Главная / Жамият / Қимматбаҳо куйлак

Қимматбаҳо куйлак

Бир аёл Абу Ҳанифа –раҳимаҳуллоҳ-нинг ҳузурларига ипак матодан тикилган кўйлакни сотгани олиб келди.

Абу Ҳанифа у аёлга: Кўйлакнинг наркҳи қанча? – деб сўрадилар.

Аёл юз дирҳам, юз кумуш тангага сотмоқчи еканини айтди.

  • Е, йўқ, бу кўйлак юз дирҳам емас, қимматроқ туради, – деди Абу Ҳанифа.

У аёл сотиб оладиган нарсасининг баҳосини тушуриш ўрнига кўтараётган бу кҳаридордан ажабланиб, кўйлакнинг баҳосини кўтариб:

  • Ундай бўлса, тўрт юз дирҳамга ола қолинг, – деди.
  • Кўйлакнинг баҳоси бундан ҳам кўп, – деди Абу Ҳанифа.
  • Сиз менинг устимдан куляпсизми?! – деб аёлнинг аччиғи чиқди.
  • Менинг сўзимга ишонмаётган кўринасиз. Ўзингиз ишонадиган бирон тажрибали киши олиб келинг, кўйлакни қанчага баҳо қилар екан.

Бир оздан сўнг у аёл бир кишини бошлаб келди.

Кўйлакни якҳшилаб кўргач, у киши: бунинг баҳоси беш юз дирҳам, – деди.

Абу Ҳанифа уни шу баҳога сотиб олдилар. У аёл ҳам юз дирҳам ўрнига беш юз дирҳам олганига кҳурсанд бўлиб, Абу Ҳанифанинг амонатдор ва ростгўйлигига раҳмат айтиб кетди.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300