Главная / Жамият / Нам буғдой

Нам буғдой

Бир куни Расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– бозорга чиқиб, айландилар. Савдо қилаётганларни кузатиб, уларнинг ҳолатларини назорат қила бошладилар. Бир киши буғдой сотиб ўтирган екан. Расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам- унинг олдидан ўтаётиб, салом бердилар- да, қопдаги буғдой ичига муборак қўлларини тиқиб, ичини текшириб кўрдилар. Қопнинг устидаги буғдойлар қуп-қуруқ, дона-дона еди-ю, лекин ичидаги буғдой намиқиб қолган, ҳўл екан.

bugdoiРасулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– савдо қилиб турган кишига ғазаб билан боқдилар- да: Бу нимаси?! Нега устига сараларини қўйиб, ичига сифатсизларини яшириб қўйдинг, – деб койидилар.

У киши узрини баён қилиб: Ё Расулуллоҳ, буғдой ёмғирда қолганди. Офтобда устки қисми якҳши қуриб, дона-дона бўлди-ю, қоп ичи ҳали қуриб улгургани йўқ. СҲунинг учун ичидаги доналар нам
бўлиб турипти, – деди.

Расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– савдо-сотиқ қилаётган одам амонатдор бўлиши, сотаётган нарсасидаги бор камчиликни яширмай айтиши, айбини кўрсатиб кейин сотиши кераклигини ўргатдилар ва кҳаридорлар буғдойнинг намлигини кўришлари учун қопнинг устки қисмига чиқариб қўйишини тайинладилар.

Сўнг барча мусулмонларга талим бўлувчи улуғ ҳадисни айтдилар: «Бировларни алдайдиган киши мендан емас».

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300