Главная / Иктисодиёт / Самарканд халкаро аэропортида янги терминал курилиши бошланди

Самарканд халкаро аэропортида янги терминал курилиши бошланди

2019−2020 йилларда Самарканд халкаро аэропортида хизмат курсатишни ривожлантириш учун янги терминал курилади ва учиш-куниш йулаги реконструкция килиниб, самолётлар тураргохини кенгайтирилади хамда радиолокация тизимлари такомиллаштирилади. Янги коплама ёткизилади. Бу хакда вилоят хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.


Мазкур лойихалар амалга ошгач, аэропортда соатига 600 нафар хорижий ва махаллий мехмонларга хизмат курсатиш имконияти яратилади. Аэропорт замонавий киёфага киргандан сунг бир кунда 20 дан ортик рейс амалга оширилади.

Президентнинг Самарканд вилоятига ташрифи чогида Самарканд халкаро аэропортини замон талабларига мос даражада реконструкция килиш, хизмат курсатиш ва сервис сохасини ривожлантириш, колаверса сайёхлар окимини купайтириш учун янги лойихаларни ишлаб чикиш буйича топширик берилганди.

Мазкур вазифа ижроси доирасида Самарканд халкаро аэропортида соха мутасаддилари иштирокида белгиланган лойихалар урганиб чикилди ва юкоридаги вариант танланди.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300