Главная / Жаҳон / Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламагандим — Россияда ҳакерлик қилган ўзбек йигит ҳикояси

Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламагандим — Россияда ҳакерлик қилган ўзбек йигит ҳикояси

Футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати финал баҳсининг иккинчи бўлимида майдонга полисия кийимидаги 4 нафар йигит-қизлар югуриб чиқишади. Ўйиннинг мана шу епизоди ўзбекистонлик ҳакер иштирок етган кибержиноятчилар томонидан “ставка”ни ютиш учун атайин уюштирилганига ишонасизми?

СҲундай даврда яшаяпмизки, шубҳали ҳаволага бир марта босиб киришимиз бизга жуда қимматга тушиши мумкин. Албатта, бунда картасида кўп пул бўлмаган киши маблағ йўқотмаслиги мумкин, аммо бу тузоққа банк кҳодими тушса нима бўлишини тасаввур қиляпсизми?

2015 йилда дунёнинг 30дан ортиқ давлатларида жойлашган 100га яқин банк Карбанак деб номланган вирус қурбонига айланган. Вирус қуйидаги мекҳанизмда ишлайди. Дастлаб банк кҳодимининг почтасига уни қизиқтириб оладиган кҳабар жўнатилади. Кҳабар ичида wорд, екҳкел ёки пдф файл бўлади. Кҳодим файлни очиши билан вирус тизимга ўрнашиб олиб, ҳакерга ешик очади. Буни бакк доор дейишади. Агар кҳодимнинг компютери серверга уланган бўлса, ҳакер нафақат унинг компютерига, балки бутун банк тизимига кириш имкониятини қўлга киритади ва турли йўллар билан банкдан пул ўмариш операсиясини бошлайди.

Карбанак орқали банкларга ҳужум қилган уюшган кибержиноий гуруҳ кҳудди шу усулда масофадан туриб, 1 миллиард доллар ўмарган. Бу воқеа кҳудди Ҳолливуд филми ссенарийсига ўкҳшайди ва қайсидир узоқ мамлакатда бўлгандек туйилади.

Ҳозир сизга таништирмоқчи бўлаётган ҳамюртимиз ҳам бундан қолишмайдиган воқеани бошидан ўтказган.

Ўзим асли водийликман, 10 йил Россияда яшадим. Ишдан бўш вақтларимда букмекерлик конторасида футбол кўрардим ва ора-орада ставка қилиб турардим. Ставканинг орқасидан кибержиноят оламига кириб қоламан, деб ўйламагандим. Болалар билан футбол кўрардик. У ерда ёнида доим пули бўладиган ва якҳши машинада юрадиган бир йигит билан танишиб қолдим. Кейин у билан қизиқиб, қаердан пул ишлаб олишини суриштира бошладим. Айтишича, у телеграмда ставка сотиш билан шуғулланган. Ўзингиз футболни тушунмасангиз, уларнинг телеграм каналидан такҳмин сотиб оласиз, яни улар сизга футбол ўйнаётган жамоаларнинг қайси бири бугунги ўйинда ютишини такҳмин қилиб беради. У блогер Кҳизанинг лойиҳасини юритадиган бола бўлиб, унинг вазифаси Кҳизанинг аудиториясини ушлаб туриш бўлган. У пул тикиш орқали қанча пул топаётганини видеода кўрсатиб одамларни ишонтиради. Одамлар пул тиккач, кҳизачилар бундан якҳши пул топишади.

487

У менга бу тизим қандай ишлашини, қанақа пул айланишини тушунтириб берди. СҲундан кейин менда ҳам шунақа лойиҳа қилиш учун иштаҳа очилди. Менга лойиҳада ишимни реклама қилиб берадиган юз керак еди. Бунинг учун блогер қидиришни бошладим. Руслан деган болани топдим. У менга аудиторияни сақлаб бериши, яни ўзининг инстаграмдаги обуначиларини телеграмда йиғиб бериши, мен еса телеграм каналга келадиган трафикни ушлаб қолишим керак еди. Даромад иккимизга тенг тақсимланишига келишдик.

Бошида 100-150 минг рубл атрофида пул тушди. Инстаграм ва телеграмда одам кўпайди, даромадимиз 25 минг долларга чиқиб кетди. Кейин ўртамизда келишмовчилик чиқди ва бу лойиҳани бошқа блогерга 43 750 долларга сотдим. Бу пулни еса кардинг соҳасига тикишга қарор қилдим. Ишни қандай юритиш йўл-йўриқлари билан танишиш учун кардинг орқасидан 10 йил ўтириб чиққан бола билан учрашдим. У менга кардинг жуда кҳавфли еканлиги учун ўрнига пулларимни казинони алдаш йўли билан пул ишлаб олишга тикишни маслаҳат берди. Казино йўналишига кириш учун Дарк wеб’дан керакли нарсаларни сотиб олдим.

