Англия терма жаоаси ва Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Гарри Кейн ўзининг собиқ жамоаси – “Лейтон Ориент” клуби билан бирлашди ва ҳужумчи келгуси мавсумда ушбу жамоага ҳомийлик қилади ҳамда учта хайрли ишлар учун ўз маблағларидан хайрия қилади.
26 ёшли ҳужумчи “Лейтон” клубидаги дебют учрашувини 2011 йили ўтказган. Кейн клуб футболкасида коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб борган энг илғор инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, клуб футболкасига руҳий саломатлик жамғармаси ва болалар шифохонаси номлари ҳам кўрсатилади, чунки, битим шундай тузилган.
“Лейтон Ориент” клубининг сотилган ҳар бир футболкасининг 10 фоизи хайрия ишларига сарфланади.
“Мен “Ориент” стадиондан бир неча километр узоқликда туғилганман ва шу ерда улғайганман. Биринчи профессионал стартимни берган клубга қайтганимдан жуда хурсандман. Бу менга шундай оғир дамларда ғамхўрдик ва ёрдам кўрсатган қаҳрамонлар ва хайрия ташкилотларига ўз миннатдорчилигимни билдириш учун имкон яратди”, – деди Гарри Кейн.