Главная / Жаҳон / Россияда сафарбарлик-Армияга яна 300 минг киши чақирилади.

Россияда сафарбарлик-Армияга яна 300 минг киши чақирилади.

 Закҳирадагиларга Россиядан чиқиш тақиқланиши мумкин. Бу вақтда сафарбарлик вақтидаги жиноятлар учун жазони кучайтирувчи қонун мақулланди. Урушга боришдан бош тортганлар 10 йилгача қамалади.

Микҳаил Гребеншиков / РБК / ТАСС

РФ президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик елон қилди. Россияликларга мурожаатида Путин 21 сентябрдан бошлаб «фақат закҳирадагилар», биринчи навбатда, ҳарбий кҳизмат ўтаган, ҳарбий мутакҳассислик ва жанговар тажрибага ега бўлган фуқаролар сафарбар етилишини малум қилди. Унинг айтишича, сафарбарлик бўйича чақирилган россияликлар шартнома бўйича кҳизмат қилаётган ҳарбий кҳизматчиларга тааллуқли бўлган «мақом, тўловлар ва барча ижтимоий кафолатлар»ни олади.

Путин қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонини имзолаган. Ҳужжатда чақирув фақат закҳирадаги ҳарбий кҳизматчиларга тааллуқли бўлиши кўрсатилмаган. Фармонда ҳарбий кҳизматдан бўшаш учун асослар санаб ўтилган: бу малум ёшдан ўтган бўлиш, соғлиқдаги муаммо ва суд ҳукми билан озодликдан маҳрум бўлганлик. СҲунингдек, ҳужжатда ҳарбий саноат мажмуаси кҳодимлари учун муддатли ҳарбий кҳизмат ўташ кечиктирилиши мумкинлиги айтилган. Фармонда битта ёпиқ банд бор — № 7. Кремл сайтида елон қилинган ҳужжат матнида бу банд ошкор етилмаган, ҳуқуқий малумотлар порталида тақдим етилган версияда еса «мамурий фойдаланиши учун» деб белгиланган. Кремл расмий вакили Дмитрий Песков бу банд ҳақида малумот бера олмаслигини айтиб, бу чақирилувчилар сони бўйича еканини қўшимча қила олишини такидлади.

«Агора» асосчиси Павел Чиков фармонни таҳлил қилган ҳолда, дастлаб армияда кҳизмат қилганлар ва закҳирада қолиш учун шартнома тузганлар, кейин еса закҳирада бўлган барча еркаклар чақирилишини малум қилди. Унинг сўзларига кўра, РФ мудофаа вазирлиги Россиянинг ҳар бир ҳудуди учун сафарбарлик квоталарини шакллантириши керак ва губернаторлар бунинг ижроси учун масул бўлади.

РФ мудофаа вазири Сергей СҲойгу қисман сафарбарлик «закҳирадаги 300 минг кишини қамраб олиши»ни айтди. «Россия-24» телеканалига берган интервюсида СҲойгу Россиянинг «улкан сафарбарлик ресурси» мавжудлиги — бу қарийб 25 миллион кишини ташкил етишини малум қилди. Унинг сўзларига кўра, қисман сафарбарлик жами ресурсларнинг  1,1 фоизига тааллуқли бўлади. Унинг қайд етишича, талабалар ва муддатли ҳарбий кҳизматни ўтаётганлар сафарбарликка тортилмайди. Вазирнинг сўзларига кўра, қисман сафарбарлик биринчи навбатда фронт чизиғи яқинидаги ҳудудларни назорат қилиш учун ташкиллаштирилмоқда.

Давлат думасининг мудофаа масалалари бўйича қўмитаси азоси, генерал-лейтенант Андрей Гурулев «Интерфакс»га айтишича, қисман сафарбарлик 50 ёшгача бўлган закҳирадагиларни қамраб олиши мумкин.

Алексей Навалний жамоасининг юридик бўлими раҳбари Вячеслав Гимади Владимир Путиннинг фармони билан қисман емас, тўлиқ сафарбарлик елон қилинганини айтади. «Улар барчани чақириш ҳуқуқига ега, фақат соғлиги ва ёши бўйича мутлақо яроқсиз бўлганлар (аскарлар учун ёш чегараси 50, кичик зобитлар учун 60) бундан мустасно. Мудофаа вазирлиги кҳоҳлаганидек», — деган Гимади.

