Главная / Сиёсат / Олмаликка янги хоким тайинланди

Олмаликка янги хоким тайинланди

Усмон Исмоилович Рахимов Олмаликнинг янги хокими булди. Унинг номзоди 15 август куни булиб утган халк депутатлари Олмалик шахар Кенгашининг навбатдан ташкари 39-сессиясида тасдикланди, дея хабар килди Тошкент вилояти хокимияти матбуот хизмати.


Усмон Рахимов — Тошкент давлат техника университети битиручиси (1999). Мехнат фаолиятини «Тошнефтгазкурилиш» компаниясининг «Пайвандкурилишмонтаж» УКда мухандисликдан бошлаб, бош механик, директор уринбосари ва директор лавозимигача булган йулни босиб утган.

Усмон Рахимов.

Кейинчалик Тошкент вилояти хокимининг саноатни ривожлантириш, курилиш, коммуникациялар ва коммунал хужалик масалалари буйича биринчи уринбосари лавозимида фаолият курсатди.

2018 йилдан Нурафшон шахри (собик Туйтепа шахри, хозирда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази) хокими лавозимини эгаллади.

Сессияда сузга чиккан вилоят хокими в. б. Рустам Холматов шундай деди: «Мен Тошкент вилоятида олдин хам масъул вазифаларда ишлаганман. Олмалик шахри киёфаси уша ун йиллар олдин хам деярли шундай эди. Шахарда туб узгариш кузга ташланмаяпти. Вахоланки, пойтахтга борсангиз, шахар киёфаси йил сайин узгариб бораётганини курасиз».

Унинг сузларига кура, сентябрда Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи кутилмокда. «Биз давлат рахбарининг ташрифига тайёрмизми? Олмаликда Президент ислохотлари самаралариниоддий одамлар хис килаяптими? Бугун хаммамиз ана шу саволга виждонан жавоб беришимиз керак», — деди вилоят маъмурияти рахбари.

Олмаликка 2018 йил августидан буён рахбарлик килиб келаётган Уктамжон Каримов июль ойи охирида Узбекистон иктисодиёт ва саноат вазири уринбосари этиб тайинланган эди.

Хаккимизда

Яна маълумот

7d199b1f-3655-4ef5-b37c-ccb77853968f

Бахром Хамроевни 14 йилга Россияга камалди

Москва иккинчи Гарбий округ харбий суди асли узбекистонлик булган ва мухожирлар хукуклари химоячиси Бахром Хамроевни …

100200300