Главная / Жамият / Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) тарихи ўзбек тилида

Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) тарихи ўзбек тилида

Ҳақиқати Муҳаммадияга яқинлаша олиш ақлдан зиёда пайғамбаримизнинг даъвоси ва шахсига кўнгил қўйиш билан амалга ошади. У зот (с.а.в)нинг нуронийллиги севганларининг назарида бутун дунёларни четга сурган, унинг энг кичик орзусига ҳам кўнгиллар:
“Отам ва онамга фидо бўлсин, ё расулуллоҳ”, дея жаввоб берар эди.
Аллоҳ Расули (с.а.в) ўзларига кўнгил қўядиганларнинг қиёматга қадар давом этишини қуйидаги ҳадисларида билдирганлар:
“Мендан кейин умматимдан мени бир марта кўриш учун уй аҳлини ва молу мулкини фидо қилишга ҳозир турадиган неча инсонлар туғилажакдир”.
Парвардигоримиз биз ожиз бандаларини ҳам бу ҳа-дисда ифодаланган кишилар сафига қўшсин, омин!
Насроний оилада туғилган кейинчалик Ислом динигга кириб, Йамон Дада исмини олган яқин ўтмишнинг мунгли шоирининг ушбу шеърларини ўқиб кўрайлик:

maxresdefault-660x330

“Сувсиз қолиб, ёнган чўлларда жон берсам алам қилмас,
Ёнартоғлар ёнар бағримда уммонлар ҳам нам қилмас,
Оловлар ёғиб кўклардан ерга тушса сезмайман,
Жамолингла фароҳ-ҳақ этки, ёндим, ё Расулуллоҳ!

Не давлатдир, кўз юмиб, ишқингда жон бериш,
Насиб бўлмасми султоним даргоҳингда жон бериш,
Сўнаркан кўзларим осон бўлур оҳингда жон бериш,
Жамолингла фароҳ-ҳақ этки, ёндим, ё Расулуллоҳ!

Бўйин эгдим, паришоним, дардимнинг давоси сен ўзинг
Лабим қовурулди оловда чораси сен ўзинг,
Кўнглим не мурод истарса ошноси сен ўзинг,
Жамолингла фароҳ-ҳақ этки, ёндим, ё Расулуллоҳ!