Давлат думасининг мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполовнинг малум қилишича, биринчи навбатда қуйидагилар сафарбар қилиниши мумкин:

  • 35 ёшгача бўлган аскарлар, матрослар, сержантлар, старшиналар, прапоршчиклар;
  • 50 ёшгача бўлган офисерлар;
  • 55 ёшгача бўлган маёрлар, подполковниклар, 3-даражали капитанлар ва 2-даражали капитанлар;
  • 60 ёшгача бўлган полковниклар, 1-даражали капитанлар;
  • 65 ёшгача бўлган юқори лавозимли офисерлар.

«Интерфакс»нинг ёзишича, Картаполов РФ мудофаа вазирлиги биринчи бўлиб учувчисиз учиш аппаратлари операторлари, разведкачилар ва алоқачиларни чақиришини такҳмин қилган. Унинг сўзларига кўра, агар мутакҳассислигига зарурат туғилса, ҳарбий кафедра битирувчилари ҳам чақирилиши мумкин.

Сафарбар қилинганлар, катта еҳтимол билан ҳозирги иш жойидан бўшайди. Бу мудофаа вазирлигининг иш берувчилар армияга сафарбарлик бўйича чақирилган кҳодимлар билан шартномани бекор қилиши зарурати ҳақидаги саволга жавобидан келиб чиқади.

«Ҳа, барчаси тўғри. Военкоматдан повестка меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади. Президент фармонининг 2-бандига биноан, фуқаролар ҳарбий кҳизматга чақирилганидан кейин РФ қуролли кучларининг шартнома бўйича ҳарбий кҳизматчиларига айланади», дея вазирлик изоҳини келтиради «Екҳа Москва»нинг собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш масул котиби Александр Точеновнинг айтишича, қонунга кўра, кҳизматга яроқли бўлмаганларни чақириш режалаштирилмаяпти. Кенгашнинг яна бир азоси Кирилл Кабанов қисман сафарбарлик ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномаси бор фуқароларни ҳам қамраб олмайди — улар фақат тўлиқ сафарбарлик елон қилинганида чақирилиши мумкин.

Чақирув қоғози олганидан кейин закҳирадагиларга Россиядан чиқиш йўли ёпилиши мумкин. Андрей Картаполов еса Владимир Путиннинг фармони закҳирадагиларнинг Россиядан чиқиш ҳуқуқини тўғридан тўғри чекламаслигини айтади. Кирилл Кабанов РИА Новостига берган интервюсида айтишича, бундай чеклов қисман сафарбарлик доирасида повестка олганидан бошлаб кучга кириши мумкин.

Ҳарбий ҳисобда турувчи шакҳслар учун бундай чекловлар «Россия Федерасиясида сафарбарлик ва сафарбарликка тайёргарлик тўғрисида»ги федерал қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган, унга кўра, сафарбарлик елон қилинганда, ҳарбий кҳизматга чақирилиши керак бўлган фуқаролар сафарбарлик тўғрисидаги кҳабарномаларда кўрсатилган муддат ичида ҳарбий йиғилиш пунктларига келиши ва ҳарбий комиссариатлар рукҳсатисиз яшаш жойини тарк етмаслиги шарт. Лекин моддада қисман сафарбарлик еслаб ўтилмаган.

Думанинг мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раиси Андрей Картаполов қисман сафарбарлик доирасидаги одамларга «Туркиядаги курортларга йўл олиш»ни маслаҳат бермаслигини айтган. «Қрим ва Краснодар ўлкаларидаги курортларда дам олинг», — деган у. Картаполовнинг сўзларига кўра, чақирув қоғози олгунича одамлар мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши мумкин, «аммо якҳшиси бундай қилмаган мақул».

Қисман сафарбарлик елон қилингач, Россия аҳолиси норозилик намойишларига чиқа бошлади. «Весна» ҳаракати «могилизасия»га қарши бутун Россия бўйлаб норозилик аксияси ўтказишга чақирди. Фаоллар Россия аҳолисидан 21 сентябр куни соат 19 да (Тошкент вақти билан 21:00) ўз шаҳарлари марказларига йиғилишни сўради. Алексей Навалнийнинг жамоаси ҳам россияликларни намойиш бошлашга чақирган ва бунда ўз ёрдамларини таклиф етган. «Агар сиз катта ишлар билан шуғулланишга, жумладан военкоматларга ўт қўйишга тайёр бўлсангиз, биз буни қўллаб-қувватлаймиз ва қандайдир ёрдам беришга ҳам тайёрмиз», — деган Навалнийнинг сафдоши Иван Жданов.

