Главная / Маданият / Топишмоқлар жавоби билан

Топишмоқлар жавоби билан

Дарахт эмас, япроқли,
Кӯйлак емас, етакли,
Одам емас сӯзлайди,
Турли куйлар куйлайди.
(Китоб)

Устида қопқоқ,
Тагида қопқоқ,
Ичинда япроқ.
(Китоб)
untitled-1-768x480
Тилсиз, ақл ӯргатар.
(Китоб)

Бодомча бодомча билан,
Етти калит том билан.
Не кӯзи бор, не оғзи бор,
Сӯйлашади одам билан.
(Китоб)

Оқ йер очдим,

Қора буғдой сочдим.

(Қоғоз, ёзув)

Қӯл билан экилар,

Оғиз билан йиғилар.

(Ёзиш, ӯқиш)

Тоғдан тайладии,

Сувга тайладим синди.

(Қоғоз)

Сирти таёқ,

Ичи бӯёқ

(Қалам)

Узун бӯйли,

йӯрма тӯнли.

(Қамиш қалам)

Уй хӯжалик асбоблари .

Оғзи дӯппидек,

Ичи қизил, хумдек.

(Тандир)

Шум кампир,

Шумалоқ кампир,

Икки бети юмалоқ кампир.

(Тандир)

Оғзи қора кӯк тозим,

Кунига тӯққиз кийик олади.

(Тандир)

Аломат-а, аломат,

Ичи қизил қиёмат.

Ҳӯл урдим,

Қуруқ чиқди.

(Тандир, нон)

Ости лоп-лоп,

Усти лоп-лоп,

Ӯртасида кумуш қоплаб.

(Рапида)

Ӯзи битта,

Қулоғи тӯртта.

(Қозон, тӯрт қулоғи)

Қулоғи қорнида,

Боши йӯқ.

(Қозон)

Қора товуқ,

Қорни тӯқ.

(Қозон)

Қора сигир қараб турар,

Сариқ сигир ялаб турар.

(Қозон, олов)

Қора ҳӯкизнинг путини,

Қизил ҳӯкиз ялайди.

(Қозон, олов)

Бир том ичида учта бети қора.

(Ӯчоқпоя)

Учи жамлашган,

Кучи бирлашган.

(Ӯчоқпоя)

Қора ботир отдан тушди,

Аскарлари ӯраб олишди.

(Қозон, товоқ, коса)

Қора дев йиқилди,

Болалари йиғилди.

(Қозон, товоқ, коса)

Лайлак уяда,

Думи зиёда.

(Чӯмич)

Ҳакка уяда,

Қуйруғи зиёда.

(Қошиқ)

Бир хотин бор,

болалари чоч-чоч,

Икки қӯли доим бошида.

(Қошиқдон)

Ости иморат,

Усти иморат,

Ӯртаси оташхона.

(Самовар)

Бозорда сариқ айғир кишнайди.

(Самовар)

Ичи қора кӯмирдай,

Тиши сариқ испаракдай.

Ӯлтириши мулладай,

Қичқириши тайлоқдай.

(Самовар)

Сув десам, сув емас,

Шилдирайди бир нарса.

Ӯт десам, ӯт емас,

Йилтирайди бир нарса.

Бошига бӯркини олиб,

Бӯркиллайди бир нарса.

(Самовар)

Умрдон-а умрдон,

Ёққан ӯти кӯмирдан.

Маккадан бир қуш кепти,

Жиғилдони темирдан.

(Самовар)

Ӯзи катта,

Кичикка егилади.

(Чойнак)

Ӯзи турар жимгина,

Қулоғи бор биргина.

(Чойнак)

Рӯпарада турибди,

Юзи думалоқ, лӯппи.

Бир қулоғи бор, бир бурни,

Бошига кийган дӯппи.

(Чойнак)

Оналари токчадан тушса,

Болалари югуриб келади.

(Чойнак, пиёла)

Ҳамма кишини кӯрганда лабини ӯпкай.

(Пиёла)

Лаби лабимга тегса,

оғзим куяди.

(Пиёла)

Меҳмон келди,

Югуриб борди.

Қӯлига чиқиб,

Лабини ӯпди.

(Пиёла)

Қора туям бақирар.

(Чойдиш)

Бухородаи келган лӯк,

Кулга бориб чӯк.

(Офтоба)

Қорни қортоз,

Бурни буртоз.

Отга минмас,

Пиёда юрмас.

