Главная / Сиёсат / Наманган шахрига янги хоким тайинланди

Наманган шахрига янги хоким тайинланди

Олимжон Ботирович Исаев Наманганнинг янги хокими булди. Унинг номзоди жума куни булиб утган Халк депутатлари шахар кенгашининг навбатдан ташкари сессиясида тасдикланди, дея хабар килди шахар маъмурияти матбуот хизмати.


Олимжон Исаев (1972 й. т.) — Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университети битирувчиси. «Ифода агро кимё химоя» корхонаси директори булиб ишлаган, шунингдек, Наманган вилоят фермерлар кенгаши ва «Мехмаш» компанияси кузатув кенгашига рахбарлик килган.

Бунга кадар 2018 йил май ойидан буён «Узагрокимёхимоя» бошкаруви раиси лавозимида фаолият курсатиб келаётган эди.

Наманганнинг аввалги хокими Шавкатжон Абдураззоков номзоди 5 март куни Конунчилик палатаси томонидан Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси раиси лавозимига маъкулланди.

Хаккимизда

Яна маълумот

7d199b1f-3655-4ef5-b37c-ccb77853968f

Бахром Хамроевни 14 йилга Россияга камалди

Москва иккинчи Гарбий округ харбий суди асли узбекистонлик булган ва мухожирлар хукуклари химоячиси Бахром Хамроевни …

100200300