Главная / Иктисодиёт / Президент тадбиркорлар хукукларини химоя килиш тугрисидаги янги фармонни имзолади

Президент тадбиркорлар хукукларини химоя килиш тугрисидаги янги фармонни имзолади

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Хусусий мулкни химоя килиш ва мулкдорлар хукукларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини куллаб-кувватлаш борасидаги ишларни ташкил килиш тизимини тубдан такомиллаштириш буйича кушимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чикариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тугрисида”ги фармонини имзолади.


Хужжатда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шахри, туманлар ва шахарлар хокимлари, Курилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси ва бошка ваколатли давлат органлари рахбарлари Конституциянинг хусусий мулкнинг дахлсизлиги, иктисодий фаолият ва тадбиркорлик эркинлигини таъминлаш, тажовузлардан химоя килиш, хусусий мулкни саклаш ва янада купайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш тугрисидаги нормаларини сузсиз ижро этиш ва уларга катъий риоя килиш буйича шахсан жавобгар эканлиги тугрисида огохлантирилди.

2020 йил 1 мартдан «Кишлок хужалигига мулжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тугрисида”ги конун кучга киради. 2020 йил 1 февралга кадар Сирдарё вилоятида кишлок хужалигига мулжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини апробация килиш буйича хукукий эксперимент утказилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолияти учун кишлок хужалигига мулжалланмаган буш ер участкалари республиканинг барча худудларида факат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион оркали такдим этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида аник инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган курилиш майдончаси тугрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга куйиш масаласини белгиланган тартибда куриб чикиш учун жойлаштириш тугрисида таклифлар киритиш хукуки берилади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, таълим муассасалари (академик лицей ва касб-хунар коллежлари бундан мустасно), согликни саклаш ва спорт, маданият, хусусан кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша курсатиш муассасалари ва кинолаштириш объектлари, шунингдек, давлат ташкилотларининг буш турган ер участкаларидан (кейинги уринларда — фойдаланилмаётган активлар) доимий фойдаланиш хукукини хужалик фаолиятига жалб килиш ва сотиш тартиби жорий этилади. Унга мувофик:

фойдаланилмаётган активларнинг мулкдорлари Давлат активларини бошкариш агентлиги ва «Давергеодезкадастр» кумитаси худудий бошкармаларининг тегишли сурови келиб тушган вактдан бошлаб икки ой муддатда балансда сакловчининг юкори турувчи ташкилоти (агар мавжуд булса) билан келишилган, фойдаланилмаётган объектлар ва буш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш буйича «йул харитаси”ни такдим этиши шарт;Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида фойдаланилмаётган объектларни хужалик фаолиятига жалб килиш буйича ишчи гурух томонидан «йул харитаси» тасдикланади;фойдаланилмаётган активларнинг балансда сакловчиси томонидан «йул харитаси» такдим этилмаган ёки унда назарда тутилган фойдаланилмаётган активлардан самарали фойдаланиш буйича чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган ёхуд «йул харитаси”ни тасдиклаш рад этилган холларда Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шахар халк депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари уз ваколатлари доирасида фойдаланилмаётган активларни олиб куйиш ва сотиш тугрисида карор кабул килишга хаклидир.

Президент карори билан Иктисодиёт ва саноат вазирлиги хузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмокда.

«Микрокредитбанк» ва «Халк банки» «оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойихаларини молиялаштирувчи банклар этиб белгиланди. Аввал ажратилган кредитлар хисобига бушайдиган маблаглар кичик бизнес ва тадбиркорликни бозор шароитларига якин ставкаларда кредитлаш учун йуналтирилади.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300