Главная / Жамият / Простата бези – шамоллаши, даволаш

Простата бези – шамоллаши, даволаш

Сурункали простатит-эркаклар орасида энг кўп учрайдиган касаллик ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра касаллик 25 ешдан кейин эркакларнинг 25-80% да учрайди, охирги вақтларда касаллик ўсиши кузатилмокда. Простатитнинг асосий сабаблари бўлиб-палапартиш жинсий ҳает кечириш, кам ҳаракат турмуш тарзи, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, дори воситаларини текширувсиз ва тавсиясиз истеъмол қилиш ҳисобланади. Одатда сурункали простатит секинлик билан клиник белгиларсиз ривожланади, простата бези секретининг ва кичик чаноқ доирасида қон айланишининг димланиши асосида яллиғланиш жарени юзага келади. Аввал простата безининг қон томирлари кенгаяди, кейинчалик чандиқли-склеротик ўзгаришлар юзага келади, бунинг натижасида пешоб ажралиши бузилади, жинсий қобилият пасаяди, чарчоқлик, асабийлашиш кузатилади.

c9371592c5fcd740793b60ab1487acb7

Таснифланишга кўра простатит инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумли бўлмаган, простата безини озиқлантирувчи қон томирларини димланиши натижасида юзага келади) турларига бўлинади. Инфекцион простатит вақтида простата безига микроблар, вируслар, бактериялар, замбуруғлар тушади. Ноинфекцион простатит инфекция қўзғатувчиларисиз юзага келади. Бу касалликни бошланишига простата безида қон димланиши, кам ҳаракат турмуш тарзи, совуқ қотиш сабаб бўлади.
Простатит касаллиги юзага келишига сабаб бўлувчи факторларга киради:

  • Простата безининг анатомик тузилишнинг ўзига хослиги
  • Гормонлар алмашинувининг бузилиши
  • Еш билан боғлик ўзгаришлар
  • Сийдик йўллари яллиғланиш касалликлари
  • Буйрак ва сийдик қопининг яллиғланиш касалликлари (уретрит ва бк)
  • Палапартиш жинсий ҳает тарзи
  • Бутун тананинг совқотиши
  • Ич қотиш
  • Сийдик йўлларида пешобни йиғилиб туриши
  • Кам ҳаракат турмуш тарзи
  • Ўтириб ишлаш ҳает тарзи (ҳайдовчиларда), қуеш нурлари остида узоқ вақт қолиш, танани исиб кетиши
  • Сурункали бел-думғаза радикулити
  • Иммун тизимини сусайиши
    Юкорида келтирилган факторларнинг ҳар қандай комбинацияси простата безининг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
    Простатитни даволаш учун антибактериал терапия, простата безини массаж қилиш, физиотерапия, иммун тизимини мустаҳкамлаш ва ҳает тарзини ўзгартириш керак. Фақат бу муолажаларни биргаликда қўлланилганидагина кутилган натижага эришиш мумкин.

Беморлар учун керакли ЭСЛАТМА!:

  • Простатитни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлиб, ягона сабабни қидириш ва уни даволаш учун қаратилган даво муолажалари кутилган натижага олиб келмайди. Простатитни клиник белгилари сезиларли бўлмаслиги мумкин, агар сизда чаноқ оралиғида оғриқ кузатилса, пешоб қилиш вақтида еқимсиз сезгилар бўлса, сийдик йўлидан ажралишлар келса, албатта уролог билан маслаҳатлашинг.
  • Простатит ташҳиси комплекс тарзда қўйилади, чунки касаллик турини, кечиш босқичини, асоратларини ва даволаш усулини белгиловчи бошқа факторларни эътиборга олиш керак. Простатит клиникаси турли беморларда турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун тўғри ташҳисни фақат специалист-шифокор куя олади.
  • Касаллик кечиши ўзига хос бўлганлиги учун даволаш муолажалари ҳам ўзига хос бўлади. Простатитни клиник кечиши бир хил эмас, баъзида касаллик қўзғалади, баъзида асоратлар юзага келади, баъзида яширин кечиши мумкин. Шу сабабдан доимий шифор кузатуви керак бўлади.
  • Простатитни даволаш учун антибиотикни тўғри танлаш керак, унинг дозаси ва даволаш схемасини ҳар бир бемор учун индивидуал ҳолда танланади ва бу урогенитал микрофлорани аниқлагандан кейин амалга оширилади.
  • Инфекциядан қутилиш билангина простатитни даволаб бўлмайди. Простата безида қон димланишини ҳам тўғрилаш керак.
  • Простата безининг патологик ўзгаришлари ўзига хос ва турлича бўлганлиги учун ҳам уни даволовчи универсал дори воситаси йўқ. Шифокор сизга турли дори воситаларини ва ҳар хил даво муолажаларини тавсия қилиши мумкин.
  • Даволаш натижасида узоқ вақтли ремиссияга (сурункали касалликни босилиши) эришилган тақдирда ҳам, профилактик тарзда шифокор кўригидан ўтиб туринг, чунки касаллик қўзгаганда буни сиз сезмаслигингиз мумкин.
  • Бир неча шифокорлар маслаҳатини бир вақтда бажариш тўғри деган беморлар янглишадилар, чунки тўғри маслаҳатлар ҳам баъзида бир-бирига зид бўлиши мумкин. Шунинг учун касалликни бир шифокор маслаҳати асосида даволанг.
  • Жинсий ҳает тарзингизни нормаллаштиринг.
  • Даволаниш давомида спиртли ичимликларни истеъмол қилманг. Спиртли ичимликлар простатитнинг провокатори ҳисобланади.
  • Тананинг совқотиши қиска вақт давомида бўлса ҳам, касалликни авжга чиқишига олиб келади.
  • Жисмоний меҳнат ва спорт (сузиш ва велоспортдан ташқари) простатитни даволашга ижобий таъсир кўрсатади.
  • Аччик озиқ-овқат ва таомлар (саримсоқ, пиез, мурч, гармдори, дудланган таомлар) простатитни авжга чиқишига (қўзғалишига) олиб келади. Уксус, лимон, карам, тузланган бодринг, помидор бундан истисно.
  • Сурункали ич қотиш просатата безининг қон айланишини бузади, простатит кечишига ва давосига салбий таъсир кўрсатади.
  • Ўз вақтида аниқланган рецидив (касаллик қайталаниши) енгил даволанади, шифокорингиз тавсиясига ремиссия вақтида ҳам риоя қилинг.
  • Простата безини массаж қилиш простатитни даволашда ўзига хос ва керакли муолажа бўлиб ҳисобланади.
  • Ҳаммага маълумки даво ҳамма вақт ҳам касалликдан тўлиқ қутилишга олиб келмайди, лекин беморнинг умумий аҳволи яхшиланади ва асоратлар хавфи камаяди.
  • Ҳатто узоқ вақтгача тузалмаган сурункали простатит нормал оилавий ҳает кечиришга тўсқинлик қила олмайди. Кенг тарқалган афоризм «простата-эркакларнинг иккинчи юраги» объектив қаралса нотўғридир. Эркакларда аеллардагидек юрак фақат битта бўлади.

Қандай касаллик бўлишидан қатъий назар тўғри олиб борилган соғлом турмуш тарзи ва одамнинг ўзига бўлган ишончи ва оптимизм руҳи касалликдан тез ва самарали қутилиш гаровидир.
Саломат бўлинг!

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300