Россия фонд бозорида қулаш давом етмоқда – бу жараён бир кун олдин, Россия Украинадаги босиб олинган ҳудудларни референдумлар орқали таркибига қўшиб олиши ҳамда Жиноят кодексига ҳарбий ҳолат давридаги жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи тузатишлар киритилиши ҳақидаги кҳабарлар ортидан бошланганди. Савдолар очилгач Москва биржаси индекси 2000 пунктга максимал даражада яқинлашди, аммо кейин пасайиш секинлашди — соат 10:20 ҳолатига индекс 4,7 фоизга, 2111 пунктга қадар пасайди. РТС индекси 6,25 фоизга, 1082 пунктга қадар пасайди. 20 сентябр куни Россия бозори 8,84 фоизга қулаганди, бу бозор 33 фоизга қулаган 24 феврал кунидан буён енг жиддий пасайиш бўлганди.

Россиядаги сафарбарлик масаласи бўйича изоҳ берган Украина расмийларидан бири, президент офиси раҳбари маслаҳатчиси Микҳаил Подоляк «ҳаётда ажойиб юмор туйғуси борлиги» ҳақида айтди. Унинг сўзларига кўра, «уч кунлик уруш»нинг 210-кунида россияликлар сафарбарлик, чегаралар ёпилиши, дезертирлик учун озодликдан маҳрум бўлиш, шунингдек маҳбуслардан иборат макҳсус отрядларга ега бўлишмоқда. «Барчаси режа бўйича кетмоқда, тўғри емасми? Ҳаётда ажойиб ҳазил туйғуси бор», — деган Подоляк.

Сафарбарлик елон қилиниши туфайли Россия аҳолиси бошқа мамлакатларга кетиш учун чипталар сотиб ола бошлашди. Кҳусусан, «Верстка»нинг етибор қаратишича, Путиннинг мурожаати арафасида 21 сентябр куни Истанбулга учадиган барча рейслар учун барча чипталар сотиб бўлинган, Ереван билан ҳам шундай ҳолат кузатилган. «Тҳе Виллаге Беларус»нинг ёзишича, Президентнинг мурожаатидан кейин россияликлар фаоллик билан Москвадан Минскка чипта сотиб олишга киришди. Бу вақтда Латвия ТИВ раҳбари Едгар Ринкевич кҳавфсизлик нуқтайи назаридан Латвия РФнинг сафарбарликдан бўйин товлаган фуқаролари учун гуманитар ва бошқа турдаги визалар бермаслигини малум қилди.

Федерасия кенгаши сафарбарлик вақтида ва уруш шароитида ҳарбий кҳизматга қарши жиноятлар учун жазони кучайтириш, шунингдек, икҳтиёрий таслим бўлиш ва талончилик учун жиноий жазо жорий етиш тўғрисидаги қонунни мақуллади. 

Бу қонун қабул қилинишига фақат бир сенатор, Санкт-Петербургнинг собиқ мери Анатолий Собчакнинг беваси, журналист Ксения Собчакнинг онаси ҳисобланган Людмила Нарусова қарши чиққан.

Қонун, шу жумладан, ўзи кҳизмат қилаётган қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, буйруққа риоя етмаслик ва сафарбарлик давридаги дезертирлик учун ҳам жазони қатийлаштиради.

Ҳарбий ҳаракатларда иштирок етишдан бош тортганлик учун қонунга кўра уч йилгача озодликдан маҳрум етиш назарда тутилган, агар бундай бош тортиш «оғир оқибатлар»га олиб келадиган бўлса — муддат 10 йилгача бўлади. Буйруқни бажармаганлик учун ҳам шундай муддат назарда тутиилган.

Қонун 20 сентябр куни, Россияда сафарбарлик елон қилиниши арафасида шошилинч тарзда қабул қилинди. Федерасия кенгаши мақуллагач, у Владимир Путинга имзолаш учун юборилади.

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

original-z9e

ХАМАС 7 октябр куни Исроилга ҳужум қилди

7-октабр ерта тонгда Хамас гуруҳининг Исроил ҳудудига кенг кўламли ҳужуми бошланди. Шу куни мамлакат яҳудий …

100200300