Главная / Иктисодиёт / Тошкент кишлок хужалиги техникаси заводида янги корхоналар ишга туширилади

Тошкент кишлок хужалиги техникаси заводида янги корхоналар ишга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Тошкент кишлок хужалиги техникаси заводига ташриф буюрди, дея хабар килди давлат рахбари матбуот хизмати.


Президент ташрифи бу заводга катта узгаришлар олиб келади. Унинг негизида янги заводлар ишга туширилиб, том маънода кишлок хужалиги машинасозлиги саноати барпо этилади, дейилади хабарда. Жумладан, локализация даражасини ошириб, импортни кискартириш максадида бу ерда 5 та корхона ташкил этиш режалаштирилган. Улардан бири умумий киймати 42 миллион доллар булган металл куйиш корхонасидир. Заводнинг 3 гектарлик буш турган биносида ташкил этиладиган корхонада йилига 47 минг тонна халкаро талабларга жавоб берадиган, юкори аникликдаги металл кисмлар куйилади.

Давлат рахбари ушбу корхона учун мулжалланган бинони кириб курди.

«Машинасозлик корхоналари учун металл куйиш куввати — энг мухим масала. Усиз махаллийлаштириш, махсулот турларини купайтириш ва таннархини пасайтиришга эришиб булмайди. Бу корхоналарни ишга туширсак, техникаларимиз ракобатбардош булади, фермерларимизга хамёнбоп махсулотлар етказиб берилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Умумий киймати 24 миллион доллар булган яна 4 та лойиха трансмиссия валлари, гилдирак дисклари, кабиналар ва махкамловчи темир буюмлар ишлаб чикаришни узлаштиришга каратилган.

Ушбу лойихаларни ишга тушириш натижасида сохада махаллийлаштириш даражаси 60 фоизга етказилади, махсулот таннархи 32 фоизга ва импорт йилига 116 миллион долларга камаяди. Шунингдек, бу янги кувватлар нафакат «Узагротехсаноатхолдинг» корхоналари, балки «Узавтосаноат» тизимида ишлаб чикарилаётган автомобиллар, юк транспортлари ва автобуслар учун хам бутловчи кисмларни кооперация асосида етказиб беришни таъминлайди.

Давлат рахбари мутасаддиларга мазкур лойихаларни амалга оширишни жадаллаштириб, келгуси йил ишга тушириш зарурлигини кайд этди.

Шавкат Мирзиёев трактор йигиш ва пайвандлаш цехлари, «УзКлаасАгро» Узбекистон-Германия кушма корхонасидаги ишлаб чикариш жараёнини куздан кечирди. Уларда локализация даражасини ошириш, янги кисмлар ва махсулотлар ишлаб чикаришни узлаштириш буйича курсатмалар берди.

Президент шу куни заводда аграр соха машинасозлигини ривожлантириш буйича йигилиш утказди.

Йигилишда кишлок хужалиги техникаси ишлаб чикаришни ривожлантириш, махсулот ва хизматлар турларини кенгайтириш масалалари мухокама килинди. Жорий йил 1 октябрдан бошлаб иктисодиётнинг барча жабхалари катори ушбу сохада хам солик имтиёзлари бекор килинаётгани тармок корхоналаридан янада фаол ишлашни талаб килиши кайд этилди.

Аввало бозорбоп техникалар ишлаб чикариш, таннархни камайтириш, махаллийлаштиришни чукурлаштириш корхоналар олдидаги энг мухим вазифалар булиши кераклиги таъкидланди.

Кабина, бошкарув тизими, гилдирак, тезлик узатгич, осма тизимлар каби асосий кисмлар локализация даражасини 32 фоиздан 56 фоизга етказиб, таннархни 30 фоизгача арзонлаштириш, шунингдек, махаллий корхоналар уртасида кооперацияни йулга куйиш оркали йиллик импортни 20 миллион долларга кискартириш мумкинлиги курсатиб утилди.

Фермерларни кишлок хужалиги техникаси билан таъминлашнинг баркарор молиявий механизмларини яратиш, техникаларга сервис ва таъмирлаш хизмати курсатиш, эхтиёт кисмлар етказиб беришни яхшилаш буйича топшириклар берилди.

Кишлок хужалиги техникасини сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, тайёр махсулотлар билан бирга хизматлар экспортини хам кенгайтириш вазифаси куйилди. Замонавий техникалар ишлаб чикарувчи ва уларга хизмат курсатувчи малакали мутахассислар тайёрлаш масаласига хам алохида эътибор каратилди.

«Бизга ракобатбардош техника керак, кушимча киймат зарур. Тизим корхоналарида минглаб одамлар ишлаши лозим. Бугун белгиланган максадларни ким амалга оширади? Мутахассис. Нима амалга оширади? Акл, билим, мехнат амалга оширади», — деди президент.

Кайд этилганидек, 2018 йилда фермерларга 11,5 минг дона техника етказиб берилган. Утган йили 10 миллион доллар, жорий йилнинг биринчи ярмида эса 15 миллион долларлик кишлок хужалиги техникаси экспорт килинган. Лекин бу мавжуд салохият ва талабга нисбатан жуда кам. Бугунги кунда кишлок хужалигида йилига 11 мингдан зиёд техникага, жумладан, 4 мингта трактор, 500 та комбайн ва 5 мингдан зиёд осма-тиркама техникага эхтиёж мавжуд. Бундан ташкари, 2022 йилгача 263 минг гектар, 2025 йилгача яна 1 миллион гектардан зиёд ерлар кайта фойдаланишга киритилиши боис бу эхтиёж янада ошади.

Хозирда мавжуд техникаларнинг 46 фоизи куп муддатдан буён фойдаланишда булиб, яроксиз ахволга келиб колган. Фермерлардаги техникаларнинг 97 фоизи пахта ва галла учун мулжалланган.

Хаккимизда

Яна маълумот

2023-05-24-23.27.58

Давлат банкларини кхусусийлаштириш жараёни Узбекистонда !

ЕТТБнинг 32 йиллик йигилиши доирасида Узбекистонда давлат банкларини трансформасия килиш жараёни буйича макхсус сессия булиб …

100200300