Главная / Спорт / Виллаш-Боаш Францияни тарк этиши мумкин

Виллаш-Боаш Францияни тарк этиши мумкин

Le Parisien порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Франциянинг “Марсель” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш жамоани тарк этиши мумкин.


Манбанинг ёзишича, 42 ёшли мутахассиснинг бу қарорга келишига сабаб, ҳали ҳанузгача жамоанинг келажаги учун ҳеч қандай кафолат олмаган. Клуб президенти билан бўлиб ўтган икки учрашув ҳам унинг қарорини ўзгартиришга ёрдам бермаган.

“Марсель” клубини спорт директори Андони Субисаррета ҳам тарк этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, муддатдан олдин якунига етказилган Франция чемпионатида Андре Виллаш-Боаш жамоаси 2-ўринни қўлга киритди.

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

kalyar

“Челси” “Барселона” футболчисини сотиб олмоқчи

Ҳимоячи Марк Куку Кукурельяга АПЛ клуби қизиқмоқда

100200300