Оддий одамлар интернетнинг 4 фоизидан фойдаланади. Қолгани-чи?

Интернет оламидаги нарсаларни айсбергга қиёсласак, сиз билан биз фойдаланадиган ижтимоий тармоқлар, гугл орқали қидириб топиш мумкин бўлган барча нарсалар клеар wеб дейилади ва бу шу айсбергнинг атиги 4 фоизини ташкил қилади. Қолган 96 фоиз оддий фойдаланувчи кўзидан беркитилган. Айсбергнинг 90 фоизи Дееп wеб дейилади ва қисмда турли аркҳивлар, марузалар, китоблар, давлатларнинг макҳфий сирлари сақланади.

Айсбергнинг енг тубида, яни қолган 6 фоизида еса Дарк wеб жойлашган ва бу яширин тармоқ ҳисобланади. Бу ердаги малумотлар шифрланган ҳолда узатилади ва шу сабабли бу ерда ҳеч қайси фойдаланувчини кузатиш имкони йўқ. СҲунинг учун ҳам бу қисмда дунёдаги енг жирканч ишлар: наркотик олди-сотдиси, одам савдоси, террористик гуруҳлар мулоқоти, қурол-яроғ олди-сотдиси, ёлланма қотиллик, сокҳта ҳужжат, сокҳта пул, шакҳсий карта ёки електрон ҳисоб малумотларини криптовалюта орқали сотиб олса бўлади ва бу ҳали Дарк wеб’нинг 1/10 қисми.

Бундан ташқари, ҳакерлар ўғирлаган малумотларини айнан Дарк wеб орқали сотади. СҲу сабаб бу тармоқ кибержиноятчи ва интернет фирибгарлик маконига айланган.

Кардинг – кард сўзидан олинган, кибержиноятнинг бир тури. Масалан, супермаркетда минглаб мижозларнинг карта малумотлари сақланади. Агар супермаркетнинг киберкҳавфсизлиги кучсиз бўлса, ҳакер уни бузиб киради ва барча карта малумотларини ўғирлаб олади. Кейинчалик ҳакер бу малумотларни Дарк wеб орқали майдалаб сотишни бошлайди. Уни ўртакашлар яна майдалаб сотиб олади, окҳирги 1000 ёки 100таликни кардер ёки кардинг билан шуғулланадиган фирибгар сотиб олади. Кардинг интернет магазин ёки шоплар орқали ҳар кҳил қимматбаҳо буюмлар сотиб олишни бошлайди. Пулни еса ўғирланган карталардан тўлайди. Бунда фирибгарлар сотиб олинган буюмни ўзининг емас, бошқа бир кишининг манзилига буюртма қилади. Кибержиноят оламида бу буюртма дроп номига қилинади. Бу фирибгар кҳавфсизлигини таминлаб беради. Дроп келган буюмни сотиб, ўз улушини олиб қолиб, қолганини кардернинг криптовалюта ҳисоб-рақамига ўтказиб беради.

Нега ҳакер ўғирланган  карта малумотларидан ўзи фойдаланмайди? Чунки бу узоқ давом етадиган майда иш ва ҳамма картанинг ичида ҳам пул бўлавермайди. СҲунинг учун ҳакерга карта малумотларини улгуржи сотгани қулай.

Қўлга тушсак, 5-6 йилдан қамалиб кетишимиз турган гап еди

Кҳуллас, казино соҳасидаги иш мени қониқтирмай, ўзим букмекерлик конторасини очишни кҳоҳладим. Бунинг учун нима қилишни ипидан-игнасигача ўргандим. Қидириш жараёнида бир ставкани кўриб қолдим. Бунда боллбой майдонга югуриб чиқса, коеффисиенти 11 екан. СҲу усулни мен ҳам синаб кўрмоқчи бўлдим. Бошида букмекерлик конторасида танишганим боллбой есимга тушди. У билан боллбойнинг ўртага югуриб чиқишини синаб кўришни бошладик. Ўшанда Россияда «Спартак» ва «Краснодар» ўйинида ўртага боллбой югуртириб чиқариб синаб кўрдик. Бу иш берди. Стадионда тўп қайси томонда бўлса, камералар ўша томонга қарайди ва буни телевизорда кўрсатишади. Биз ёллаган боллбой бурчакдан югуриб чиқди ва синовимиз муваффақиятли ўтди.

Кейин бу ғояни жаҳон чемпионати ўйинида қўлламоқчи бўлдик. 4 киши йиғилдик ва қандай қилиб майдонга боллбойни югуртириб чиқаришни маслаҳат қилдик. Келишиб, ўртага милисия кийимидаги одамни чиқаришга қарор қилдик.

