Главная / Иқтисодиёт / 88 294 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади

88 294 нафар ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади

«Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори 2019 йилнинг 20 ноябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.


Қарорга кўра, президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими янада такомиллаштирилади.

Шунга кўра, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
2019 йилда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари.

Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали жами 88 минг 294 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномаси асосида 3 минг 112 нафар хотин-қизларга 85 млрд 500 млн сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиш ҳам назарда тутилган.

«Миллий қадрият, анъана ва урф-одат» республика ҳунарманд хотин-қизларининг кўргазмаси ташкил этилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Wq7ck015865495187772_b

Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади

Президент иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун резервларни аграр соҳага сафарбар қилишга топшириқ берди.