Пайғамбар (с.а.в)ни у кишининг саҳобалари шу қадар севар эдиларки, бу севгини изоҳ қилишнинг имкони йўқдир. Бундай севги фақат илоҳий муҳаббат ва файз билангина амалга ошиши мумкиндир.
Динор ўғиллари қабиласидан эрини, отаси ва укасинни Уҳуд жанггида шаҳид берган аёлнинг пайғамбаримиз (с.а.в)га бўлган муҳаббати бунга бир ўрнакдир. Саҳобалар яқинларининг ўлим хабарини айтиш ва унга тасалли бериш учун келганларида аёл илк ўлароқ:
“Расулуллоҳ соғ-саломатмилар?”, деб сўради. Кейин:
“Менга у кишини кўрсатинглар”, деб нидо қилди.
Расулуллоҳ (с.а.в)ни кўргандан кейин эса:
“Ўзингга шукр, эй Аллоҳим! Агар мен пайғамбар (с.а.в)ни соғ-саломат кўрмаганимда эди бу ҳаётда ҳеч бир нарса менга тасалли бера олмасди”, деди.
Бундай жўшқин муҳаббатни ҳадиси шарифларни риввоят қилиш жараёнида ҳам кўришимиз мумкин. Саҳобаи киром ҳазрати пайғамбар (с.а.в)дан бир ҳадис ривоят қилар эканлар билмасдан хато қилиб қўйишларидан ва янглишни пайғамбар (с.а.в)га нисбат беришдан қўрқиб юзлари сарғаяр ва оёқлари титрар эдилар. Массалан, Абдуллоҳ ибн Маъсуд: “Қаала Расуллуоҳ”, дегганда мудҳиш титроқ ичида қоларди. Шунинг учун ҳам саҳобалар кўпгина ривоятларида “Шундай ёки шу каби, шунга яқин, шу шаклда” ифодаларини қўлланар эдиллар.
Чунки у зот (с.а.в) шундай пайғамбар эдиларкки, кесилган хурмо дарахтининг устига чиқиб хутба ўқиганларида дарахт танасидан “ёшлар” оқди. Уммати сувсиз қолганида бармоқларидан мўъжизавий шаклда сув оқди. Таҳорат олган сув мешидан сув ичган хасталар шифо топдилар. Дастурхонида ўтирганлар луқманинг тасбеҳларини эшитдилар.
Қиёматда маҳшар имоми у зот пайғамбар (с.а.в)дир. Гуноҳкорлар учун шафоат эгаси бўлган ҳам пайғамбар (с.а.в)дир.
Руҳий тараққиёт муҳаббат билан амалга ошади. Фақат буюк тоғ каби бўлган бу ишқ асосининг айни буююкликда чоҳи ҳам бордир. Бу нафрат… бу иккиси бир орада… биз нафрат қилган нарсамизнинг муқобилига муҳаббат қўйишга эмас, асл муҳаббат қўйган нарсамизннинг зиддидан нафрат қилишга мукаллафмиз. Чунки муҳаббат аввалдир ва ўнг қанотдир. Нафрат кейиндадир ва чап қанотдир. Мусулмон кишининг шахси эса мана шу икки қанот билан учган қуш кабидир.
Борлиқ Нурига муҳаббатимиз ва унинг зиддига наффратимиз бунинг тимсолидир.
Эскидан муҳрларга байт ёздириш одати бор эди. Базмми олам Волида Султон Жаноби Ҳақнинг бу оламни Муҳаммад нури учун яратганини ифодалаш мақсадида ўз муҳрига қуйидаги сатрларни ёздирганди:
Муҳаббатдан Муҳаммад бўлди ҳосил,
Муҳаммадсиз муҳаббатдан не ҳосил?
Сўнгги даврнинг буюк машойихларидан Манамана шаҳид тушган Асад Арбилийнинг ушбу мисралари ҳам қалбида пайғамбар (с.а.в)га бўлган буюк муҳаббатини ифодалайди:
Тажаллаи жамолингдан ҳабибим навбаҳор оташ,
Гул оташ, булбул оташ, сунбул оташ, ҳақ ва хор оташ
(Ҳабибим, сизнинг гўзаллигингизнинг намоён бўлишши туфайли сизга ошиқ бўлган баҳор, гул, булбул, сумббул, тупроқ ва тиканлар ишқ оташида ёндилар)
Шуои офтобингдир ёққан бил жумла ушоқни,
Дил оташ, сийна оташ, ҳамду чашми ашқбор оташ
(Бутун ошиқларни ёндирган у муборак юзинг қу-ёшининг нуридир. У туфайли кўнгил, юрак, икки кўз ишқинг билан ёндилар)
На мумкин бунча оташ билан шаҳиди ишқни ювмоқ,
Жасад оташ, кафан оташ, ҳам оби хушгувор оташ.
(Бу қадар олов билан ишқ шаҳидларини ювиш мумккинми? Жасад, кафан, шаҳидлар ювиладиган гул суви ҳам бу оловда ёндилар)
Шоир Фузулий ҳам машҳур Сув Қасидасида бу ишқ оловида ёнишни шундай таърифлаганди:
Сочма эй кўз ашкдан кўнглимдаги ўтларга сув,
Ки бу денгли туташган ўтларга қилмас чора сув.
(Эй кўзлар, Аллоҳнинг Расулига бўлган муҳаббат туффайли кўнглимда туташган оловларга сув тўкманг. Чункки бу ишқнинг оловини сув билан ўчира олмассиз)
Об гундир гунбади даввор ранги билмазам,
Ё муҳит ўлмиш кўзимдан гунбади дувваро сув.
(Кўзларим бу ишқдан шу қадар ёш тўкмоқдаки, тепамдда айланган мовий кубба сув рангида кўринмоқда. Ёки кўзларимдан тўкилган ёшлар самога ранг бермоқдами?)
Сувга урсин боғбон сувзарни заҳмат чекмасин,
Бир гул очилмас юзинг дек верса минг гулзора сув.
(Боғбон боғни сувлаш учун бекорга уринмасин. Зеро, минг боғни сувлаганда ҳам юзингиз каби бир гулнинг очилиши имконсиздир)
Даст басу орзуси билан ўлирсам дўстлар,
Кўза айланг тупроғим беринг онунла ёра сув.
(Эй дўстлар, у зот (с.а.в) қўлини ўпиш орзуси билан ўлсам, тупроғимдан бир кўза ясангки, у олий зот бу кўззадан сув ичганда унинг шафоати менга насиб бўлсин)
Ҳақ пайига етамдир умрлардир мутассил,
Бошини тошдан тошга уриб кезар овора сув.
(У зотнинг оёқлари теккан муборак ерларга етай деб, сувлар умр бўйи тошлар орасида оворадирлар).