(Обдаста)

Бораётганда оч минар,

Келаётганда тӯқ.

(Кӯза)

Қорни қопдай,

Бӯйни ипдай.

(Хум)

Шим кампир,

Шим-шим кампир.

(Қатиқ соладиган кади)

Узун терак,

Ичи ковак.

(Кува)

Ӯттиз умуртқаси йӯқ,

Қирқ қобирғаси йӯқ.

Шилиқ-шилиқ етади,

Ӯзи сира тӯймайди.

(Меш)

Оқ ечким ичи йӯқ,

Суяги йӯқ, гӯшти йӯқ,

Ӯзи шилиқ-шилиқ этади,

Юмалаб ерда ётади.

(Меш)

Оқ эчким қанотин ёзди,

Оғзин очсам ичидан бол чиқди.

(Меш)

Бӯтали туя овул кезар.

(Кели)

Отаси оғзин очар,

Боласи уриб қочар.

(Кели)

Талтайиб туради,

Тарсиллатиб уради.

(Кели)

Тап-тап етади,

Тагидан карвон ӯтади.

(Элак)

Так-так томдан қор ёғади.

(Элак)

Янги идиш,

Таги тешик.

(Элак)

Бир ӯзи,

Минг кӯзи.

(Элак)

Оққина туя кулга чӯкар.

(Элак)

Калта момом лой тепар.

(Сақич)

Калтача бобом лой тепар.

(Сақич)

Кичкина митти,

Эчкини йиқитди.

(Пичоқ)

Ишини битирди,

Эшик тагига ӯтирди.

(Супурги)

Эшик орқасида бели боғлиқ қул ётар.

(Супурги)

Бели боғлиқ қулбачча,

Томдан ӯтин ташлайди.

(Супурги)

Белин боғлаб уй ӯртасида ӯйнар.

(Супурги)

Қӯйган ерда туради,

Ош емайди, сув ичмайди.

(Супурги)

Қобирғаси бор, қони йӯқ,

Оғзи бор, жони йӯқ.

(Қоп)

ётса турмас,

Турса ётмас.

(Қоп)

Ғишим йӯлда йӯрғалар,

Юрган йӯли оқарар.

(Совун)

Кичкина миср,

Бекларни отдан тушир.

(Чилим)

Бӯйни биргина,

Қӯли иккигина,

Чақириб келмайди,

Пиёда юрмайди.

(Чилим)

Устида ӯт ёнади,

Тагида сув қайнайди.

(Чилим)

Сарвиноз, салласи катта, бӯйни кир.

(Чилим)

Боради, боради,

Тангадай жойни олади.

(Ҳасса)

Кундузи топ-топ этар,

Кечаси бовурсоқдай ерда ётар.

(Ҳасса)

Кундузи юради-юради,

Оқшом тик туради.

(Ҳасса)

Узун терак туриб кетди,

Йӯрға-Йӯрға юриб кетди.

(Ҳасса)

Эл олмаса, эллик йил ётади.

(Олтин)

Ерда чиримайди,

Элда йӯқолмайди.

(Олтин)

Кичкинагина миннас,

Оламни кезиб тинмас.

(Танга пул)

Оппоққина, юмалоққина,

Ҳамманинг кӯзига яхшигина.

(Танга пул)

Лойдан бӯш,

Тошдан қаттиқ.

(Қӯрғошин)

Бир оёғин осиб турар,

Бир оёғин босиб турар.

Чор бозорга боради,

Бӯз бозорга бормайди.

(Тарози)

Икки оға-инини бир устунга боғладим.

(Тарози)

Икки сингил, Оғир-енгил.

(Тарози)

Оқ саллали бобо том

устидан янтоқ ташлайди.

(Устара)

Томдан похол ташлайди,

Ғалди пакана.

(Устара)

Минг қӯйимни бир

чивиқ билан ҳайдадим.

(Устара)

Тоқирчоқ тӯбада той ӯйнар.

(Устара)

Тепа устида букур сичқон ӯйнайди.

(Устара)

Юмалоқ тепада қилич ӯйнар.

(Устара)

Том устида олифта уста.

(Устара)

Суйри тӯба устида — Абжир този ӯйнайди.

(Устара)

Кечқурун томга ғўза ёйсам,

Эрталабгача битта ҳам қолмабди.

(Юлдузлар)

Ақлли темир олам кезар.

(Ер суний йӯлдоши)

Шохи бор, ҳӯкиз емас,

Эгари бор, от емас,

Хоҳлаган манзилингга

Етказади, минсанг бас.

