Главная / Спорт / Виейра Артетанинг Арсеналдаги ишларига баҳо берди

Виейра Артетанинг Арсеналдаги ишларига баҳо берди

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Патрик Виейра жамоа бош мураббийи Микел Артетанинг ишларига баҳо берди.


«Артета келганидан сўнг, ҳақиқатдан ҳам сезиларли даражада ўзгарган нарса – бу жамоанинг ғайрати бўлди. Футболчилар чиндан ҳам кўпроқ ҳаракат қила бошлади. Улар нафақат клуб учун, балки мураббий учун ҳам ишлашмоқда, чунки, улар мураббийнинг ишончини оқлаш учун ҳаракат қилишмоқда. Бу жуда муҳим.

Мен келажакда нима бўлишини аниқ билмайман. Эҳтимол, бир кун келиб «Арсенал»ни бошқарарман. Ҳозирча «Ницца» клубида ишлаётганимдан бахтиёрман ва «Арсенал»ни Артета бошқараётганидан хурсандман.

«Арсенал» мавсум якунига кўра кучли тўртликка киришга ҳақли, лекин жамоа ҳисобида очколар сони жуда кам. Улар ҳеч бўлмаганида Европа Лигаси учун бериладиган йўлланмалар учун ўйнашлари керак», — деди Виейра.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300