Главная / Жамият / Она алласи (ўзбек аллалар тўплами)

Она алласи (ўзбек аллалар тўплами)

Алла қайси элда, қайси тилда айтилмасин, эшитган одам юрагида ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради. Алла айтмаган она бормикан бу дунёда?! Алла бўлажак йигитга қувват, қизга эса ҳаё ва иффат бахш этади! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар!

onaallasi-720x320

Алла – бешик қўшиғи бўлиб, бола туғилгандан то бешикдан чиққунча айтилган. Яна у халқ оғзаки ижоди намуналарида ҳам кенг куйланган. Болани йўргаклаш, бешикка солиш, ухлатиш, уйғонган болани йўргакдан ечиб олиш сингари машғулотлар куйлар, чиройли оҳангдор сўзлар билан безалган бўлади. Бундай дилни эркаловчи қўшиқлар болага ҳам хуш ёққан. Ана шу шеърий тўқималар турли воқеаларга, айрим маросимларга боғлаб айтилган бу қўшиқни алла қўшиқлари дейишган.
Қуйида сизга таниқли ўзбек аллаларни келтирамиз.

Алла айтай, жоним болам,
Қулоқ солгин, алла
Ширин аллам тинглаб аста,
Ухлаб қолгин, алла
Кўзларинга томган сувга
Ҳайрон бўлма, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Истиқболинг порлоқ сенинг,
Жажжигинам, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Севганимдан ёдгоримсан,
Олтин қўзим, алла-ё
Мен шўрликдай тўкилмагин,
Кўрар кўзим, алла
Алла, алла, алла-ё

* * *

Болагинам боласи, алла,
Қантак ўрик донаси, алла.
Қантдан ҳам ширин экан, алла,
Болагинамнинг боласи, алла.
Боғда узумнинг ғўраси, алла,
Тоғда кийикнинг боласи, алла.
Дўпписида уккипари, алла,
Бу кимнинг невараси, алла.
Асака йўли тўп чинор, алла.
Болалар отини қамчилар, алла.
«Буви» деган тилингдан, алла,
Обиноввот томчилар, алла.

Озодбек Назарбеков Онам алласи клип скачать
Алла, алла аҳди бор, алла,
Ётадиган тахти бор, алла.
Отаси бору, онаси бор, алла,
Шу боламнинг бахти бор, алла.
Оймома юзинг, алла,
Юлдузлар кўзинг, алла.
Ота-онанг гул бўлса, алла,
Ғунчаси ўзинг, алла.
Тоғдаги гулим, алла,
Уйдаги булбулим, алла.
Онаси япроғим, алла,
Боласи юмшоғим, алла.
Олмалардан бешиги, алла
Олиб қўйсин отаси, алла.
Беҳилардан бешиги, алла.
Белаб қўйсин бувиси, алла.
Аллалари ёдимда, алла.
Беланчаги ёнимда, алла,
Момоси алла айтар, алла,
Неварасин отиндан, алла.

* * *

Онам алласи.
Ўргилайин ўзингдан, алла,
Шамчироқдек кўзингдан, алла.
Обиноввот томчилар, алла,
«Буви» деган сўзингдан, алла.
Айланайин қароғим, алла,
Уйда ёнган чироғим, алла.
Дўстим кўрса, ярашиб, алла,
Душманимга яроғим, алла.
Қалам-қалам қошингдан, алла,
Қаландарлар айлансин, алла.
Хумор-хумор кўзингдан, алла,
Хуморалар айлансин, алла.
Чимчилаб қўйган бурнингдан, алла,
Чимқўрғонликлар айлансин, алла.
Ангишвонадек оғзингдан, алла,
Аровонликлар айлансин, алла.
Қўлвоғингнинг қатидан, алла,
Қўнғирот эллари айлансин, алла.
Тўшагингнинг тахидан, алла,
Туркман эллари айлансин, алла.
Бешигингнинг бандидан, алла,
Боғдод эллари айлансин, алла.
Ўрик ёрочдан бешигинг, алла,
Ўргилаб кетсин онанг, алла.
Тут ёгочдан бешигинг, алла,
Термулиб ўтсин онанг, алла.
Жийдалардан бешиги, алла,
Жирканмасин опаси, алла.
Ўриклардан бешиги, алла,
Ўйнатади акаси, алла.
Бабалаки бўпписи бор, алла,
Бошчасида дўпписи бор, алла.
Кайвони бувиси бор, алла,
Саркори буваси бор, алла.

