Главная / Жамият / Туғиш жараёни фото видео

Туғиш жараёни фото видео

Бола тугиш жараёни.

Туғиш жараёни ўта маъсулиятли даврдир. Тўлғоқларни осон ўтказиш учун бўлажак она ўзига ёрдам бериши мумкин.

Қуйидаги маслаҳатлар туғиш жараёнини осонроқ ўтказишга ёрдам беради.

1. Қўрқувлардан холи бўлинг. Тўлғоқ оғриқларини сиздан олдин миллионлаб аёллар бошдан кечирган ва бу жараёндан қайта-қайта ўтишга рози ҳам бўлишгани ҳақида унутманг;

2. Енгил туққан аёллар билан кўпроқ маслаҳатлашинг;

3. Бўшашишни ўрганинг, Юз, томоқ, оёқ ва қўлларнинг кучаниши керак эмас. Биринчидан, ортиқча куч бунга сарфланади, иккинчидан кераксиз бош оғриқлари ёки қўл-оёқларнинг зўриқиши юзага келади. Ундан ташқари тана қанчалик бўш бўла олса, боланинг тоз йўлларидан ўтиши шунча осон бўлади. Бачадон кучанишни талаб этганда, ёки шифокор кучанишингизни сўраганда фақатгина қорин мушаклари билан кучанинг. Туғишдан олдин бўшашган ҳолда айнан қорин тоз мушакларини бошқаришни машғулот қилиб кўринг.

4. Шифокордан қачон ва қандай кучаниш кераклигини айтиб туришини талаб қилинг. Масалан, боланинг боши кўринаётган пайтда кучанмаслик лозим, бу ҳақда сизга шифокор айтиб туриши керак.

5. Чуқур нафас олиш жуда муҳим. Тўлғоқлардан дам олиш даврда ёки шифокор талаб этган пайти чуқур-чуқур нафас олишингиз керак бўлади.

6. Тўлғоқлар бошланмасидан олдин, ётманг. Сизга қулай ҳолатни топиб ҳаракатда бўлинг. Спорт кўптоги бачадон бўйни очилиши пайти оғриқни камайтиришда ас қотади.

7. Туғиш куни яқинлашган даврда кўп ҳаракатда бўлинг, лекин кескин чарчаш мумкин эмас. Туғиш бошланиб қолса, сизга кўп куч талаб этилади. Шунинг учун кўп ҳаракат билан бир қаторда тўйиб ухлаш ва дам олиш ҳам зарур.

8. Тўлғоқ пайти бақирманг. Бутун кучингиз бақиришга кетиб қолади.

9. Тўлғоқлар пайти ўзингизга қулай ҳолатни аниқлаб олинг. Шифокор рухсат берган ҳолда, ўша ҳолатда бўлинг.

10. Яхши ният қилинг. Озгина чидасангиз ҳаммаси ўтиб кетади, натижада эса қўлингизда янги ҳаёт пайдо бўлади.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300