Главная / Жамият / Покиза мол

Покиза мол

Имом Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит- алайҳ-нинг тижорат ишларини бошқариб турувчи шериги бор еди.

Бир куни бозорга олиб чиқиладиган матолар орасида бир камчилиги бор кийимлик ҳам бор екан. Абу Ҳанифа шеригига кҳаридорларга айбини кўрсатишни, айби билан сотиб олишга рози бўлган тақдирдагина сотишни тайинладилар. Ҳеч ким олгиси келмаса, бу айби бор матони қайтариб олиб келавер, дедилар.

4796749У киши бозорга бориб матонинг ҳаммасини сотипти-ю, кҳаридорга матонинг айбини айтишни унутиб қўйипти. Абу Ҳанифанинг айбини айтмай сотма, деб тайинлагани есига тушиб, матони сотиб

олган кишини бозордан куп излаб, окҳири топа олмаганидан сунг имом Абу Ҳанифанинг ҳузурларига қайтиб, булган воқеани унга айтиб берибди.

СҲунда имом Абу Ҳанифа –раҳматуллоҳи алайҳ– пулларига шубҳали мол аралашмасин, деб шу кунги савдо пулларининг барчасини садақа қилиб юборган еканлар.

Мана шундай буюк ҳиммат билан имом Абу Ҳанифа мусулмон одамнинг тижоратда қандай ростгуй, амонатдор, ҳалол-пок булишига ибрат булиб, ҳалол фойда топишни кузлаган амонатдор, ишончли савдогарга намуна булиб қолганлар.

Пайғамбаримиз -саллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг сирлари.

Анас ибн Молик –розияллоҳу анҳу– ун ёшлар чамасида еди. Бир куни кучада Мадина болалари билан қувлашиб, уйнаб юришган еди, олдиларидан Набий –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– утиб қолиб, уларга салом бердилар.

Кейин Анас –розияллоҳу анҳу-ни ёнларига чақириб, бир иш билан қаёққадир юбордилар.

Бундан аввал ҳам Анас –розияллоҳу анҳу– Пайғамбаримиз –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– нинг кҳизматларини қилиб юрар едилар.

Анас –розияллоҳу анҳу– расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг юмушларини бажаргач

уйларига кечикиб қайтдилар. Оналари нега кечиккани ҳақида сўради. Анас -розияллоҳу анҳу-

Расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– бириш билан юборганлари ва шу сабабдан кечикканини айтди.

Онаси: Расулуллоҳнинг нима ишлари бор екан? – деб сўради.

Анас -розияллоҳу анҳу-: Сир екан, – деб жавоб берди.

Онаси ўғлидан суриштириб, сирнинг нима еканини билишга ҳаракат қилмади. Аксинча, боласидан кҳурсанд бўлиб, унинг ақлли ва амонатли бўлиб тарбия олаётганидан севинди. Бундан буён ҳам Пайғамбаримиз –саллаллоҳу алайҳи ва саллам-нинг сирларини сақлашга ундаб: Расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– сенга ишониб айтган сирни ҳеч кимга айтиб юрмагин, – деди.

Ёшлигидан Расулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи ва саллам– тарбияларини олиб, амонатдор бўлиб ўсган Анас -розияллоҳу анҳу- ҳаёти давомида бировга кҳиёнат қилмай, доимо сир деб айтилган нарсани ҳеч кимга айтмай ҳаёт кечирди.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300