* * *

Оналар алласи.
Ойни олиб берайми, алла,
Кунни олиб берайми, алла,
Беланчагинг бошига, алла,
Сара гуллар терайми, алла?
Алла, дейин, ўпайин, алла,
Қиёсингни топайин, алла.
Тилинг чиқиб «нон» десанг, алла,
Кунда кулча ёпайин, алла.
Олтин бешик олдирай, алла,
Кумуш бешик олдирай, алла.
Болагинам тагига, алла,
Бахмал тўшак солдирай, алла.
Онаману онаман, алла,
Болам учун ёнаман, алла.
Болам тинчликда ўсса, алла.
Орзуларга қонаман, алла.
Қизил гул новдасидан, алла.
Камар қилай белингга, алла.
Сочларим толасидан, алла,
Боғич қилай тўнингга, алла.
У ёнимга қўяйин, алла,
Бу ёнимга қўяйин, алла.
Гулдек ширин исингни, алла,
Ҳидлаб-ҳидлаб тўяйин, алла.
Алла айтсам яйрайсан, алла,
Кулиб-кулиб қарайсан, алла.
Полвон қилиб ўстирсам, алла,
Бир кунимга ярайсан, алла.
Жонимнинг учи, болам, алла,
Меҳримнинг кучи болам, алла.

* * *

Алла, алла, оппоғим, алла,
Гул ичида япроғим, алла.
Кизил гулнинг бутоғи, алла,
Онанг шунинг адоғи, алла.
Ўзинг гулзор боғимсан, алла,
Суянишга тоғимсан, алла.
Қоронғу кечаларда, алла,
Ёндирган чироғимсан, алла.
Сутдан оппоқ, гулдан ислим, алла,
Бу дунёда йўқдир мислинг, алла.
Ўғилларимнинг султони, алла,
Сенга тасаддуқ. шу жоним, алла.
Орзуларим олтин тожи, алла,
Менинг жоним – шунинг божи, алла.
Алла, болам – бозорим, алла,
Диққат бўлсам, ёзарим, алла.
Ухла, кўзи хуморим, алла,
Ором ол, беозорим, алла.
Оқ шоҳидан рўмолим, алла,
Оқ юзингни артайин, алла.
Чўлпон кўзингни юм қўзим, алла,
Сенга алла айтайин, алла.
Боғимдаги гул-ғунчам, алла,
Ухлаб олсин тўйгунча, алла,
Кўк гули юлдузгина, алла,
Ой ёруғ ёлғизгина, алла.
Ой – юзи, юлдуз – кўзи, алла,
Мунча ширин бу қизгина, алла.
Алла, алла оппоғим, алла,
Гул ичида япроғим, алла.
Япроқлари сўлмагай, алла,
Паймонаси тўлмагай, алла.
Кӯрар кӯзим, алла-ё.

Суяр сӯзим, алла-ё,

Алла, болам, алла-ё.

Ширин жоним, алла-ё,

Иссиқ ноним, алла-ё.

Алла, болам, алла-ё, алла,

Дӯмбоққинам, алла-ё, алла.

*

Осмондаги ойим, алла,

Менинг ширин чойим, алла.

Алла, болам, алла,

Жоним болам, алла.

Алла, болам, алла-ё.

Саҳар чоғи бӯлибди,

Ичим нурга тӯлибди.

Алла, болам, алла,

Жоним болам, алла.

Жигаримнинг пораси, алла.

Кӯзгинамнинг қораси, алла.

Алла, болам, алла,

Жоним болам, алла.

*

Алла қилсин, болам-о,

Уйқуда ором олсин-о.

Алла, алла, деганда,

Жимгина ухлаб қолсин-о.

Алла, болам, алла,

Икки кӯзим, алла.

*

Ухла, қӯзим, алла-ё,

Шакар сӯзим, алла-ё.

Укам йигиар, тунда ҳам

Алла айтади онам.

Қӯшиқлари мулойим,

Оббо қилсин, алла-ей,

Ухлаб берсин, алла-ей,

Алла, алла, алла-ей.

* * *

Жон болам, еркатойим,

Булбулгинам, алла.

Меҳрибонгинам, алла.

Ухласин оппоққинам,

Шунқоргинам, алла.

Онажониси гулбоғи, алла,

Эркатойгинам, алла.

Отажониси зӯр тоғи, алла,

Ёп-ёруғ ойгинам, алла.

*

Кичкинасан, лоласан,

Алла, болам, алла.

Қачон катта бӯласан?

Алла, болам, алла.

Боғ ичида чаман гуллар,

Алла, қӯзим, алла.

Сайрайди шайдо булбуллар,

Алла, қӯзим, алла.

Тол ичидан танлаб олган

Тол чавконим болам, алла.

