Главная / Жахон / Петербургда метродаги терактда айбланаётганлар устидан хукм укилди

Петербургда метродаги терактда айбланаётганлар устидан хукм укилди

Санкт-Петербург (Россия) Биринчи Гарбий округ харбий суди сешаба куни 2017 йилнинг апрелида метрода теракт содир этганликда айбланаётган 11 кишига нисбатан 19 йилдан умрбод камок жазосигача булган чораларни тайинлади. Айбланувчилардан хеч бири айбини тан олмади, химоя томони уларнинг окланишини суради, дея хабар килди «Бумага» нашри.


2017 йил 3 апрель куни «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станциялари уртасида портлаш содир булган эди. Ходиса натижасида 16 киши, жумладан худкуш вафот этди, 100 дан зиёд киши жарохатланди. Айблов томони портлашни 22 ёшли киргизистонлик Акбаржон Жалилов содир этган, уша куни метрога 2 та кулбола портловчи ускунани олиб кирган, деб хисоблайди. «Площадь Восстания» станциясидан топилган бомба зарарсизлантирилган. Тергов талкинича, учинчи портловчи ускунани у шерикларига берган.

Суд Киргизистон фукароси булган Аброр Азимовни теракт ташкилотчиси сифатида умрбод камок жазосига хукм килди. Акрам Азимов ва Мухаммадюсуф Эрматовга 28 йилдан, Иброхимжон Эрматовга — 27 йил, Содик Ортиковга — 22 йил, Дилмурод Муидинов, Азамжон Махмудов, Мухаммадюсуф Мирзаалимовга — 20 йилдан каттик тартибли колонияда, Шохиста Каримовага 20 йил муддатга умумий тартибли колонияда, Сайфулла Хакимов ва Бахром Эргашевга 19 йилга каттик тартибли камок жазоси тайинланди. Уларнинг барчаси 500 дан 800 минг рублгача микдорда жаримага хам тортилди.

Бундан ташкари, суд метрополитеннинг 695 минг рубллик фукаролик даъвосини хам каноатлантирди.

Терактга Киргизистон фукароси булган Сирожиддин Мухторов буюртма бергани маълум килинди. Жиноят иши материалида кайд этилишича, у 2013 йилда Сурияда «Катиба Таухид вал-Жихад» террористик ташкилотига асос солади ва Жалиловни жалб этади, ташкилотнинг иккинчи рахбари — Бобиржон Махбубов — янги келганларни тайёрлайди.

Тергов талкинига кура, Аброр Азимов худкушга пул жунатиб, портлаш олдидан унга маслахатлар бериш учун у билан кунгироклашади. Суд мажлисида Азимов терактга алокадор эканини рад этиб, курсатмаларни тазйиклар остида берганини сузлади. Айблов томони у икки йил аввал терактга тайёрларликни бошлаб юборгани, бунга Москва вилоятида ётокхонадаги кушнилари Шохиста Каримова ва Содик Ортиковни хам жалб килганини маълум килди.

Айбловчи томон терактдан кузланган максад Россияни Сурияга харбий ёрдам курсатишдан кайтариш эканига ишонч билдирмокда. Химоя томони эса жиноят мотивлари охиригача аникланмаганини маълум килди.

Хаккимизда

Яна маълумот

original-z9e

КхАМАС 7 октябр куни Исроилга хужум килди

7-октабр ерта тонгда Кхамас гурухининг Исроил худудига кенг куламли хужуми бошланди. СХу куни мамлакат яхудий …

100200300