Ислом тарихининг саҳобалар давридан кейин энг муҳташам қисмини ташкил қилган Усмонли давлатидда подшоҳдан чўпонга қадар пайғамбар (с.а.в) севгиси билан ёнар эдилар. Бу давлат подшоҳлари расулуллоҳга сонсиз саловат келтириш билан бирга у зот (с.а.в)нинг номлари ўқилганда қўлларини юраклари устига қўйиш, муборак мавлуд кунлари эсга олинганда ўринларидан туриб, таъзим қилиш каби амалларни бир одат ҳолига келтиргандилар. Усмонли подшоҳлари Мадинаи Муннавварадан мактуб келганда ўринларидан туриб таҳорат қилишар, кейин мактубни қўлларига олишарди.
Шунингдек, Усмонлиларнинг Масжиди Набавийнни таъмир қилиш асносида аввал таҳорат олиб, кейин расулуллоҳнинг руҳларини безовта қилмаслик учун болғаларига латта ўраб ишга бошлашлари мисли кўрилммаган одоб ва ахлоқ намунасидир.
Усмонлилар даврида Мадинаи Мунавварага яқинлашган карвондаги инсонлар шаҳарга киришдан олдин тўхтаб, ўзларини муборак шаҳарнинг ҳавосидан олишга шайлашар, кейин шаҳарга кириб расуллоҳ (с.а.в)ни зиёрат қилишарди. Қайтишда эса шифо ва таббуррук ўлароқ муқаддас шаҳарнинг тупроғидан олиб қайтар эдилар.
Шунингдек, Мадинаи Мунавварни қўришга ўзларини мукаллаф деб билган Усмонли подшоҳлари аравалари Мадинаи Мунавварага яқинлашганда отларидан тушиб, шаҳарга пиёда кирар эдилар.
Усмонли подшоҳлари бошларига ўраган саллаларрининг учи супурги шаклида эканлигининг моҳиятини билганлар топиладими, ажабо? Бу билан Ҳарамайни Шаррифуннинг супурувчиси эканликларини ифода қилишар ва Ҳарамайнни супуриб тозалаган кишиларнинг маошлларини ўз бойликларидан берар эдилар.
Жаҳон Императори Ёвуз Султон Хон ўзини пайғамбар (с.а.в) шахсиятларининг ҳақиқатига етишишига васила бўладиган бир валини дунёдаги бутун даражалардан юқори қўйиб:
Подишоҳи олам бўлиш бир қуруқ ғавғо эмиш,
Бир валига дўст бўлиш жумладан аъло эмиш,
дея Аллоҳ ва русулининг дўстларига яқинлашишнинг аҳамиятини таъкидлаган эдилар.
Ҳазрати Ойиша (р.а) пайғамбар (с.а.в)нинг нурли сиймоларини қуйидагича таърифлар эди:
“Зулайҳони айблаб Юсуфни кўргандан кейин унинг ишқида қўлларини кесганлар, Унинг муборак юзларини кўрганларида юракларини парчалаган бўлурларди”.
Ҳадис олими, мужтаҳид Имом Нававий ҳазратлари Русуллоҳга руҳан шу қадар яқинлашган эдиларки, пайғамбар (с.а.в) тарвузни пичоқ билан кесиб еганлармми ёки ерга уриб ёриб еганларими, буни билмагани учун умр бўйи тарвуз емай ўтгандилар.
Ўрта Осиёдан Балқонларга қадар Ислом динининг нурини ва файзини кўнгилларда яшнатган буюк валий Саййид Аҳмад Яссавий 63 ёшга кирганларидан кейин ўзларига тамсилий қабр қаздириб:
“Менга бу ёшдан кейин тупроқ устида яшашнинг керраги йўқ”, дея ҳаётини пайғамбар (с.а.в)нинг ҳаётига ўхшшатиш учун қолган умрини тупроқ остига ўтказганди.
Имом Молик (р.а) пайғамбар (с.а.в)га ҳурмат юзас
сидан Мадинаи Мунавварада улов минмай, ялангоёқ ҳолда пиёда юрар эдилар. Ўзидан ҳадиси шариф ҳақида савол сўрагани меҳмонлар келганларида аввал таҳорат қилиб, саллаларини ўрар, қўл-юзларига муаттар ҳидли нарсалар суриб, баланд жойга чиқиб ўтирар ва шу тарздда меҳмонларни қабул қилар эдилар. Ўзини Аллоҳ Расуллининг руҳониятга ҳозирлар ва У зотнинг муборак сўзлларини айтиш учун сўнг даражада одобга риоя қиларди. Равзода имомлик қилганларида паст овоз билан гапирар, ўша давр халифаси Абу Жаъфар Мансур баланд овозда гапирганида:
