халақит беради. Бундай тоифадаги еркакларнинг жинсий аъзоларида ҳеч қандай ӯзгариш йӯқ, ҳаммаси жойида, лекин унда руҳий камчилик бор, холос. Бундай эркакларни даволашда уларни ӯз имкониятларига ишонтириш муҳим. Шифокор уларнинг жинсий аъзолари соғломлиги, бирор камчилиги ё‘қлигини уқтириб, бӯладиган яқинлик унинг учун ҳеч қандай муаммо эмаслигига ишонтира олиши лозим.

Простата бези касалликларида эса ундан суюқлик олиниб, текширишдан ӯтказилади ва олинган натижаларга қараб, махсус даволаш усуллари қӯлланилади. Шу ӯринда биз бундай ҳолларда жинсий яқинликни кучайтирувчи кимёвий дори-дармонларни қӯллашдан кӯра простата безини табиий усуллар билан даволашни тавсия этамиз, чунки кимёвий дорилар вақтинча ёрдам бериб, простата бези касаллигини кучайтириб юборади. Табиий усуллар режаси ишлаб чиқилган бӯлиб, уларга безни уқалаш, табиат инъом етган махсус «лой юбориш, «иштонча» усулида чаплаш, простата бези суюқлигини келтирувчи бошқа усулларни қӯллаш, бундан ташқари игна санчиб даволаш муолажалари киради. Игна санчиб даволаш муолажаси бадандаги ҳамда қулоқ супрасидаги нуқталарда олиб борилади.

Кези келганда шуни ҳам айтиш керакки, радио ва ойнаи жаҳонда, матбуот саҳифаларида екстрасенслар ва бошқа шунга ӯхшаш мутахассисларнинг турли хасталикларни, шу жумладан, жинсий ожизликни даволашлари ҳақидаги реклама ва еълонлари берилаётганлигининг тез-тез гувоҳи бӯлиб турамиз. Ӯзингиз бир ӯйланг, жин­сий ожизликни қандай қилиб қӯлни қимирлатишлар би­лан даволаш мумкин? Ӯзингизга маълум Кашнировскийнинг довруғи нима билан тугади? Импотенсия кӯпинча спиртли ичимликларга ружу қӯйиш туфайли ҳам келиб чиқишини юқорида айтиб ӯтган едик. Ичкилик ичган киши қонида жинсий гормон­лар миқдорининг бир неча марта камайиб кетиши махсус текшириш усуллари орқали аниқланган. Спиртли ичимликлар ичишни хуш кӯрувчи еркак, масалан, ичишни 15-16 ёшда бошлаган бӯлса, уларнинг жинсий аъзолари тӯлиқ ривожлаимасиданоқ жинсий заифликка мубтало бӯлиши мумкин, шунинг учун улар бу оғудан тез қутилиш чорасини кӯриши лозим.

• Ичишни ташлаган жинсий ожиз эркак, ҳали вақтни қӯлдан бой бермаган бӯлса, бир йилга етмай эркаклик хусусиятини тиклаб олиши мумкин. Бу ҳолларда аёл ерига танбеҳ бериш ӯрнига, унинг ичкиликдан қутилишига ёрдам бериши лозим. 45-50 ёшдан сӯнг жинсий яқинликни бир ой мобайнида қилмаслик жуда хавфлидир. Бу ӯринда, Абу Али ибн Синонинг «Ишлаган аъзо ривожланади, ишламагани ӯлади» деган ҳикматли маслаҳати эркаклар учун доимий шиор бӯлиши керак. Агар еркак ёшлигида кӯп жинсий яқинлик қилган бӯлса маълум ёшга йетганида олати ишламай қолади де­ган гаплар ҳам нотӯғридир. Барвақт бошланган жинсий яқинлик тартибли, аёлнинг ҳам имкониятлари ҳисобга олиниб амалга оширилса, бу кӯп вақт, ҳатто кексайганида ҳам давом этади.

Эркакларда жинсий ожизликни даволашга оид юқоридаги маслаҳатларга қуйидагиларни қӯшимча қилишни зарур деб топдик. Агар еркак уруғи тез тӯкилиб кеца, аёл лаззатланишиии кутиш қобилиятига эга бӯлмаса, «қисиш» машқини бажариши лозим: бунда ӯтирганда, турганда, ҳатто аёл билан жинсий яқинлик вақтида қоринни ичга тортилиб, чуқур нафас олинади, анус мушаклар қисилади. Бу машқ бир неча марта кун давомида бир маъромда такрорланиб борилса, барвақт уруғ тӯкилишига барҳам берилиши мумкин.

Жинсий қобилиятни ошириш мақсадида қуйидаги икки табиий рецепт тавсия қилинади: Биринчи рецепт: 50 мгр янги лимон сувига 100 мгр спирт ёки ароқ қӯшилиб, икки кун хона ёруғлигида (бун­да қуёш нури тушмаслиги шарт) сақланади, учинчи купи музлатгичнинг пастки қаватларидан бирига (музхонага қӯйиш мумкин емас) қӯйилади, кейин 4-6 қават докадан ӯтказилиб, шиша идишда яхшилаб аралаштирилади. Ундан жинсий яқинликдан 20-30 дақиқа олдин 35-40 томчи ичилади. Иккинчи рецепт 20-25 томчи саримсоқпиёз суви ва 20-25 томчи лимон суви 10-15 дақиқа илгари тайёрланиб, жинсий яқинликдан олдин ичилади. 3. Баданга қувват берадиган овқатларни тановул қилиш лозим.

