Главная / Жамият / Харбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш хукуки белгиланди

Харбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш хукуки белгиланди

Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини макбуллаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги президент карори кабул килинди. Бу хакда «Хукукий ахборот» канали оркали хабар берилди.


Карорга мувофик, куйидаги вазифаларни бажаришда харбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш хукуки белгиланди:

тантанали формали кийим-бош — расмий, байрам, тантанали ва халкаро тадбирларда, суд мажлисларида, ОАВ билан учрашувлар ва интервьюларда, шунингдек, укув машгулотларида;

дала формали кийим-бош — укув-амалий машгулотлар даврида, фавкулодда вазиятларда, харбий холатда, махсус операцияларни утказишда факатгина Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), Давлат божхона кумитаси (ДБК) ва Харбий прокуратура ходимлари томонидан;

махсус формали кийим-бош — вазифаларини бевосита хизмат хоналарида амалга ошириш вактида ички ишлар органларининг, шунингдек ИИВ ва ДБКнинг кинология булинмалари ходимлари томонидан;

идентификация ракамли металл жетони, фарклаш белгилари ва идоравий рамзлар акс этган махсус жилетларни — Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари ва инспекторлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш жараёнида.

Мазкур тартиб 2020 йилнинг 1 январгача боскичма-боскич жорий этилади.

Давлат органларида кундалик формали кийим-бош кийиб юриш хукуки факатгина куйидагилар учун сакланиб колинади:

кундалик хизмат фаолиятида бевосита ахоли билан ишлайдиган ички ишлар органлари булинмалари ходимлари;

фаолиятини бевосита божхона постларида амалга оширадиган божхона хизмати булинмалари ходимлари;

булинмаларнинг сохасидан катъи назар ички ишлар органлари ва божхона хизматларининг рахбарлар таркиби.

ИИВга оммавий ва кишлок хужалиги тадбирларни утказишда жамоат тартибини саклаш, йул-патруль хизматининг мунтазам постларидаги хизматни уташда махсус форма кийиб юришга рухсат этилади.

ИИВ ва ДБК олий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига таълим муассасаси худудида хар куни дала (камуфляжли) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилади.

Бундан ташкари, солик ходимлари солик туловчиларга хизмат курсатиш, солик назоратини амалга ошириш ва солик карздорлигини ундириш вактида идентификация ракамли металл жетонни такиб юриш коидалари жорий килинди хамда тантанали ва кундалик формали кийим-бош кийиб юриш тартиби бекор килинди.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300