Главная / Жамият / Ўзбекистон Республикаси Олий судида

Ўзбекистон Республикаси Олий судида

Ўзбекистон Республикаси Олий судида фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва мамурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.

У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига ега.

sud

Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси, 110-модда

Суд тизими

Ўзбекистон Республикасида:

  • Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий суди;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
  • ҳарбий судлар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мамурий судлари;
  • фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари; жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
  • туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари; туман (шаҳар) мамурий судлари фаолият кўрсатади.

 

Ўзбекистон Республикасида ишларнинг тоифаларига қараб судларнинг икҳтисослашуви амалга оширилиши мумкин.

Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

Суднинг вазифалари

Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги кҳалқаро ҳужжатларда елон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини, коркҳоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга дават етилган.

Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таминлашга қаратилгандир.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги

Судялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро етувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.

Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги

Суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, коркҳоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шакҳслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро етилиши шарт.

Қонун ва суд олдидаги тенглик

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, етиқоди, шакҳсий ва ижтимоий мавқеидан қати назар қонун ва суд олдида тенгдир. Коркҳоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳам қонун ва суд олдида тенгдир.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300