Буларга Абу Али ибн Сино тавсия этган дорилар, масалан, боқила, ловия, нӯхат киради. Агар жинсий заифликнинг сабаби бадан кучсизлиги бӯлса, ба­данга қувват берадиган озиқ-овқатлар, масалан, янги қӯй гӯштидан шӯрва, товада пиширилган, қовурилган ва кабоб қилинган гӯштлар, ҳалим, чала пиширилган тухум, шолғом, сут, сариёғ, оқ нон ва бодом, ёнғоқ, писта мағизлари истеъмол қилинади; буларга дориворлар қӯшилиб, пиёз, ялпиз, сариқ ва қора беда билан аралаштириб берилади. Шунингдек, ҳаммомга тушиш ва қувват бера­диган ёглар, масалан, гулсапсар мойи билан баданни силаш ҳам жинсий қувватни оширади. Жинсий ожизлиги бор киши кетма-кет ва кӯп алоқа қилишдан сақланиши керак. Шунингдек, аёли ҳайз кӯр­ган, кекса, касал, узоқ вақт жинсий яқинлик қилмаган пайтда жинсий яқинлик қилишдан сақланиши керак.

Чунки буларнинг ҳаммаси уруғ органларииинг қувватини кесади. Жинсий яқинликда заиф бӯлган кишилар жинсий яқинлик мавзуида ҳикоя қилувчи бадиий ва илмий асарлар, алоқа усуллари ва турлари тӯғрисидаги ёзилган китобларни ӯқиши керак. Улар қувват йиғиб бӯлгунича алоқани бутунлай тарк етиб, нафсини тийиб, шулар устида фикр қилиши лозим. Алоқани тарк етиб, ожиз бӯлиб қолганлар ҳам уларга яқин турадилар. Буларни ҳам аста-секин юқорида айтилган усулда даволаш керак. Яна бир мисол, Ибн Сино овқатлар тӯғрисида гапирганда, жинсий яқинликда заиф кишиларнинг озиқ-овқати семиз еркак улоқ ва қӯй гӯштидан, нӯхат ва пиёздан тайёрланиши кераклигини айтади.

Бундан ташқари гӯшт қовурилмасдан ишлатилиши, чунки қовуриш гӯштнинг қуввати ва озуқавийлигига тӯсқинлик қилишини ҳам уқтириб ӯтади. Аёлларда бӯладиган жинсий ожизлик кӯпинча жин­сий совуққонлик билан боғлиқ. Баъзи ҳолларда аёлнинг жинсий ожизлиги онанизм билан ҳам боғлиқ бӯлиши мумкин. Бу ҳақда мисол келтирамиз. Бир ёш аёлнинг ҳикоя қилишича, 13 ёшлигидан онанизм билан шуғулланиб, оргазмга еришиб юрган, турмушга чиққач, ери гарчи қониқарли жинсий яқинлик қилиш қобилиятига ега бӯлсада, аёл оргазмни ҳис қилмайди, яъни ундан тӯлақонли лаззат ололмайди. Эрининг қӯлини клиторни (бачадон қини) ушлашга олиб бориб қӯйса ери ғазабланиб: «Бу ярамас қилиқни қайердан ӯргангансан?», деб таъма қилади.

Жинсий қувватни ошириш учун дорилар.

ali-kaps    d3-1000    laveron-tn4 %d0%b4%d0%b6%d0%b5%d0%bd%d0%b5%d1%80%d0%b8%d0%ba-%d0%bb%d0%b5%d0%b2%d0%b8%d1%82%d1%80%d1%8b-%d1%88%d0%b5%d0%b2%d0%b8%d1%82%d1%80%d0%b0-40-%d0%bc%d0%b3

Оқибат шу даражага бориб етадики, у ери билан гӯё механизм, бир буюм сингари алоқада бӯлади. Шу тариқа муҳаббат сӯнади, ниҳоят, у еридан ажралиб, бошқа ёқтирган кишисига турмушга чиқади. Иккинчи эри эса аёл кӯнглига йӯл топади. Шундан сӯнг аёл бундан кейинги бахтли ҳаётидан хурсандлигини тӯлқинланиб сӯзлаб беради. Бу келтирилган мисолдан кӯриниб турибдики, еркак аёлнинг нозик кӯнгил торларини чертишга катта еътибор билан қараши керак.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

top_8_bolezney_ofisnykh_rabotnikov-1

Стол ишчилари учун тавсиялар

Замонавий турмуш тарзи кўпчилигимизни тобора ҳаракациз ҳолга келтирмоқда. Бизнинг танамиз ҳаракатга асосланган тизим бўлганлиги сабабли, …

100200300