Главная / Маданият / Уруғ (сперма) сифатини ошириш маҳсулотлар, дорилар, уруғни кўпайтириш учун тавсиялар.

Уруғ (сперма) сифатини ошириш маҳсулотлар, дорилар, уруғни кўпайтириш учун тавсиялар.

Аксарият еркаклар уруғлантиришни режалаштиришни контрасепцияни тўлиқ рад этиш сифатида тасаввур қилишади. Бироқ, бу ундай эмас. Агар фарзанд кўришни режалаштираётган бўлсангиз, контрасепциядан бош тортишдан олдин саломатликни тартибга келтириш керак. Бу фақатгина аёл томонидан амалга оширилмайди. Эркак спермаси сифати ҳомиладорлик бошланиши еҳтимоли ва бўлажак боланинг соғлиғига бевосита таъсир қилади. Эркак ҳатто ўзининг эрлик қувватига тўлиқ ишонган бўлса ҳам, уруғлантиришга тайёргарлик вақтида уруғ фоизини (сифатини) текшириши ва агар керак бўлса, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини кучайтириши керак, чунки потенция сперматозоидларнинг сифати пастлиги билан боғлиқ емас. Эркак уруғини ошириш ҳақида

urug-foizi

Сперма сифатини ёмонлаштирадиган омиллар ва уруғ фоизини кўтариш учун нима қилиш керак.

  • Моякларнинг ҳарорати. Эркакларнинг мояклари ташқарида, ёрғоқда жойлашиши бежизга эмас. Тўлақонли сперматозоидларнинг етилиши учун мояк ҳарорати нормал тана ҳароратидан бир неча даражага паст бўлиши керак. Моякларнинг ҳар қандай, ҳатто арзимаган даражада қизиб кетиши, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини сусайтиради. Сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги бироз вақтга емас, балки янги спермийлар йетилмагунигача пасаяди. Бола уруғлантиришга тайёргарлик кўраётганда, табиий матолардан тикилган, бўш турадиган ички кийимлар кийиш, шунингдек моякларнинг қизиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларини камайтириш тавсия этилади.
  • Зарарли одатлар: чекиш, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик. Бундай ҳолда уруғ фоизини қандай яхшилаш мумкин? Уруғлантириш кутилишидан камида уч ой олдин чекишдан, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан бош тортиш. Бу муддат сперма бутунлай янгиланиши учун етарли бўлади.
  • Ноқулай екологик вазият нафақат саломатлик, балки спермага ҳам салбий таъсир кўрсатади. Кимёвий моддалар (жумладан, маиший кимёвий моддалар) билан доимий алоқалар, мобил телефонлардан чиқадиган нурланиш (оз бўлсада), ифлосланган ҳаво, чиқинди газлар бу омилларнинг барчаси сперма ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолда, уруғ фоизини кўпайтириш ва сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги даражасини кучайтиришга антиоксидантларни қўллаш орқали еришилади. Антиоксидантлар нафақат атроф муҳит омилларининг салбий таъсирини бартараф етади, ушбу моддалар шаклланаётган сперматозоидларни ҳимоя ҳам қилади, уларнинг озиқланишини яхшилайди.
  • Стрессли ҳолатлар эркакларнинг репродуктив саломатлигини ёмонлаштиради. Бу ҳолатда кўпроқ дам олиш, вазиятни тинчроқ ҳолатга ўзгартириш тавсия этилади.

Жинсий алоқадан сақланиш муддати

Кўпчилик агар бир неча кун «чидаб» турилса, уруғлантириш еҳтимоли ошади деб ҳисоблайди. Албатта бу фикрда ҳақиқат мавжуд, аммо меъёрни унутмаслик керак.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, сақланиш муддати 2 кундан 4 кунгача бўлиши керак, агар кунлар кам бўлса, сперма миқдори йетарли бўлмаслиги мумкин. Аммо бунинг тескари тарафи ҳам мавжуд: менструал сиклнинг уруғлантириш учун енг қулай бўлган кунини ўтказиб юбориш.

Узоқ сақланишдан кейин сперматозоидлар сифати ўзгаради ва у соғлом бола уруғлантириш учун йетарли бўлмаслиги мумкин.

Сперма сифатини парҳез орқали яхшилаш

Ҳар бир инсоннинг саломатлиги унинг овқатланиш хусусиятларига бевосита боғлиқ. Уруғлантиришни режалаштириш даврида кундалик таомномага уруғ фоизини яхшилайдиган маҳсулотларни киритиш лозим. Аммо сперма сифатини яхшилаш учун фақат озиқ-овқат маҳсулотлари йетарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, шифокор мувозанатли парҳез билан биргаликда бўлажак оталар учун махсус препаратлар қабул қилишни буюриши мумкин. Бундай комплекслар зарур витаминлар, аминокислоталар ва микроелементларни ўз ичига олади.

