Главная / Жамият / Ӯзбкистон байроғи ҳақида шеър

Ӯзбкистон байроғи ҳақида шеър

Ӯзбкистон байроғи
Ҳар қандай лашкарнинг ҳам
Ӯз туғи,ялови бор,
Сен қайси салтанатдан
Сен қайси давлатдан кам,
Қӯрғонлар қаторида
Бир қӯрғонсан устувор,
Валламат, туғдор юртим,
Муҳташам республикам.

uzbekistan-bayroq

Ӯйлайман,ҳа оламда
Нисбий эрур кӯп ҳолат,
Замона ғалвиридан
Хар нарса ӯтаверар.
Тарих учун ва лекин
Ким ҳам бергай кафолат,
Якка инсон бир йӯлчи:
Келару кетаберар.

Қадим-қадим замонда
Юпонлик ҳайкалтарош,
Бир саньат яратибди,
Мақсади бир бурда нон
Ҳайкал эса асрлар
Синовига бермиш дош,
Бугун уни кӯкларга
Кӯтарар буткул жаҳон.

Кӯзни катароқ очиб
Боқсанг бу муаммога
Алам қилгулик қадар
Камяшар инсон зоти,
Фақатгина халқ соҳиб
Бардавом бу дунёга,
Асрагай ҳар кас номин
Фақат халқнинг ҳаёти.

Санасанг ҳодисот мӯл
Ӯзбекнинг тарихида
Ҳар бирига бир нома
Ёки достон битгулик.
Не зотлар оқмаган бу
Асрлар ариғида.
Ҳар бири битта халқнинг
Ғурурига етгулик.

Бари ӯтди, эл қолди
Қисматга ӯйин бӯлиб,
Яктан ӯзбек ӯз-ӯзин
Юмдалади бетӯхтов,
Улуғ бу юрт кийган тӯн
Чок-чокидан сӯкилиб.
Уч ёнга кетди ӯзбек
Қӯлида учта ялов.

Барчага аён эрур
Мен айтган ушбу гаплар,
То ҳануз асабларин
Эзғилар бу шум ӯтмиш
Мозийга ӯтқин-ӯтқин
Сочсак Хамки ғазаблар,
Лекин айтинг, ӯзбекнинг
Қӯлидан ким ҳам тутмиш?

Бир куниёвқур шоир
Яьни Турди Фароғий,
Бӯлтак бӯлган бу халққа
Бирлаш деб қилди хитоб.
Бежавоб қолаверди
Унинг дардли сӯроғи.
Ӯша-ӯша замин кар,
Ӯша-ӯша гунг офтоб.

Бугун зимдан назар сол
Сен мана бу байроққа,
Майлига бир дақиқа
Унутгин турфа кекни.
Шу байроқ номимизни
Элтди йироқ-йироққа,
Шу байроқ бирлаштирди
Пароканда ӯзбекни.

Фурсати келган экан
Таьзим ила айтайин:
Бу байроққа Ленининг
Руҳи ӯзи ёр бӯлган.
Ӯз ҳаққу ҳуқуқини
Эта олса гар тайин,
Бир байроқни тутган халқ
Абадиян бор бӯлган.

Комунист ӯлкамизнинг
Шавкатин зиёд этиб,
Она юрт яловини
Сарбаланд тутсак не бахт!
Инқилобий ватанда
Дӯстликни мурод этиб,
Ол байроқни ушбу кун
Тиз чӯкиб ӯпсак не бахт!

 

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300