Главная / Жамият / Юзни оқартириш учун табиий ниқоблар

Юзни оқартириш учун табиий ниқоблар

Сизлар учун тавсия этаётган табиий пардоз ва ниқоб турлари ёз фаслига мўлжалланган бўлиб, албатта, ундан тўғри фойдалансангиз самарали натижага эришасиз. Бу ниқоблар терига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, балки даволаш хусусиятга ҳам эга.
Ниқоб – юзни парваришлашнинг безарар ва фойдали усули. Улар юзнинг табиий ёрқин тусини тиклаб, терини соғломлаштиради. Тўғри танланган ниқоб, юз терисига майинлик бахш этиб, уни керакли даражада озиқлантиради ва майда доғларни кетказишга ёрдам беради.
Лимон суви қўшилган ниқоб – ёғли юз териси учун ва юздаги майда қора нуқталарни кетказиш учун фойдали. Дўконларда, дорихоналарда сотиладиган тайёр ниқоблардан кўра, уй шароитида тайёрланган ниқобларнинг афзаллик тарафи шундаки, улар энг аввало, бир қатор табиий хусусиятларга эга. ¥еч қандай кимёвий воситалар қўшилмаган, янги сабзавот ва мевалардан тайёрланган ниқоб юз териси учун жуда фойдали. Негаки булар юзда салбий асорат қолдирмайди. Савдо расталаридан харид қилган тайёр ниқобларни узоқ муддат сақлаш учун, уларнинг таркибига албатта, кимёвий воситалар қўшилади.
Суюқ лойли ниқоб (Глиняная маска) – у турли рангда бўлади. Мисол учун, оқ тупроқдан тайёрланган ана шундай ниқоб юзни тиббий жиҳатдан тозалайди. У олий сифатли, қимматбаҳо микроэлементларга бой. Лой (гил) нафақат терини юмшатади, балки дағал терининг устки қаватини майинлаштиради. Оқартирувчи хусусиятга ҳам эга. Юз терисидаги ёғ безлари фаолиятини мўътадиллаштиради. Шу боис, лойли ниқоб юз териси ёғли бўлган аёллар учун тавсия этилади.

ЛИМОН ШАРБАТЛИ НИҚОБ

limonnaya-kislota-dlya-lica-300x220100 грамм асалга бир ош қошиқ лимон суви (шарбати) қўшинг. Ушбу ниқобни юзга бир текис қилиб суртинг. 30 дақиқа давомида ушлаб туриб, сўнг юзингизни илиқ сувда ювиб ташланг.

ГЛИЦЕРИНЛИ НИҚОБ

li1651Бир дона тухум сариғини енгилгина кўпиртиринг ва унга 1 чой қошиқ асал, кейин 1 чой қошиқ глицерин қўшиб аралаштиринг. Ушбу ниқобни юзга суртиб, икки соат давомида шундай сақлаб туринг. Ёзнинг иссиқ кунларида ушбу ниқоб юзингизга жуда яхши фойда беради. Қуруқ юз терилари учун глицерин ва лимон қўшилган ниқоблар тавсия этилмайди. Терини қуритиб юборади.

ЗАЙТУН МОЙЛИ НИҚОБ

a0566b348f2f42d8e031d6f7a8f43ce0-300x150Битта тухум сариғига 1 ош қошиқ асал қўшиб аралаштиринг. Унга 1 ош қошиқ зайтун мойи ва ярим пиёла сули ёрмаси солинг. ¥аммасини қориштиринг-да, сўнг тайёр бўлган ниқобни юзингизга суртиб, 15-20 дақиқагача ором олинг, кейинг юзингизни илиқ сувда ювиб юборинг.

ТИРНОҚГУЛДАН НИҚОБ

Майдалагичгmaska_licoа (блендерга) 1 чой қошиқ тирноқгул ўсимлигининг қуруқ гулларидан ва 1 чой қошиқ майда ялпиз соласиз ва майдалайсиз. Ушбу майдаланган аралашмага 1 ош қошиқ асал ва битта тухум оқини қўшасиз. Тайёр маҳсулотни ниқоб сифатида юзингизга суртиб, уни 20 дақиқа ушлаб турасиз. Кейин илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.

ПОМИДОРЛИ НИҚОБ

mascarilla-para-el-acneЯрим пиёла сули ёрмасига 3 ош қошиқ ёғсиз, қуруқ сут солиб аралаштиринг. Майдалагичга 1 дона майда помидорни солинг. Тайёр бўлган аралашмага сутли қоришмани қўшинг ва аралаштиринг. Ушбу ниқоб юзда 10 дақиқа ушлаб турилгач, илиқ сувда ювиб ташланади.

БОДРИНГЛИ НИҚОБ

Бир донадан бодринг билан бotbelivayuschie-maski-dlya-licaананни ярмини майда тўғраб, кесиб майдалагичга солинг. Унга 1 ош қошиқ асал ва ярим пиёла лимон сувидан қўшинг. Юзга бир текис қилиб суртинг. Ярим соатдан кейин эса ювиб ташланг.

ФРАНЦУЗЧА НИҚОБ

sdvsd4Барча турдаги юз териси учун.
Керакли маҳсулотлар: 100 грамм суюлтирилган қаймоқ, 1 дона тухум, 1 дона лимон, 1 чой қошиқ глицерин.
Сирли идишга ярим пиёла янги суюлтирилган қаймоқ, кўпиртирилган тухум, битта лимоннинг шарбати ва 1 чой қошиқ глицерин қўшиб, аралаштиринг. Ушбу ниқобни музлатгичда бир ойгача сақлаш мумкин.
Тавсияларимизга амал қилсангиз, албатта, чиройингизга чирой қўшилиши шубҳасиз. Шундай экан, азиз аёллар, ҳамиша гўзал бўлинг!

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300