Гул ичидан искаб олган

Гул-у райҳоним болам, алла.

Алла, болам, алла,

Жоним болам, алла.

Икки кӯзим, алла,

Ширин сӯзим, алла.

* * *

Алла айтай тонг отгунча,

Уйқу келмас кун ботгунча,

Нури дийдам, алла,

Қӯзичоғим, алла.

Алла, алла, алладан-ай,

Кокиллари тиллодан-ай.

Ӯқиб келган муллодан-ай,

Алла, қӯзим, алла.

Алла, қӯзим, ол, қӯзим,

Олмалари нор қӯзим.

Анжирлари бол қӯзим,

Алла, болам, алла.

Умримнинг ширин они,

Оқ буғдойнинг нони.

Ҳамма ёмон кӯрсаям,

Ойисининг жони,

Алла-ё, алла.

Қизил гулнинг жони,

Дилимнинг меҳмони.

Дардинг олай ӯзим,

Онасининг жони,

Алла-ё, алла. Сен

бошимнинг баҳори,

Сен умримнинг наҳори.

Сен қалбимнинг оҳори,

Онасининг шунқори,

Алла-ё, алла.

* * *

Алла айтиб ухлатаман,

Алла, қӯзим, алла.

Қандай сени юпатаман,

Алла, болам, алла.

Кичкинасан, лоласан,

Алла, болам, алла.

Қачон катта боиасан?

Алла, болам, алла.

Алла, алла, орастасан,

Алла, қӯзим, алла.

Гуноҳи йӯқ норастасан,

Алла, болам, алла.

Боғ ичида чаман гуллар,

Алла, қӯзим, алла.

Сайрайди шайдо булбуллар,

Алла, қӯзим, алла.

Сендан келар гулиси,

Алла, болам, алла.

Ота-онамнинг бириси,

Алла, қӯзим, алла.

Ӯймали тӯнлар бӯйингга,

Алла, қӯзим, алла.

Қӯйдан-қӯчқор тӯйингга,

Алла, болам, алла.

Сенга аллалар айтаман,

Алла, қӯзим, алла.

Сояларингда ётаман,

Алла, болам, алла.

* * *

Қарчиғай қушнинг боласидай,

Дарахт боши уясидай.

Дарахт бошин йел олса,

Шайдуллодир онаси-ей.

Алла, болам, алла.

*

Мен сени алла қилай, алла,

Кӯтариб катта қилай, алла.

Алла ? жоннинг роҳати, алла,

Уйқу ? кӯзнинг қуввати, алла.

Ӯрик ёғоч ? бешигинг, алла,

Ӯргилиб кетсин онанг, алла.

Тут ёғочдан бешигинг, алла,

Термулиб ӯтсин онанг, алла.

Алладан олгин ором, алла,

Улғайиб ӯс субҳ-у шом, алла.

Яхшилик билан мудом, алла,

Дунёда тарқатгил ном, алла.

Эл севарим, алла,

Бӯл чеварим, алла!

* * *

Гулим-а, она гулим,

Боғимда булбулимсан.

Беш инимнинг ичинда

Ёлғизгина синглимсан,

Алла-ё, алла.

Отасининг серкаси

Ухлаб қолсин, алла-ё.

Онасининг эркаси

Бӯлсин инсон сараси,

Алла-ё, алла.

*

Алла менинг бир гулим-о,

Гулга қӯнган булбулим-о,

Алла-ё, алла.

Алла айтарман ӯзингга-ё,

Уйқулар келсин кӯзингга-ё,

Алла-ё, алла.

Алла жоним, отингдан-ей,

Нур ёғилсин муртингдан-ей,

Алла-ё, алла.

Алла жоним, ором ол-ей,

Кӯзинг юмиб, ухлаб қол-ей,

Алла-ё, алла.

Алла сени ялқасин-о,

Паноҳида сақласин-о,

Алла-ё, алла.

Қайноқ қоним сан мани-ей,

Отам-онам сан мани-ей,

Алла-ё, алла.

* * *

Алла, қӯзим, алла,

Қӯзичоғим, алла.

Қӯзичоғим қӯй бӯлсин-ей, алла,

Қӯйлар тӯйга буюрсин-ей, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, қӯзим, алла,
Қӯзичоғим, алла.
Ё‘рғала, той, от миндирай, алла,
Сен билан ишқим тиндирай, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, қӯзим, алла,
Қӯзичоғим, алла.
Тӯйларингга қӯй сӯяйин, алла,
Қӯй емас, қӯчқор сӯяйин, алла,
Алла, болам, алла-ё….

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300