Дарк wеб орқали Пуссй Риот деган гуруҳни топдик ва улар 3 миллион рубл евазига милисия кийимида майдонга югуриб чиқадиган бўлишди. Лекин бу жуда қийин еди. Чунки жаҳон чемпионати финалида анча қаттиқ қўриқлов бўлади. Биринчи сафда гвардия, кейин полисия, кейин омончилар ва окҳирида боллбойлар туради. Финалга бир кун қолганда дроплар орқали пул тикилди. Мен ўз номимдан 500 минг рубл ва яна бошқа бир дроп номидан ҳам шунча тикканман. СҲерикларимдан бири 3 миллион рубл, яна бири 4 миллион рубл, бошқаси 3 миллион рубл пул тикди. Яни 10 миллион рубл ставка қилиб, 11 коеффисиентида 1 миллион 585 минг доллар ютуқ олишимиз керак еди.

Финал куни келди, 50-дақиқалардан кейин одамларимиз майдонга югуриб чиқишди. Бу – биз пул ютганимизни англатарди. Кейин Пуссй Риот ушланди, деб кҳабарлар чиқди. Бошида улар бизни сотиб қўйишидан қўрқдик, агар шундай бўлса, 5-6 йилдан қамалиб кетишимиз турган гап еди. Якҳшиямки, улар бизни сотмади. Енди бориб, конторадан ютуқни олишим керак еди. Жаҳон чемпионати баҳсларида ўйинларга катта пул тикилгани сабаб, биз тиккан маблағ дарҳол Россия кҳавфсизлик кҳизмати етиборини тортмади.

Конторага пулни ечишга борганимда, улар бунча пул йўқлиги ва уч кун ичида тайёрлаб беришларини айтишди. Уч кун ўтиб бордим, пулни олиб кўчага чиқдим. Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлиб, аеропортга кетаётганимда қора машина келиб йўлимни тўсди, ичидан омончилар кийимидаги уч киши тушди ва пулни олиб, ўзимни машинада олиб кетишди. Улар мени қандайдир бинога олиб келишди ва сўроқ қилишни бошлашди. Бунча катта пулни қаердан олганим ва нега тикканимни, шерикларим кимлигини сўрашди. Мен ўзим шу ишга қизиқишимни, пулни Дарк wеб’дан олганимни, шунинг учун пул тикканимни айтдим. Уларни мен тиккан маблағ емас, айнан шу конторага қўйилган пул қизиқтирди, яни шерикларимни ҳам аниқламоқчи бўлишди.

Яна бўш ҳамён билан ватанга қайтдим

Мен аввалига ўзим билан ишлаган гуруҳдан кимдир мени сотган деб ўйладим, чунки уларни якҳши танимасдим. Кейин билсам, менга бошидан стадионга кириш, қаердан югуриб чиқишни тушунтирган боллбой бола бизни сотган екан. Менинг кҳатом шу болага қанча маблағ тикилаётгани ва коеффисиентини айтиб, унга ҳам пул тикишни маслаҳат берганим бўлган екан.

Мен ўша закҳ кҳонада 3 ойдан ортиқ вақт қолиб кетдим ва қисматим нима бўлишини билмасдим. Кейин менга 5 минг рубл жарима солиниб, Россиядан депортасия бўлишимни айтишди. Лекин булар расмийлаштирилмади, шунда билдимки, мендан олиб қўйилган пул давлатга бориб тушмаган, пуллар бизни ушлаган давлат одамлари ичида тақсимланган.

Кейин ўзимнинг гуруҳимдан бир бола билан макҳфий учрашдим, у менга дроп карта берди. Ундан пул ечиб, жаримамни тўлаган ва Ўзбекистонга қайтишимга пул берган аёлга пулларини қайтардим. Кейин Ўзбекистонга чипта олиб, ватанга қайтдим. Аеропортдан тушганимда ўзимга берган саволим шу бўлди: қўлимдан жуда катта маблағлар ўтди, лекин яна бўш ҳамён билан ватанга қайтдим, шуни орзу қилганмидим?

СҲу билан бу йўлдан чиқиб кетдим. Ҳозир арбитраж трафик билан шуғулланаман, бу – таргетга ўкҳшаган нарса. Ижтимоий тармоқларда бирор маҳсулотга мижоз йиғиб бераман. Тушундимки, Дарк wеб’дан топиладиган пулларни ҳалол ишлаб ҳам топиш мумкин екан.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

moi-rodi676454

Бачадон касалликлари – белгилари даволаш

Бачадон қандай аъзо? Бачадон ковак аъзо бўлиб, мушаклардан тузилган. У кичкина чаноқ бўшлиғида, қовуқ билан …

100200300