Главная / Маданият / Йӯтални уй шароитида даволаш — қуруқ ва нам йуталга қарши халқ табобати воситалари

Йӯтални уй шароитида даволаш — қуруқ ва нам йуталга қарши халқ табобати воситалари

Йӯтални уй шароитида даволаш — қуруқ ва нам йуталга қарши халқ табобати воситалари

Йӯтал билан ҳар бир инсон яхши таниш — бу синдром ўткир респиратор вирусли инфекция ёки умумий шамоллашнинг биринчи аломатидир. Терапевтик курс айнан йӯтални даволаш билан бошланади, чунки унинг хуружлари нормал ҳаётга кўплаб қийинчилик ва ноқулайликлар олиб киради. Қуйида йтални уй шароитида даволаш усуллари ҳақига гап боради.

kashel4576

Йӯтални даволашнинг асосий усуллари

Шифокорлар балғам кўчирувчи, йӯталга қарши таъсирга эга бўлган кўплаб дори-дармонларни таклиф қилишлари мумкин ва одатда улардан фойдаланиш 3-4 кун ичида ижобий натижалар беради. Аммо халқона тиббиёт ҳам ўз «арсенал»ида ҳар қандай турдаги йӯталдан халос бўлишга ёрдам берадиган кўплаб машҳур воситалар ва рецептлар сақлайди. Агар ушбу синдром ўз вақтида даволана бошланса, халқона воситалар ҳатто 1-2 кун ичидаёқ муаммоларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин. Албатта, уларни қўллашдан олдин шифокорнинг тавсиясини олиш керак.

Сут билан уй шароитида йӯтални даволаш йӯллари.

Сут — йӯталишни даволаш учун энг самарали маҳсулот деб ҳисобланади. Унинг таркибида томоқдаги қичишиш ва мос равишда йӯтал хуружларини қисқартиришга ёрдам берадиган махсус моддалар мавжуд. йӯталнинг дастлабки белгилари кузатилишида илиқ сутдан фойдаланиш мумкин — бу ҳолатда ҳам сигир, ҳам эчки сути фойдали бўлади. Аммо йӯтал барқарор, хуружсимон шаклга эга, унда даволаш учун сутга асосланган халқона рецептлардан фойдаланиш яхшироқ:

  • Сут ва асал. Бу ё_талга қарши табиий воситалар орасида энг машҳури ҳисобланади, айниқса, қўллашнинг биринчи кунидаёқ тунгги йӯтал хуружларидан халос этади. Воситани тайёрлаш учун бир стакан иссиқ сутга бир чой қошиқ асал қўшиш керак — кучли шифобахш хусусиятларга эга ушбу «коктейл» тайёр. Аммо табиблар сутга нафақат асал, балки бир чимдим оддий истеъмол содаси ёки ¼ чой қошиқдан ваниллин/долчин, 1 та дафна япроғи ва 2 дона янчилмаган мурч қўшишни ҳам тавсия етишади. Агар сутга юқоридаги қўшимча компонентлар қўшилса, сутни аввал қайнагунигача қиздириш, шундан сўнг совутиб ичиш керак бўлади. Сут ва асал аралашмасидан тайёрланган ҳар қандай бошқа таркибли восита учун тавсия этиладиган доза — кунига 2 стакан, иссиқ шаклда кичик ҳўпламлар билан ичиш.
  • Сут ва саримсоқ. Ушбу воситага афзаллик беришдан олдин, бир нарсани билиш керак — бу воситанинг таъми жуда ёқимсиз бўлади, аммо таъсири яхши ва тезкордир. Воситани тайёрлаш жуда осон — 1 бош саримсоққа (саримсоқни бошчаларга ажратиб, уларни майда қилиб кесиш керак) 1 литр сут, уларни идишга солиб, саримсоқ юмшагунича паст оловда қайнатиш керак. Кейин восита оловдан олинади, сузиб олинади ва ҳар 60 дақиқада 2 ош қошиқдан ичилади (агар болаларда йӯтални даволаш учун ишлатиладиган бўлса, доза ҳар 60 дақиқада 1 ош қошиқ бўлади). Восита таъмини яхшилаш учун унга бироз асал қўшиш мумкин. Сут ва минерал сув. Ушбу воситани қуруқ ё_тални даволаш учун қўллаш айниқса фойдалидир — сут ва минерал сув балғамнинг ёпишқоқлигини камайтиришга ва уни тезроқ чиқиб кетишига ёрдам беради. Мазкур воситани тайёрлаш учун тенг миқдорда сут ва ишқорли (!) минерал сув олиш керак, бунда сутни олдиндан иситиб олган маъқул.
  • Сут ва банан. Бироз ноодатий рецепт, аммо йӯталнинг биринчи белгилари кузатилганда жуда самарали — биринчи белгилари кузатилишидаёқ ё_тални қолдириш учун ушбу мазали доридан фойдаланиш керак. Уни тайёрлаш учун 300 мл сут, 1 та банан, 2 ош қошиқ тез эрувчан какао ва 1 чой қошиқ асал олиш керак. Масаллиқларнинг барчаси яхшилаб аралаштирилади (бананни олдиндан блендерда майдалаб олиш лозим) ва иссиқлигида кичик ҳўпламлар билан ичилади. Ушбу коктейлни кечқурун ичган афзал, эрталаб еса йӯталнинг анча йенгиллашганини сезиш мумкин.
  • Сариёғ билан сут. Иссиқ сутга бироз сариёғ қўшиш қуруқ ё_тални юмшатишга ёрдам беради, беморни томоқ қирилиши ва томоқ оғриғидан халос етади. Миқдорий нисбатда 1 стакан сут учун 50 грамм сариёғ керак бўлади.

 

Ҳаққимизда Farrukh

Яна маълумот

top_8_bolezney_ofisnykh_rabotnikov-1

Стол ишчилари учун тавсиялар

Замонавий турмуш тарзи кўпчилигимизни тобора ҳаракациз ҳолга келтирмоқда. Бизнинг танамиз ҳаракатга асосланган тизим бўлганлиги сабабли, …

100200300