Главная / Иктисодиёт / Автомобиль эгаларига янги йигим жорий этилади

Автомобиль эгаларига янги йигим жорий этилади

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрдаги йул хужалиги тизимини чукур ислох килиш тугрисидаги фармони билан автотранспорт воситалари эгалари учун икки турдаги йигимни жорий этиш кузда тутилмокда.


Хужжат билан Коракалпогистон Жукорги Кенгеси хамда халк депутатлари вилоятлар ва Тошкент шахар Кенгашларига минтакавий йулларни ривожлантириш учун ёкилги бирлиги учун 25 сумгача микдорда махсус йигим жорий этиш хукуки берилди. Йигим автомобилга ёнилги ва газ куйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизел ёкилгиси, сикилган ва суюлтирилган газни охирги истеъмолчиларга реализация килишда олинади.

Бундан ташкари, халк депутатлари туман ва шахар кенгашларига транспорт воситаси двигателининг кувватидан келиб чикиб, автотранспорт воситасига эгалик килиш учун йиллик йигим жорий этиш хукуки такдим этилди.

Транспорт воситасига эгалик йигими ушбу туман ёки шахарнинг минтакавий йулларини таъмирлаш ва эксплуатация ишлари учун максадли фойдаланишга йуналтирилади.

Фармонда мазкур йигимлар кенг жамоатчилик мухокамалари асосида, муайян маъмурий-худудий бирлик ахолиси даромадлари даражасини хисобга олган холда киритилиши бергиланди.

Кушимча равишда, Коракалпгистон Вазирлар Кенгаши хамда вилоятлар ва пойтахт хокимиятларига йул харакатини тартибга солиш, мавжуд йул-транспорт инфратузилмасидан окилона фойдаланиш, шунингдек, йул харакати иштирокчилари масъулиятини ошириш максадида автомобиль йуллари ва кучалар буйлаб автомобиль саклаш жойларидан фойдаланганлик учун тулов белгилаш хукуки берилди.

Жорий этилаётган тартибга кура, улар транспорт воситаларини техник курикдан утказиш учун йигимнинг базавий ставкалари микдорларини, шунингдек, йигимнинг базавий ставкасига транспорт воситаси двигатели кувватидан келиб чиккан холда тоифаланадиган кушимча коэффициентларни белгилаш хукукига эга.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300