Главная / Жамият / Автотест тугрисидаги конун" буйича норозилар судга мурожаат килишлари мумкин

Автотест тугрисидаги конун" буйича норозилар судга мурожаат килишлари мумкин

Узбекистон Монополияга карши курашиш кумитаси 1 августдан эътиборан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошкараётган хайдовчилар хар икки йилда «Avtotest Report» МЧЖда малака оширишлари кераклиги тугрисидаги хабарлар буйича тушунтириш берди.


Кайд этилишича, фукаролар юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошкараётган шахслар факатгина «Avtotest Report» МЧЖда малака оширишдан норози. Бундан ташкари, малака ошириш талабини барча юридик шахсларга эмас, балкиюк ва йуловчиларни ташиш фаолиятини олиб борувчи юридик шахсларга тадбик этиш лозимлиги илгари сурилмокда.

Мазкур хабарлар юзасидан Монополияга карши курашиш кумитаси куйидагиларни билдирди.

Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида хукукбузарликларнинг олдини олиш, йулларда харакат хавфсизлигини таъминлаш, хайдовчиларининг йул харакати коидаларига риоя этиш буйича жавобгарлигини ошириш максадида Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 23 февралида «Автомототранспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 139-сон карори кабул килинган. Мазкур карорнинг:

1-бандига кура, 2018 йил 1 августдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шахар электр транспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш, кайта тайёрлаш хамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш хукукини берувчи лицензияга эга булган бошка юридик шахслар томонидан амалга оширилиши;3-бандига кура, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошкараётган шахслар, автотранспорт воситаларини киска муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошкараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошка жисмоний шахслардан ташкари — икки йилда бир марта малака оширишдан утиши шартлиги белгилаб куйилган.

Мазкур карорнинг 2-иловаси билан Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шахар электр транспорти воситалари хайдовчиларини тайёрлаш ва кайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини такомиллаштириш ва укитишнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тугрисида» 2015 йил 30 апрелдаги 106-сон карори 2-банднинг иккинчи хатбоши чикариб ташланган.

Яъни, «Avtotest Report» МЧЖ ва унга тегишли булган ташкилотларнинг юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошкарадиган шахслар (хайдовчилар) малакасини ошириш фаолиятини юритиш буйича алохида хукуки бекор килинган.

Юкоридагиларга кура, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошкарадиган шахслар (хайдовчилар) тегишли фаолиятни амалга ошириш хукукини берувчи лицензияга эга булган таълим муассасасида малакасини ошириш хукукига эга.

Шу билан бир каторда, бугунги кунга кадар юридик шахсларнинг автомототранспорт воситалари хайдовчиларини малакаси ошириш фаолияти билан шугулланиш хукукини берувчи лицензия талабларига факатгина «Avtotest Report» ва унинг худудлардаги филиаллари жавоб бериши аникланди.

Шундан келиб чиккан холда, «Avtotest Report» автомототранспорт воситалари хайдовчиларини малакаси ошириш фаолиятини курсатиш бозорида

1 йилдан ортик муддат фаолият олиб бораётганини инобатга олган холда кумита томонидан «Avtotest Report”ни монополист корхоналар реестрига киритиш буйича урганиш ва тахлиллар утказилмокда.

Бундан ташкари, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошкараётган шахсларни икки йилда бир марта малака ошириш мажбурияти факат юк ва йуловчиларни ташиш фаолиятини олиб борувчи юридик шахсларга эмас, балки ихтиёрида (балансида) автотранспорт воситаси мавжуд барча юридик шахсларга тадбик этилиши йул харакати хавфсизлигини, фукаролар хаёти ва саломатлигини таъминлаш, йул-транспорт ходисаларининг олдини олиш чораларини кучайтириш максадида кабул килинган.

Мазкур талаб юридик шахсларнинг хукук ва манфаатларига тускинлик килаётган деган хулосага келган субъектлар мажбуриятни бекор килиш буйича конун хужжатини кабул килган органга ёки Конституциявий судга мурожаат этиш хукукига эга, дейилади хабарда.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300