(Ракета)

Пӯлат қушим учди-кетди.

Бир зум ӯтмай

Ойга йетди.

(Ракета)

Шамолдай учқур,

Йӯқ оёғи ва қӯли.

Кӯзга кӯринмас,

Чароғон юрган ё‘ли.

(Электр токи)

Сув емас, симда оқар,

Ӯт емас, чироқ ёқар.

(Электр токи)

Ӯзи қатор жойланган,

Бир-бирига бойланган.

Бир-бирини кузатар,

Беҳисоб нур узатар.

(Электр столбаси, ток)

Ӯзи турар ӯрнида,

Қӯли кетган ҳар ёққа.

(Электр столбаси, ток сими)

Кечаси офтобдек,

Кундузи коптокдек.

(Лампочка)

Уйга осдик битта нок,

Ёп-ёруғ бӯлди ҳар ёқ.

(Лампочка)

Уйимизга ин қӯйган,

Тилла қушу тилла қуш.

Кеч кирганда яшнасанг,

Одамларнинг кӯнгли хуш.

(Лампочка)

Тагида таглик,

Бошида қалпоқ,

Қалпоқ тагидан

Мӯралаб чиқар.

(Стол лампаси)

Ӯчоғи бор, мӯриси йӯқ,

Чӯғи бору куяси йӯқ.

(Электр плитка)

Ортиб, аччиқ қизил мева,

Оқ денгизда сузар кема.

(Дазмол)

Ташқари ёз, дим-олов,

Уйчамизда муз, қиров.

(Холодилник)

Бир ажойиб ишхона, ичи доим қишхона.

(Холодилник)

Тинмас битта, Тинглар мингта.

(Радио)

Катта қути, кӯзи бор,

Кӯп томоша, сӯзи бор.

(Телевизор)

Радио десам, радио эмас,

Кино десам, кино емас.

Эшитасан сӯзини

Ҳам кӯрасан ӯзини.

(Телевизор)

Жонсиз, тинглайди,

Қӯлсиз, ёзади,

Тилсиз, сӯзлайди.

(Магнитофон)

Бир туям бор, гулдироқ,

Ҳамма йери ялтироқ.

(Трактор)

Денгизда кема сузар,

Кетма-кет олтин узар.

(Пахта териш машинаси)

Уради ӯроғи йӯқ,

Йиғади тирноғи йӯқ.

Дони бӯлар қоп-қоп,

Янчади, тӯқмоғи йӯқ.

(Комбайн)

Гуриллаши тегирмондай,

Лекин тегирмон емас.

Учишлари ғажирдай,

Лекин ғажир емас.

(Самолёт)

Гур-гур етар, учар кетар,

Юртдан юртга одам елтар.

(Самолёт)

Узоқларга учса ҳам,

Талпиниб қанот қоқмас.

(Самолёт)

От миндим ола қашқа,

Чопдим тоғу тошқа.

(Самолёт)

Йӯқдур қӯлу оёғи,

На кӯзи, на қулоғи,

Аммо унга бир қадам

Ер шари, Ою, Зуҳро.

(Космик кема)

Ғилдираксиз паровоз,

Паровозки жуда соз.

Денгизларда сузади,

Балиқлардан ӯзади.

(Пароход)

Чӯзилиб ётар нарвон,

Ундан ӯтар уй-карвон.

(Темир ё‘л, поезд)

Кичик темир устида,

Шамолдек йелиб юрар.

Эгаларим келсин, деб

Ҳар доим кутиб турар.

(Трамвай)

Кӯзи ялтирайди,

Ичи қалтирайди.

(Автомашина)

Ёзда тойча,

Қишда хуржун.

(Велосипед)

Баланд темир уй юрар,

Бурни тоғларни сурар.

(Экскаватор)

Сен ичида турсанг тикка,

Олиб чиқар юксакликка.

(Лифт)

Бир уй бор:

Кӯр бӯлиб кирасан,

Кӯзли бӯлиб чиқасан.

(Мактаб)

Уйимиз нурдан,

Ӯрганиш биздан,

Ӯргатиш сиздан.

(Мактаб, ӯқувчи, ӯқитувчи)

Сандиқ тӯла писта-бодом,

Очиб кӯр, бӯлсанг одам.

Хосияти кӯп, олам-олам,

Териб ол уни ҳар дам.

(Китоб)

Қӯл билан екилади,

Кӯз билан терилади,

Оғиз билан ӯрилади.

