Главная / Жамият / Намоз суралари – ўқиш тартиби

Намоз суралари – ўқиш тартиби

НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз — жами тўрт ракатдан иборат.
Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:

pray-namaz-step-13-660x3301. Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бом-дод намозининг икки ракат суннатини ўқиш-ни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади

2. «Аллооҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири ай-тилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади (3-расм). Аёллар қўлларини елка баробарида кўтара-дилар

3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл каф-тини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади
Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тугиб, қўлла-рини кўкракка кўядилар Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳалда) сажда қи-линадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар (сано дуоси, фотиха сураси, кейин биронта зам сура) ўқилади.

САНО ДУОСИ

Субҳаанакаллооуҳумма ва биҳамдика ва табааро касмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук

Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

ФОТИҲА СУРАСИ

Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм. Алҳамду лиллааҳи роббил-ъааламиийн. Ар-роҳмаанир-роҳиийм. Маалики явмид-диийн. Иййаака наъбуду ва иййаака настаъиийн. Иҳдинас-сироо-тол-мустақиийм. Сироотоллазиийна ан-ъамта ъалайҳим ғойрил-мағдзууби ъалайҳим валадззооооллиийн

Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сен-гагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен инъом (ҳидоят) этганлар-нинг (Пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қав-мининг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг эмас!
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади.
Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:

КАВСАР СУРАСИ

Иннааа аътойнаакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шааниаъка ҳувал-абтар.

Мазмуни:«(Эй Муҳаммад,) дарҳақиқат, Биз Сизга Кавсарни* бердик. Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».
(Кавсар – жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди.)

ИХЛОС СУРАСИ

Қул ҳуваллооҳу аҳад. Аллооҳус-сомад. Лам ялид. Ва лам йуулад. Ва лам якуллаҳуу куфууван аҳад..

Мазмуни: (Эй Муҳаммад,) айтинг: «У — Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унга тенг бирор зот йўқ-дир».

ФАЛАҚ СУРАСИ

Қул аъуузу бироббил-фалақ. Мин шар-ри маа холақ. Ва мин шарри ғоосиқин изаа вақоб. Ва мин шаррин-наффаасаати фил-ъуқод. Ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад.

Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: “Па-ноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвар-дигорига яратган нарсаси ёвузлгидан, тугунчага дам урувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан”».

АН-НОС СУРАСИ

Қул аъуузу бирробин-нааси мааликин-нааси илааҳин-нааси мин шаррил-васваасил-хоннаас. Аллазиий ювасвису фиий судуурин-нааси минал-жиннати ван-наас.

Маъноси: «(Эй Муҳаммад,) айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парварди-горига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Узи) жинлар ва одамлардандир”».

4. Зам сура тугагач, «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар
Аёллар эркакларга нис-батан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жам-лаб тиззаларини тутадилар.
Рукуда уч марта «Суб-ҳаана роббиял-ъазиийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.

5. Рукудан «Самиъал-лооҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд этган-ларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббанаа лакал- ҳамд» (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади

6. «Аллооҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди . Аёллар тирсакларини ерга қўядилар . Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа» (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсон-лардан поксан), дейилади.
7. «Аллооҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бироз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим .
Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади.

Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар.
8.«Аллооҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади

9. «Аллооҳу акбар» деб қиёмга (тикка) турилади.

10. Қиёмда «Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм»-дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқасидан бир зам сура ўқилади.

11. «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳаана роб-биял-ъазиийм», дейилади.

12. «Самиъаллооҳу ли-ман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббанаа лакал-ҳамд», дейилади.

13.«Аллооҳу акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади.

14. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади.

15. «Аллооҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-аълаа», дейилади

16. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтари-либ қаъ-дада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади:

«АТТАҲИЙЯТ» ДУОСИ

Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солааваату ват-тоййибаат. Ас-салааму ъалайка айюҳан-набиййю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ас-салааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадил-лааҳис-соолиҳиийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ.
Мазмуни: Мол, бадан, тил билан адо этила-диган бутун ибодатлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Сизга ва солиҳ қулларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Иқрорманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом, Аллоҳнинг қули ва элчисидирлар.

САЛОВОТ

Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадив-ва ъалаа аали Муҳаммад. Камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Аллооҳумма баарик ъалаа Муҳаммадив-ва ъалаа аали Муҳаммад. Камаа баарокта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Мазмуни: Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига баракотингни эҳсон этганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.

дуо

Роббанаа аатинаа фид-дунйаа ҳасанатав-ва фил-аахироти ҳасанатав-ва қинаа ъазаабан-наар.
Мазмуни: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».

17. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Ассалааму алайкум ва роҳматул-лооҳ» деб салом берилиб намоздан чиқилади.

Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.
Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошқа фарз намозлари олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:

Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,
Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар.
Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ,
Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ.
Ҳайя ъалас-солааҳ, ҳайя ъалас-солааҳsolah,
Ҳайя ъалал-фалааҳ, ҳайя ъалал-фалааҳ.
Қод қооматис-солааҳ, қод қооматис-солааҳ
Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,
Лаа илааҳа иллаллооҳ.

Иқомат такбирининг лафзлари азонникига ўхшайди, фарқи — буниси тез айтилади.
Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади; «Аллоҳ ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим».
Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300