Главная / Жахон / Буюк Британияда парламент фаолияти тухтатилгани учун норозилик намойишлари бошланди

Буюк Британияда парламент фаолияти тухтатилгани учун норозилик намойишлари бошланди

Лондон, Манчестер ва Эдинбургда Буюк Британия кироличаси Елизавета II бош вазир Борис Жонсоннинг парламент фаолиятини 14 октябрга кадар тухтатиш тугрисидаги таклифини тасдиклагани учун оммавий намойишлар бошланди. Бу хакда «Ведомости» британ ОАВга таянган холда хабар килди.


Лондонда намойишчилар шахар марказида, бош вазир кароргохи якинида тупланди. Улар парламент якинидаги асосий йулни хам тусиб куйди.

Парламент фаолияти тухтатилгани хакидаги хабарлар манзарасида британ фунти курси 1,21 долларга тушди. Бир кун аввал у 1,23 доллар эди.

Буюк Британиянинг Евроитифокдан чикиши учун энг охирги муддат — 31 октябрь. Борис Жонсон бу сафар муддат узайтирилмаслиги (аввал икки марта узайтирилди), агарда бунинг имкони булмаса, яхшиси блок билан келишувсиз ЕИ таркибидан чикиш хакида бир неча марта таъкидлади. Парламентнинг кечрок иш бошлаши эса депутатларда Brexit шартлари устида ишлашга уз улушини кушишга вакт колмаслигини англатади, дея кайд этди нашр.

Лондоннинг собик мэри, Буюк Британиянинг собик ташки ишлар вазири Борис Жонсон 23 июль куни Консерваторлар партиясининг янги етакчиси сифатида сайланиб, Тереза Мэй урнига бош вазир лавозимини эгаллади. Мэй май ойи охирида Brexit жараёнини кунига етказа олмагани учун танкидлар ортидан истеъфога чикди.

Хаккимизда

Яна маълумот

original-z9e

КхАМАС 7 октябр куни Исроилга хужум килди

7-октабр ерта тонгда Кхамас гурухининг Исроил худудига кенг куламли хужуми бошланди. СХу куни мамлакат яхудий …

100200300