Главная / Жамият / Жума намози-неча ракат,қандай ӯқилади?

Жума намози-неча ракат,қандай ӯқилади?

Жума намози ӯқиш тартиби.

Жума намози. Ҳар жума куни пешин намози ӯрнига ӯқилади. Жами 10 ракатдир. Пешин намозининг4 ракат фарзи ӯрнига 2 ракат фарз жамоат билан ӯқилади. Намоз вақти кириши билан 4 ракат суннат ӯқилади, ҳутбадан кейин эса жамоат билан 2 ракат фарз ва 4 ракат суннат ӯқилади. Жума намозидан кейин 2 ракат ихтиёрий “вакт суннати ” намозини ӯқиш мумкин.

77915c62f05e112ed92f651cc616a6f7_720x480

Жума намози нияти.

Маълумки, жума намози пешин вақтида ўқилади. Одатга кўра, фарз ва вожиб намозлари учун намозни тайин қилиш шарт. Яъни, “жуманинг фарзини ўқишни ният қилдим”, дейилади. Фарзнинг ададини ният қилиш шарт эмас. Сабаби унинг икки ракат экани маълум.
Жуманинг суннатини ўқиш учун “намоз ўқишни ният қилдим”, ёки “жуманинг суннатини ўқишни ният қилдим”, ё бўлмаса, “жуманинг тўрт ракат суннатини ўқишни ният қилдим”, деса бўлади.

Жума намози куйидагилар учун фарз:

  1. Эркаклар. Аёллар учун фарз эмас.
  2. Озод бӯлган шахслар.
  3. Муким.
  4. Соғлом.
  5. Кӯзи ожиз бӯлмаган шахслар.
  6. Жума намозини адо этиши учун хеч бир тӯсқинликка
    дуч келмаган шахслар.

Жума намози коидалари.

  1. Жума намозини пешин намози вақтида адо этиш.
  2. Намоздан олдин хутба ӯқиш.
  3. Жума намози ӯқиладиган жой барча хохловчилар учун очиқ бӯлиши керак.
  4. Имомдан ташқари энг камида уч кишининг иштирок этиши. Имом Абу Юсуфнинг фикрига кӯра икки киши ҳам кифоя қилади.

Жума намози одоблари:

  1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва унга керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кӯриш.
    2. Жума кунида ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг «Сахих» китобларида ривоят этилган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – бу жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл этиш.
    3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, олдин зикр этилган кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби бошқа тозалик амалларини бажариш, хушбӯйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.
    4. Жума намозига такбир айтиб пиёда бориш (бунинг иложи булса, албатта… – тарж.). Жоме масжидига охиста ва викор билан юриб бориш лозим. Масжиддан ташкарига чиккунга кадар унда эътикофда булишни ният этиш.
    5. Одамларнинг елкасини босиб утмаслик, намозхонлар уртасида буш жой булса, шу ердан утиш.
    6. Намоз укиётганлар олдидан асло кесиб утмаслик.
    7. Биринчи сафни талаб этиш. Агар маъкул булмаса ва эътироз эшитса, олдинги каторга утмайди. Кечикса, узрли булади.
    8. Имом хужрасидан чикиб минбарга йулланса, нафл намоз укишни ва турли зикрларни тухтатиш хамда муаззинга жавоб этиш билан машгул булиш, сунгра хутбани эшитиш.
    9. Жума намозидан кейин икки ё турт ёки олти ракат суннат намози укиш.
    10. Аср намози адо этилгунга кадар масжидда туриш. Агар шом намозига кадар турса, афзал.
    11. Жума кунидаги дуолар кабул буладиган муборак соатни хузури калб ва дуои зикрлар билан кузатиб бориш.
    Уламойи киромлар бу соат тугрисида ихтилоф этишади. Имом Муслимнинг Абу Мусодан ривоят этган якка хадисларида бундай талкин этилади: «Бу соат имом минбарга келиб утириши билан намоз нихоясига етгунга кадар булган вакт уртасида булади». Бошка бир хадисда куйидагича ривоят этилган: «Бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга кадар булган вакт орасида топилади». Жобир ибн Абдуллох розийаллоху анхудан зикр этилган хадиси шарифда эса: «Дуолар ижобат буладиган бу соат аср намозининг охирги соатигачадир», дейилади. Анас ибн Моликнинг хадисларида куйидагича накл этилади: «Бу муборак соатни аср намози билан куёш ботгунга кадар булган вакт орасидан ахтаринглар».
    Абу Бакр Асрам эса куйидаги фикрни айтганлар: «Бу хадислар икки мазмундан холи эмас: ё бу хадисларнинг баъзиси баъзисига караганда сахихрок, ё рамазон ойининг ун кунлигида кадр кечаси кучиб юрганидек, бу соат хам узгариб туради».
    11. Бу кунда Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга саловот айтишни зиёда этиш. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мархамат килдилар: «Кимки жума кунида менга саксон марта саловот айтса, Аллох таоло унинг саксон йиллик гунохларини (сагираларини) авф этур». (Бу заиф хадис булиб, уни Дайламий уз «Муснад»ида келтирган.) Агар намозхон хохласа, намозда Пайгамбар алайхиссалом учун куйидаги дуони зикр этиши мумкин: «Эй Аллохим! Мухаммадга василани, фазилатни, олий даражани бергин, ул зотни Узинг ваъда этган чиройли макомга юборгил! Эй Аллохим! Пайгамбаримизни бизнинг номимиздан узига муносиб ажр-азим билан сарафроз эт!»
    Бунга истигфор айтишни хам кушиш мумкин, зеро бу кунда истигфор айтиш мустахабдир.
    13. Шу куни Кахф сурасини укиш. Хазрат Оиша розийаллоху анходан ривоят этилган хадиси шарифда ривоят этилишича, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам мархамат килдилар: «Улуглиги осмон ва ерни тулдирган ва уни ёзиб турувчи котибига хам шундай улуг ажр бериладиган сура хакида сузлаб берайми? Бу сурани кимки жума кунида укиса, жума билан бошка иккинчи жума ва зиёда яна уч кун мобайнида килган гунохи сагиралари кечирилади. Кайси бир киши уйкуга ётишдан олдин бу сура охиридаги беш оятни тиловат этса, Аллох таоло кечанинг кайси вактини хохласа, уни уша соатда уйготади». Асхоблар: «Орий, айтинг», дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «У Кахф сурасидир», деб жавоб бердилар. (Имом Шавконий узларининг «Ал-фавоид ал-Машму» китобларида бу сохта хадис, деб зикр этганлар.) Яна бошка бир хадисда бундай дейилган: «Жума кунида ёки жума кечасида кимда-ким Кахф сурасини тиловат этса, фитнадан омонда булади». Бу хадис мукаддам зикр этилган хадисдан кифоя этади (яъни, бу хадис олдинги хадиснинг урнини тулдиради). Жума кунида Куръони каримни куп укиш мустахаб. Кодир булса, Куръони каримни жума кунида ёки жума кечасида хатм этиш керак.
    14. Имкон борича жума куни хайр-эхсон ва садакотлар бериш. Садака-эхсонни масжид ташкарисида такдим этиш керак. Жума кунида «Тасбех» намозини адо этиш мустахаб. (Хофиз Абул Хасан ал-Макдасий ва бошкалар бу хакдаги хадисни сахихга хукм этишган.)
    15. Жума кунини охират амалларига хос этиш мустахаб. Узини дунёнинг барча машгулотларидан кайтариб (тухтатиб) четга олиш яхши.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300