Главная / Иктисодиёт / Давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти самарасиз ишламокда — президент

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти самарасиз ишламокда — президент

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни давлат иштирокидаги корхоналарни ислох килиш натижадорлиги ва бу йуналишдаги устувор вазифаларга багишланган йигилиш утказди, дея хабар килди давлат рахбари матбуот хизмати.


Тахлилларга кура, бугунги кунда мамлакатда 2819 та давлат иштирокидаги корхоналар мавжуд. Уларнинг аксарияти эски усулда, самарасиз ишлагани сабабли хатто дивиденд тулай олмайди. Президент бу холатни жиддий танкид килди.

«Давлат иштирокини хеч зарурат булмаган сохаларда хам саклаб турибмиз. Давлат корхоналарини бошкариш, фаолияти самарасини ошириш, уларнинг функцияларини хусусий секторга бериш буйича хали сезиларли узгаришлар булмади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис, йигилишда 2020 йилда давлат иштирокидаги корхоналарни бошкариш буйича янги вазифалар белгиланди.

Аввало, бундай корхоналарни ислох килиш ёки тугатиш, саклаш ёки хусусий секторга бериш масаласини урганиш буйича Бош вазир, унинг уринбосарлари ва маслахатчилари бошчилигида ишчи гурухлар ташкил этилди.

Жумладан, ахборот технологиялари сохасидаги 140 та корхона, худудлардаги коммунал, курилиш ва хизмат курсатиш субъектларига тегишли 1573 та, геология, металлургия, молия ташкилотлари буйича 137 та, енгил саноат, машинасозлик ва электротехника тармокларидаги 49 та, ижтимоий соха, туризм ва фармацевтика йуналишидаги 449 та, кимё, нефть-газ, энергетика сохасидаги 42 та, кишлок хужалиги ва озик-овкат тармогидаги 330 та, саноат зоналаридаги 99 та корхона буйича алохида ишчи гурухлар тузилиб, уларнинг хар бирига молия вазири уринбосарлари бириктирилди.

Ишчи гурухларга бир ой муддатда хар бир корхонани тулик хатловдан утказиб, уларнинг рентабеллиги, хозирги куввати ва истикболини тахлил килган холда, 2020 йилга мулжалланган аник режа ва таклифлар ишлаб чикиш топширилди.

Куплаб компаниялар молиявий хисобот юритиш, ички назорат ва аудит утказиш, бошкарувга мустакил аъзоларни киритиш каби масалаларда оксаётгани курсатиб утилди.

Мутасаддиларга мазкур компанияларда корпоратив бошкарувни кенг жорий этиш, базавий сохалардаги 32 та йирик корхонани ислох килишни жадаллаштириш буйича топшириклар берилди.

Самарадорликнинг мухим курсаткичлари — KPI (Key Performance Indicators) хар бир корхонада ишлаб чикилиши ва мунтазам назорат килиниши лозимлиги таъкидланди.

Давлат улуши буйича дивидендлар хисобланиши ва бюджетга утказилишини назорат килиш тизимини такомиллаштириш буйича хам вазифалар белгиланди.

Транспорт вазирлигида Лойиха офиси тузиб, ушбу сохадаги корхоналарга хусусий секторни жалб этиш юзасидан курсатмалар берилди.

Хусусийлаштиришга оид ёндашувларни тубдан янгилаш, халкаро экспертларни жалб этиб, бу борада бозор иктисодиётига хос ва мос тизимга утиш зарурлиги таъкидланди.

Хусусийлаштириш ва корпоратив бошкарув буйича мутахассислар тайёрлаш хамда малакасини ошириш, давлат иштирокидаги корхоналар рахбарларини шу борада укитиш мухимлиги кайд этилди.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300