“Эй Халифа, бу маконда баланд овоз билан гапирмманг! Аллоҳнинг пайғамбар ҳузурида баланд овоз билан гапирмаслик ҳақидаги огоҳлантириши сиздан фазилатлироқ бўлган саҳобалар учун нозил бўлганди”
Шунингдек, Имом Молик ҳазратлари ўзларига зулм қилган Мадина волийсининг ҳаққини ҳалол қилиб:
“Русуллоҳнинг неваралари бўлган бу зотдан Маҳшарда даъвочи бўлишдан уяламан”, деган эдилар.
Шоир Набий ҳаж йўлчилигида карвон Мадинаи Муннавварага яқинлашганда бир қўмондоннинг ғафлат биллан оёғини Мадинаи Мунавварага қаратиб ухлаётганини кўриб, жуда хафа бўлади. Буюк афсус билан ушбу сатррларни ёзиш орқали ўзининг русуллоҳга муҳаббатини баён қилади:
Сокин тарки одобдан қуйи маҳбуби Худодир бу,
Назаргоҳи илоҳийдир, мақоми Мустафодир бу.
(Жаноби Ҳақнинг назаргоҳи ва пайғамбар Муҳаммад Мустафо (с.а.в)нинг мақоми ва юрти бўлган бу жойда
одобсизлик қилманг)
Муроди одоб шарти билан кир Набий бу даргоҳга,
Мефати Қудсиёндир, бузаргоҳи анбиёдир бу.
(Эй Набий, бу жойга одоб билан киринг. Бу ер атроффида фаришталар парвона бўлган ва пайғамбарларнинг остонасини ўпган муборак бир макондир)
Шоирнинг юрагидан тўкилган бу самимий сатрларгга жавобан расуллоҳнинг мўъжизавий ишорати билан Равзо муаззинлари бомдод намози азонидан кейин бу сатрларни миноралардан ўқийдилар. Расуллоҳнинг бу илтифоти шоир Набийга шу қадар таъсир қиладики, кўзлларида ёш билан муборак шаҳарга қадам босади…
Жамодат (жонсиз борлиқлар) ҳам пайғамбар (с.а.в)га ҳурмат ва иззат кўрсатар эдилар. Ҳазрати Али (р.а)дан шундай ривоят қилинади:
“Маккада пайғамбар (с.а.в) билан айланиб юрар эдик. Бир кун бирга Маккадан ташқарига чиқдик. Ёнларидан ўтар эканмиз ҳар тош ва дарахт пайғамбар (с.а.в)га:
“Ассалоту вассалому алайка ё Расулуллоҳ”, дея саллом берар эдилар”.
Сулаймон Чалобий ҳам:
“Бир ажаб нурки, қуёш парвонаси…” мисраси орқали қуёшнинг ҳам у зот атрофида парвона эканлигини ифоддалайди.
Расуллоҳнинг меърожга кўтарилиши туфайли самоввий оламдагиларнинг шавқ ва ҳаяжонини шоир Камол Адиб Қурқчи ўғли шундай ифодалайди:
Шами меърожда сиймосини сайратди дея,
Қопанир ерларга кўк саждаи шукрон ўлароқ…
(Меърожда расуллоҳнинг сиймосини тамоша қилиб олган файзи туфайли у зотнинг шонини улуғлаш мақсадида кўк юзи унинг қадамлари теккан ерга сажда қилади)
Жон отар ҳар кеча Руҳул-Қуддус иҳромга кириб,
Ҳарасми муҳтарамнинг кўйина меҳмон ўлароқ…
(Ҳазрати Жаброил пайғамбар (с.а.в)нинг ҳузурларига кириш учун ҳар кеча ҳаяжон билан иҳромга киради)
Бир кўрган яна бир марта кўрсам дея Аллоҳ, Аллоҳ,
Шоширир ақлини руҳсорини ҳайрон ўлароқ…
(Ҳазрати пайғамбарни бир кўрганлар у зотнинг гул юзига ҳайрон қолиб ақлини йўқотадилар. “Аллоҳ, Аллоҳ”, дея яна бир марта кўришни ҳаяжон билан куттадилар)
Пайғамбар (с.а.в) яратилишдаги меъжозий муҳаббатларни тараққий қилдириш орқали илоҳий муҳаббат намоён бўладиган бир олий чўққидир. Муҳаққаққи, мусулмонлар пайғамбар (с.а.в) қаршисида илоҳий туйғуларга ғарқ бўлар эканлар, руҳлари у зотнинг руҳонияти билан қўшилиш, у зотнинг муҳаббатидан ҳисса олиш йўлига кирадилар.
Ҳазрати Мавлоно:
“Икки дунё бир кўнгил учун яратилгандир. “Сен бўлмаганингда, сен бўлмаганингда бу дунёни яратмас эдим”, ифодасининг маъносини тушунинг, эй инсонллар, деган эди.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300