(Дафтар, ёзув)

Ранги ҳар хил,

Номи бир хил.

(Рангли қалам)

Тили пӯлат шоввоз,

Сӯзлай олмас беқоғоз.

(Ручка)

Худди бир айри у,

Қайси ҳарф екан бу.

(«Ш» ҳарфи)

Олмасанг ярим нафас,

Ё‘лдан ӯтгани қӯймас.

(Вергул)

Тим қора кичкина хол,

Тӯхтатар ё‘лда дарҳол.

(Нуқта)

Шакли ӯхшар ӯроққа,

Доим тутар сӯроққа.

(Сӯроқ белгиси)

Худди ӯхшар мирза теракка,

Ё‘лда доим турар тикка.

(Ундов белгиси)

Шаҳари бор, одами йӯқ,

Дарёси бор, суви йӯқ.

(Карта)

Тилла ёзувли дафтар,

Ичида гавҳар гаплар.

(Диплом)

Қӯли йӯқ, ликоп ушлар,

Қӯшиғи дилни хушлар.

(Патефон)

Патниси бор, нони йӯқ,

Ашулачи, жони йӯқ.

(Патефон)

Бир вақтда олади,

Кӯланкангиз қолади.

(Фотоаппарат)

Тарвузим бор уруғсиз,

Пичоқ билан кесилмас.

Кесганингда ҳам уни

Маза қилиб йеб бӯлмас.

(Копток)

Укамга ӯхшар ӯзи,

Асло юмилмас кӯзи.

(Қӯғирчоқ)

Тойим бор, кишнамайди,

Ез чоғи ишламайди.

(Чана)

Сув остида турар пойлаб,

Ӯлжага найзасин шайлаб.

(Қармоқ)

Сувга солсам ботмайди,

Балиқлар ҳам ютмайди.

(Қармоқ пӯкаги)

Тепамда кӯк дастурхон,

Дастурхонда ширмой нон.

Ширмой нон бир донадир,

Синдирилмас ҳеч қачон.

(Осмон, ой)

Кундуз куни ӯчириб,

Тунда ёқа олмайсан.

(Қуёш)

Оламни кезиб бир-бирини излар,

Уларни юлдузлар кузатар.

(Қуёш, ой)

Кӯкда қилич ярқирайди,

Сувда акси ялтирайди.

(Ой)

Тӯнтарилган кӯк қозонда

Олтин танга қайнайди.

(Осмон, юлдуз)

Кундузи кӯрпа ёпар,

Кечаси очиқ ётар.

(Юлдуз)

Тунда чиқар онаси,

Неча минглаб боласи.

Бекинишар қӯрққандан

Келиб қолса отаси.

(Ой, юлдуз, қуёш)

Оёғи йӯқ, қӯли йӯқ,

Шошиб чопиб чиқар у.

Улкан замин бағридан,

Салом олиб чиқар у.

(Булоқ)

Оппоқ сочли бошлари,

Дарё бӯлар ёшлари.

(Қорли тоғ)

Бола келар, бола келар,

Илк меҳр ола келар,

Силаб-сийлаб дарахтларга,

Гулдан маржон тақа келар.

(Баҳор)

Қишда оқ гул,

Баҳорда сув сочади.

Ел эсганда,

Тумтарақай қочади.

(Булут)

Осмон чироғи

Ёнди-ю ӯчди.

(Чақмоқ)

Чирмандаси осмонда,

Рақси йерда, ҳар ёнда.

(Момақалдироқ, ёмғир)

Пақири йӯқ, сув сепар,

Тут қоққандай дув сепар.

(Булут, ёмғир)

Ерга тушса лой қилар,

Деҳқонларни бой қилар.

(Ёмғир)

Катта челак тешилди,

Ундан кӯп сув тӯкилди.

(Ёмғир)

Беқасамдан ёли бор,

Осмон-фалакда чиқар.

(Камалак)

Ёзиб кумуш поёндоз,

Совуқда елар шакар.

Шарбатсиз ясар новвот,

Топинг сиз бермай шаҳар.

(Қор)

Январ бобо новвот сотди,

Олган едим қӯлим қотди.

(Муз)

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

top_8_bolezney_ofisnykh_rabotnikov-1

Стол ишчилари учун тавсиялар

Замонавий турмуш тарзи кўпчилигимизни тобора ҳаракациз ҳолга келтирмоқда. Бизнинг танамиз ҳаракатга асосланган тизим бўлганлиги сабабли, …

100200300