Сперматогенезни яхшилайдиган маҳсулотлар, қоида тариқасида, консервантлар ва бўёқ моддаларини ўз ичига олмайди, табиий таркибга ега ва қовурилмаган ва кўп миқдорда ёғда тайёрланмаган бўлади. Бундай маҳсулотларга кам ёғли гўшт, денгиз балиқлари, мавсумий сабзавотлар ва мевалар киради.

Спермани кўпайтириш учун ва унинг сифатига ижобий таъсир кўрсатувчи микроелемент ва витаминларга қуйидагилар киради:

Калций;

 

C, Д, Э витаминлари;

Бета-каротин – тўқ-сариқ ва қизил рангли сабзавотларда кўп;

Рух – дуккаклиларда кўп;

Омега 3 тўйинмаган ёғ кислоталари (булар уруғ фоизи ва сифатига енг кўп даражада таъсир қилади) – ёғли балиқ турларида кўп.

Бўлажак ота ёғли ва оғир овқатдан бутунлай воз кечиши керак. Бундан ташқари, консервантлар, стабилизаторлар ва хушбўйлаштирувчи моддаларни ўз ичига олган маҳсулотларни таомномадан бутунлай чиқариб қилиш керак. Бу қўшимчалар сперма ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, таъмни яхшиловчи қўшимчалар иштаҳани оширади, кўп йеб юбориш ва вазн орттиришга сабаб бўлади, тана вазни ортиқча бўлган еркакларда спермограмма таҳлили (анализи) анча ёмонроқ бўлади, потенция билан боғлиқ муоаммолар ҳам тез-тез учрайди. Қизиғи шундаки, ёғли озиқ-овқат маҳсулотлар истеъмолини чеклаш натижасида нормал ёки озғин еркакларда уруғ сифати сезиларли даражада ёмонлашади.

Сперма сифатини дори препаратлари билан ошириш

Аллергик реакцияларни даволаш учун дорилар, аналгетиклар, антибиотиклар, стероидлар буларнинг барчаси еркак уруғи ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Ҳатто Виагра сингари препарат ҳам сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини камайтиради. Сперматозоидаларнинг ҳаракатчанлик даражасини ошириш учун шифокор гормонли махсус дори-дармонларни тавсия қилиши мумкин. Бироқ, бундай дори-дармонларни тайинлаш учун спермограмма ва бошқа синовларни ўтказиш керак бўлади.

 Спермограммани қандай яхшилаш мумкин?

Агар жуда узоқ муддат ичида (бир йилдан ортиқ) уруғлантириш имкони бўлмаса, ҳар иккала жуфт ҳам мутахассислар ҳузурида тўлиқ текширувдан ўтишлари, бўлажак ота эса спермограмма учун таҳлил топшириши керак бўлади. Ушбу лаборатория таҳлили давомида муайян миқдордаги спермада ҳаракатчан сперматозоидларнинг миқдори ва уларнинг ҳаётийлиги ҳисобланади. Спермограмма таҳлили бола уруғлантиришнинг ҳақиқий имконини аниқлайди. Ушбу таҳлил нафақат патологияларни аниқлашга ёрдам беради. Уруғлантира олмасликнинг сабаби бўлган енг кўп учрайдиган патология бу сперма миқдорининг йетишмаслиги ёки сперматозоидларнинг кам ҳаракатчанлигидир. Аммо бу ташхис аслида касаллик емас, балки ҳолатдир, кўпинча у вақтинча бўлади.

Дори-дармонларни қабул қилмасдан репродуктив саломатликни яхшилашга қаратилган бир қатор тавсиялар мавжуд:

 

  • Турмуш тарзини ўзгартириш. Бу дегани, ҳомиладорликни режалаштириш пайтида спиртли ичимликлар, никотин, наркотик моддалардан бутунлай воз кечиш керак. Бундан ташқари, жисмоний машқлар қилишни бошлаш (баъзи ҳолларда шифокор, аксинча, жисмоний фаолликни камайтиришни тавсия қилади) ва тана вазнини меъёрга келтириш керак.
  • Мувозанатли овқатланиш«сперматозоидлар сифатини қандай қилиб ошириш мумкин» деган саволга яна бир жавоб. Бундан ташқари, шифокор эркакка антиоксидантлар қабул қилишни тавсия қилиши мумкин. Антиоксидантлар шаклланаётган сперматозоидларни ва улар олиб юрувчи генетик материални эркин радикалларнинг вайронкор таъсиридан ҳимоя қилади.
  • Стрессли вазиятлардан қочиш. Репродуктив саломатлик ҳолати еркакнинг ҳис-туйғуларига бевосита боғлиқ. Кўпроқ дам олиш ва ижобий эмоциялар – бу соғлом фарзанд уруғлантиришнинг муваффақият калитидир.
Рекламный блок-3

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

296460_1

Сочларни қорайтириш усуллари, йӯллари, оқарган соч рангини уй шароитида тўқроқ қилиш

Сочларни қорайтириш усуллари, йӯллари, оқарган соч рангини уй шароитида тўқроқ қилиш Оқарган сочни қорайтириш муаммоси …